Ўзбекча
Навоий вилояти
адлия бошқармаси
расмий веб сайти
Телефон:
Ишонч телефони:
(0 436) 223-01-38
(0 436) 223-16-47
(0 436) 223-47-20

МУРОЖААТ:

Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан Карман туман Камолот МФЙ Навоий кўчасида яшовчи фуқаро М.Джалалованинг электр тармоқлари корхонасидан моддий ва маънавий зарарни ундириш ҳақидаги аризаcи ўрганилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судига киритилган даъво ариза суднинг 2017 йил 14 мартдаги ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилиб, “Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖдан М.Джалалова фойдасига 117.000 сўм моддий зарар, 50.000 сўм маънавий зарар, Д.Эргашев фойдасига 818.000 сўм моддий зарар, 50.000 сўм маънавий зарар ҳамда Ш.Комилова фойдасига 598.000 сўм моддий зарар, 50.000 сўм маънавий зарарни ундириш белгиланди.

МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан “Сардор-98” ТИЧФ раҳбари Ё.Норқуловнинг АТ “Халқ банки” Хатирчи филиали томонидан терминал аппарати ажратилмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида АТ “Халқ банки” Хатирчи филиалига қонунчиликда белгиланган тартибда “Сардор-98” ТИЧФга терминал аппарати ажратиш чораларини кўриш тўғрисида огоҳнома киритилиб, таъсир чорасига асосан “Сардор-98” ТИЧФ раҳбари Ё.Норқуловга 03.03.2017 йилда тузилган 8-сонли ижара шартномасига асосан S-90 русумли терминал аппарати ажратилиши таъминланди.

МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан “Навбаҳор текстиль” МЧЖ шаклидаги чет эл корхонаси бош директори Ш.Джумаевнинг Навоий шаҳар давлат солиқ инспекцияси масъул шахслари томонидан ноқонуний равишда жарима қўлланилаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида Навоий шаҳар ДСИга Ш.Джумаевга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида бошланган ишни тугатиш чораларини кўриш тўғрисида огоҳнома киритилиб, киритилган таъсир чораси юзасидан Навоий шаҳар ДСИ томонидан тақдим этилган 16.03.2017 йилдаги 13/4-01230-сонли хатга кўра, Ш.Джумаевга нисбатан бошланган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш тугатилди.

Шунингдек, Ш.Джумаевга Навоий шаҳар ДСИ масъул шахслари хатти-ҳаракатларидан ёки мазкур жавоб хатидан норози бўлган тақдирда, юқори турувчи органга ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилди.

 

Мурожаат:

Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан ЯТТ “Гаппаров Ҳусниддин Шахриддинович” раҳбари Ҳ.Гаппаровнинг “Navoiy invest construction and engineering” МЧЖ томонидан шартнома шартлари бажарилмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Натижаси:

Аниқланишича, ЯТТ “Гаппаров Ҳусниддин Шахриддинович” билан “Navoiy invest construction and engineering” МЧЖ ўртасида 2016 йил 24 октябрда шартнома тузилган.

Ўрганиш жараёнида, “Navoiy invest construction and engineering” МЧЖ томонидан етказиб берилган маҳсулотлар учун 30.378.000 сўм тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

Адлия бошқармаси томонидан мазкур қарздорликни ундириш юзасидан Тошкент шаҳар хўжалик судига даъво ариза киритилди.

Шунингдек, суднинг 2017 йил 31 январдаги ҳал қилув қарорига асосан ушбу даъво ариза қаноатлантирилиб, ЯТТ “Гаппаров Ҳусниддин Шахриддинович” фойдасига 30.378.000 сўм ундириш белгиланди.

 

Мурожаат:

Адлия бошқармаси томонидан Навбаҳор туман Янги йўл ҚФЙда яшовчи фуқаро А.Асадовнинг “Sumbila Navbahor” МЧЖ билан автомашина харид қилиш бўйича тузилган шартнома шартлари бажарилмаётганлигидан норози бўлиб бошқарманинг ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Натижаси:

Ўрганиш давомида, “Sumbila Navbahor” МЧЖ томонидан фуқаро А.Асадовга “нексия” русумли автомашина етказиб берилмаганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан адлия бошқармаси томонидан “Sumbila Navbahor” МЧЖга нисбатан шартномани бекор қилиш, 10.000.000 сўм асосий қарздорликни ҳамда етказилган маънавий зарарни ундириш тўғрисида Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судига даъво ариза киритилди.

Адлия бошқармасининг аралашуви билан МЧЖ томонидан фуқаро А.Асадовга 19.01.2017 йилда 10.000.000 сўм тўлаб берилди. Шунингдек, суднинг 2017 йил 13 февралдаги ҳал қилув қарорига асосан ушбу даъво ариза қаноатлантирилиб, фуқаро А.Асадов фойдасига 200.000 сўм маънавий зарар ундириш белгиланди.

 

Мурожаат:

Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан “Мехринисо Адизова” фермер хўжалиги бошлиғи М.Адизованинг “Навбаҳор пахта тозалаш” МЧЖ томонидан 2016 йил ҳисобидан топширилган пахта хом ашёсининг 90 фоизлиги ҳисобидан пул маблағлари тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб бошқарманинг “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Натижаси:

Ўрганиш жараёнида фермер хўжалигига жамият томонидан 6.161.000 сўм тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

Адлия бошқармаси томонидан мазкур қарздорликни ҳамда унга ҳисобланган пеняни ундириш тўғрисида хўжалик судига даъво аризаси киритилди.

Хўжалик суднинг 2017 йил 16 февралдаги ҳал қилув қарорига асосан ушбу даъво ариза қаноатлантирилиб, “Мехринисо Адизова” фермер хўжалиги фойдасига 5.068.846 сўм асосий қарз 150.000 сўм пеня ундириш белгиланди.

 

Мурожаат:

Адлия бошқармаси томонидан Навбаҳор туман Ёш-куч МФЙда яшовчи фуқаро Т.Тулаевнинг “Sumbila Navbahor” МЧЖ билан автомашина харид қилиш бўйича тузилган шартнома шартлари бажарилмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Натижаси:

Ўрганиш давомида, “Sumbila Navbahor” МЧЖ томонидан фуқаро Т.Тулаевга “матиз” русумли автомашина етказиб берилмаганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Адлия бошқармаси томонидан “Sumbila Navbahor” МЧЖга нисбатан шартномани бекор қилиш, 12.500.000 сўм асосий қарздорликни ҳамда етказилган маънавий зарарни ундириш тўғрисида Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судига даъво ариза киритилди.

Шунингдек, суднинг 2017 йил 13 февралдаги ҳал қилув қарорига асосан ушбу даъво ариза қаноатлантирилиб, фуқаро Т.Тулаев фойдасига 12.500.000 сўм асосий қарз ҳамда 200.000 сўм маънавий зарар ундириш белгиланди. 


МУРОЖААТ:

Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан “Нафиса Орзуси” фермер хўжалиги раиси Н.Худойбердиеванинг “Агробанк” АТБ Навбаҳор филиали томонидан минерал ўғитлар учун имтиёзли кредит ажратилмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Адлия бошқармасининг аралашуви билан “Агробанк” АТБ Навбаҳор филиали томонидан “Нафиса орзуси” фермер хўжалигига ғалла 2017 йил ҳосили учун 23.02.2017 йилда ғалла имтиёзли кредит ҳисобидан “Навоий Агрокимҳимоя” ХАЖнинг ҳисоб рақамига 2.500.000 сўм пул маблағи ажратилиши таъминланди.

 

МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан Кармана тумани, Маликработ қўрғонида яшовчи фуқаро Б.Шобидовнинг “KO-UNG CYLINDER” қўшма корхонасида ишлаган давр учун 1 ойлик иш ҳақи ҳамда охирги ҳисоб-китоб қилинмаганлиги сабабли, ушбу тўловлар тўлаб берилмаганлиги ҳақида ягона интерактив давлат хизматлари порталига қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш жараёнида Адлия бошқармасининг аралашуви билан қўшма корхона томонидан 355.755,1 сўмлик якуний ҳисоб-китоб маблағлари фуқаро Б.Шобидовнинг банк пластик карточкасига ўтказиб берилиши таъминланди ҳамда иш ҳақидан қарздорлик мавжуд эмаслиги аниқланди. 


МУРОЖААТ:

Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан “Барно ота бинокор” фермер хўжалиги бошлиғи Н.Ойдиновнинг “Навоийдонмаҳсулотлари” АЖ томонидан ассосиз равишда 133.000 сўм давлат божи деб, 600.000 сўм банк имтиёзли кредити учун ушлаб қолиниб, жамият томонидан тўлаб берилмасдан келинаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Адлия бошқармасининг аралашуви билан жамият томонидан фермер хўжалигига 30.01.2017 йилда 151-сонли тўлов топшириқномаси орқали давлат божи ва почта харажатлари учун ушлаб қолинган 132.140 сўм, ва банк имтиёзли кредити учун ушлаб қолинган 600.000 сўм жами 732.140 сўм тўлаб берилиши таъминланди.

 МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан “Зебинисо Ҳаёт” фермер хўжалиги бошлиғи С.Ёдгоровнинг “Навоий озуқа ем таъминот” МЧЖ томонидан шартнома шартлари бажарилмаётганлигидан норози бўлиб бошқарманинг “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш давомида “Зебинисо Ҳаёт” фермер хўжалиги томонидан 2016 йил 21 апрелда 840.000 сўм пул маблағлари “Навоий озуқа ем таъминот” МЧЖга тўлаб берилганлиги бироқ, бугунги кунга қадар жамият томонидан фермер хўжалигига ем маҳсулотлари етказиб берилмаганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан адлия бошқармаси томонидан “Навоий озуқа ем таъминот” МЧЖга мазкур тўлаб берилган пул маблағларига мувофиқ ем маҳсулотлари етказиб бериш чораларини кўриш тўғрисида тақдимнома киритилди.

Киритилган тақдимномага асосан, “Навоий озуқа ем таъминот” МЧЖ томонидан “Зебинисо Ҳаёт” фермер хўжалигига 1400 кг ем маҳсулоти етказилиб берилиши таъминланди

 

МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан Кармана тумани, С.Айний кўчаси, 31-уйда яшовчи фуқаро М.Сайдалиевнинг “УПП” акциядорлик жамиятидан 2014 йил сентябрда ишлаган даври учун иш ҳақини ундириб бериш ҳақидаги мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш давомида фуқаро М.Сайдалиевнинг жамиятда ишлаган даври учун 301.107 сўмлик иш ҳақиз тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

Адлия бошқармасининг аралашуви билан фуқаронинг фойдангизга 301.107 сўмлик иш ҳақи тўлаб берилиши таъминланди.

МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан Кармана тумани “Дўстлик” маҳалласида яшовчи ЯТТ Э.Джумаевнинг АТ “Алоқа банк” Навоий вилоят филиали томонидан кредит маблағи олишда кредит фоизида муаммолар бўлаётганлигидан норози бўлиб бошқарманинг “ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида ЯТТ Э.Джумаевга АТ “Алоқа банк” Навоий вилоят филиали томонидан 9 фоиз устама ҳаққи тўлаш шарти билан 40.000.000 (қирқ миллион) сўм миқдорида кредит маблағи ажратилиши таъминланди.

Юқоридагиларга кўра, ЯТТ Э.Джумаевнинг мурожаати қаноатлантирилди.


Мурожаат:

Вилоят адлия бошқармаси томонидан “Навоий сифат монтаж” МЧЖ раҳбари Х.Ахмедовнинг Навоий шаҳар 8-сонли мактабгача таълим муассасаси томонидан бажарилган ишлар учун пул маблағлари тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб, 2016 йил 13 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонасига қилган мурожаати ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида Навоий шаҳар 8-сонли мактабгача таълим муассасаси томонидан бажарилган ишлар учун “Навоий сифат монтаж” МЧЖга 45.959.400 сўм пул маблағи тўлаб берилмаганлиги аниқланиб, ушбу қарздорликни МЧЖ фойдасига ундириш юзасидан вилоят хўжалик судига даъво ариза киритилди.

Натижаси:

Натижада суднинг 2017 йил 13 январдаги ҳал қилув қарорига асосан ушбу даъво ариза қаноатлантирилиб, “Навоий сифат монтаж” МЧЖ фойдасига 45.959.400 сўм пул маблағи ундириш белгиланди.

Шунга кўра, мурожаат қаноатлантирилганлиги тўғрисида муаллифга маълум қилинди.

 

Мурожаат:

Адлия бошқармаси томонидан Хатирчи тумани, Қўшчинор МФЙда яшовчи фуқаро Г.Абдуллаеванинг Хатирчи туманидаги 83-умумий ўрта таълим мактаби бош бухгалтери томонидан иш ҳақлари ушлаб қолинаётганлиги ҳамда мактаб директори томонидан тазйиқ ўтказилаётганлиги ҳақида адлия бошқармаси “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганилди.

Натижаси:

Ўрганиш жараёнида вилоят назорат-тафтиш бошқармаси ва Хатирчи туман молия бўлими томонидан 2016 йил 1 январдан 2017 йил 1 январгача харажатлар сметасини тузилиши ва бажарилиши юзасидан ўтказилган ҳужжатли тафтиш ўтказилиб, мактабда нақд пулларини тўлов ведомостлари орқали ходимларга тарқатилиши бўйича фуқаро Г.Абдуллаевага жами 246,6 минг сўм тўлаб берилмаганлиги аниқланди ҳамда унинг пластик карточкасига 246,6 минг сўм пул маблағи мактаб томонидан тўлаб берилиши таъминланди.


МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан “United team dreаm” МЧЖ раҳбари Н.Эгамбердиевнинг 19.09.2016 йилда Навоий шаҳар “Ягона дарча” марказига алкогол маҳсулотлар билан савдо қилиш учун лицензия беришни сўраб ёзган мурожаатига асосан лицензия берилмаётганлигидан норози бўлиб бошқарманинг “ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида, аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан Навоий шаҳар ҳокимлигига нисбатан тақдимнома таъсир чораси киритилди.

Киритилган таъсир чораси натижасида “United team dreаm” МЧЖга 20.10.2016 йилда 5288-сонли алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномаси берилиши таъминланиб айбдор шахсга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди.

 

МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан Навоий шаҳар Гулистон 3 массиви 228-хонада яшовчи фуқаро Ж.Бобохўжаевнинг 2016 йил май ойида 244.080 сўм жарима қилинганлиги ҳамда “Навоийшаҳаргаз” филиали ходимларига чора кўриш ҳақидаги мурожаати ўрганилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида фуқаро Ж.Бобохўжаевнинг хонадони филиал назоратчиси У.Давронов томонидан назорат қилинганда 1 дона ҳаммом техник ҳужжатсиз ўрнатилганлиги аниқланиб, далолатнома расмийлаштирилганлиги, мзкур ҳолат юзасидан филиалнинг 2016 йил 5 декабрдаги 235-б-сонли буйруғи билан табиий газдан ноқонуний фойдаланилганлигини ўз вақтида назорат қилиб, огоҳлантириш хати бермаганлиги, ўз ишига совуққонлик билан қараганлиги сабабли, филиал назоратчиси С.Т.Алиқуловга нисбатан “хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.

МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан “Сиддиқ бобо” фермер хўжалиги бошлиғи М.Жабборовнинг “Хатирчи пилла хазинаси” ХК томонидан шартнома шартлари бажарилмаётганлигидан норози бўлиб бошқарманинг “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида аниқланишича, фермер хўжалиги билан “Хатирчи пилла хазинаси” хусусий корхонаси ўртасида 2016 йил 10 февралда пилла хом ашёсини харид қилиш тўғрисида контрактация шартномаси тузилган.

Адлия бошқармаси томонидан “Хатирчи пилла хазинаси” ХКга хат киритилгандан сўнг фермер хўжалигига 2016 йил 24 ноябрдаги 761-сонли тўлов топшириқномаси орқали 1.360.996 сўм пул маблағлари тўлаб берилди. 


МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан Хатирчи туманида фаолият юритувчи “Рахмат” фирмаси раҳбари Р.Бадаловнинг АТБ “Агробанк” Хатирчи филиалига нисбатан фирмага етказилган зарарни ундириш ҳамда банкка нисбатан жарима қўллаш тўғрисидаги мурожаати ўрганиб чиқилди

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида Адлия бошқармаси томонидан 2016 йил 22 сентябрь куни Навоий вилоят хўжалик судига етказилган зарарни ҳамда жаримани ундириш тўғрисида даъво ариза киритилди.

Суднинг 2016 йил 11 ноябрдаги ҳал қилув қарорига асосан АТБ “Агробанк” Хатирчи филиалидан “Рахмат” фирмасининг фойдасига 3.375.870 сўм миқдорида жарима ундирилиши белгиланди.

МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан “Жамал Жавхарбек” фермер хўжалигининг “Навоий ипак толаси” МЧЖ томонидан контрактация шартномасига асосан топширилган пилла хом ашёси учун пул маблағлари тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб бошқарманинг “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида Адлия бошқармаси томонидан “Навоий ипак толаси” МЧЖга 2016 йил 11 ноябрда тақдимнома киритилиб, таъсир чораси натижасида “Навоий ипак толаси” МЧЖ томонидан “Жамал Жавхарбек” фермер хўжалигига мавжуд қарздорлик тўлаб берилиши таъминланди.

МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан Навоий шаҳар М.Улуғбек кўчаси, 25-уй, 77-хонадонда яшовчи фуқаро Д.Рўзиеванинг “Ипотека-банк” АТИБ вилоят филиали томонидан омонатга қўйилган пул маблағларини шартномада кўрсатилган муддат ўтган бўлишига қарамасдан тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб бошқарма “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш жараёнида “Ипотека-банк” АТИБ вилоят филиали жамғарма кассасига фуқаро Д.Рўзиева томонидан омонатга қўйилган 9,3 млн. сўм пул маблағи филиал томонидан берилмасдан шартнома талаблари бузилганлиги аниқланди.

Адлия бошқармасининг аралашуви билан фуқаро Д.Рўзиевага омонатга қўйилган пул маблағлари тўлиқ тўлаб берилиши таъминланди. 


Мурожаат:

Вилоят адлия бошқармаси томонидан Навоий шаҳар “Умид қўрғони” “Маърифат кўчаси” 4-уйда яшовчи фуқаро Ф.М.Жуманазаровнинг турмуш ўртоғи М.Узоқованинг пенсиясини 2016 йил ноябрдан нақд пулда беришни сўраб ёзган мурожаати кўриб чиқилди.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида, Адлия бошқармасининг аралашуви билан фуқаро М.Узоқованинг пенсия тўловлари нақд пул шаклида берилиши таъминланди. 

Мурожаат:

Вилоят адлия бошқармаси томонидан Томди туманида фаолият юритувчи “Aqtau Prom Servis” ХКнинг АТБ “Микрокредитбанк” Учқудуқ туман филиали томонидан кредит маблағи кеч ажратилган бўлишига қарамай муддатидан олдин кредит суммасини сўндиришни талаб этаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят адлия бошқармаси томонидан АТБ “Микрокредитбанк” Учқудуқ туман филиалига 13.09.2016 йилда тақдимнома киритилиб, таъсир чораси натижасида банк томонидан кредит шартномаси муддати узайтириб берилди ҳамда қонун бузилиши ҳолатига йўл қўйган филиалнинг 1 нафар масъул шахсларига нисбатан интизомий жавобгарлик чораси қўлланилиши таъминланди. 


Мурожаат:

Вилоят адлия бошқармаси томонидан Хатирчи туман “Боғчакалон” ҚФЙ ҳудудида жойлашган “Бойжон бобо ўғли Бердинор” фермер хўжалиги бошлиғи Б.Бобоевнинг хусусий корхонага топширилган пилла хом ашёси учун тўланадиган пул маблағлари берилмаётганлигидан норози бўлиб, адлия бошқармаси “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганилди.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида Адлия бошқармасининг аралашуви билан 2016 йилда хусусий корхонага шартномага кўра 731,8 кг. топширилган пилла хом ашёси учун фермер хўжалик фойдасига хусусий корхона томонидан 2016 йил 13 сентябрдаги 702-сонли тўлов топшириқномасига асосан 3.085.631 сўм пул маблағлари тўлаб берилиши таъминланди. 

МУРОЖААТ

Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан “Рахмат” фирмаси рахбари Р.Бадаловнинг АТБ “Агробанк” Хатирчи туман филиали томонидан қайтариб топширилган терминал аппарати учун ижара тўлови олинаётганлигидан хамда махсулот сотишдан тушган пул маблағлари хисоб рақамига кечиктириб туширилаётганлигидан норози бўлиб бошқармага қилган ёзма мурожаати ўрганилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасид, аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб берган шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан АТБ “Агробанк” Хатирчи туман филиалига тақдимнома киритилди.

Киритилган таъсир чораси натижаси юзасидан АТБ “Агробанк” Хатирчи туман филиали томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, “Рахмат” фирмасига 12.08.2016 йилдаги 019-сонли мемориал ордерга асосан 120 816 сўм пул маблағи қайтарилганлиги хамда филиал ходими Р.Шариповга нисбатан “хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилиши таъминланди. 


МУРОЖААТ:

Вилоят адлия бошқармаси томонидан Кармана туманидаги “Поткрон” фермер хўжалиги бошлиғи С.Рахимовнинг “Навбаҳор пахта тозалаш” МЧЖ билан тузилган контрактация шартномасига асосан 2014 йил учун тузилган пахта хом ашёсини етиштириш тўғрисидаги контрактация шартномаси бажарилмаётганлигидан норози бўлиб, адлия бошқармаси “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида “Навбаҳор пахта тозалаш” МЧЖ томонидан “Подкрон” фермер хўжалигига 2.668.000 сўм тўлаб берилмаганлиги аниқланиб, мазкур қарздорликни пеняси билан “Навбаҳор пахта тозалаш” МЧЖдан фермер хўжалик фойдасига ундириш юзасидан вилоят хўжалик судига киритилган даъво ариза натижасида суднинг 2016 йил 5 августдаги ҳал қилув қарорига асосан қаноатлантирилиб, 2.668.000 сўм асосий қарз ва 333.000 сўм пеня ундириш белгиланди. 

МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан “Истиқлол 10 йиллиги” фермер хўжалиги бошлиғи А.Эшниёзовнинг 2014 йилда топширилган уруғлик пахтанинг 2-босқич тўлови тўланмаётганлигидан норози бўлиб, Адлия бошқармаси “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида “Хатирчи пахта тозалаш” АЖ томонидан фермер хўжалик уруғлик пахтасининг 2-босқич тўлови 13.096,5 минг сўмга ҳисобланганлиги аниқланиб, Адлия бошқармасининг аралашуви билан 2016 йил 23 июнда фермер хўжаликка 13.096,6 минг сўм тўлаб берилиши таъминланди. Шунга кўра, муаллифга мурожаат қаноатлантирилганлиги маълум қилинди. 


МУРОЖААТ:

Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан Хатирчи туманидаги ЯТТ Мухсинов Музаффар Жахонгир ўғлининг АТБ “Халқ банки” Хатирчи туман филиали томонидан кредит маблағи ажратилмаётганлигидан норози бўлиб бошқарма “ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш давомида, Адлия бошқармасининг аралашуви билан АТБ “Халқ банки” Хатирчи туман филиалидан олинган маълумотга кўра, 24.06.2016 йилдаги 1-сонли тўлов топшириқномасига асосан ЯТТ Мухсинов Музаффар Жахонгир ўғлига 24.06.2016 йилда 50.000.000 сўм кредит маблағи ажратилиши таъминланди. 

МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан Навоий шаҳар “Умид” қўрғони, Гулбоғ кўчаси, 100-уйда яшовчи фуқаро Р.Ахадованинг омонатга қўйган пул маблағларини шартнома шартларига кўра шартноманинг муддати тугаган бўлишига қарамасдан банк томонидан ўз вақтида қайтариб берилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш жараёнида Қонун талабларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва унга имконият яратган шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан АИТБ “ИПОТЕКА-БАНК” Навоий вилоят филиалига тақдимнома киритилди.

Таъсир чора натижасида фуқаро Р.Ахадованинг омонатга қўйган 10 000 000 сўм пул маблағи тўлиқ ундириб берилиши таъминланди.  


МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан Хатирчи туманидаги “Лазиз Азиз боғичаман” фермер хўжалиги раиси Ш.Абдуллаевнинг фермер хўжалиги ер майдони чегараларини ўлчаб бериш ҳақидаги мурожаати ўрганилди.

НАТИЖАСИ:

Мазкур мурожаатни ўрганиб чиқиш натижасида ижарага бериладиган ер участкаси чегараларини кўрсатиш юзасидан 2016 йил 19 апрелда вилоят ер ресурслари ва давлат кадастр бошқармасига киритилган тақдимномага асосан вилоят ер ресурслари ва давлат кадастр бошқармаси томонидан “Лазиз Азиз боғичаман”фермер хўжалиги ер майдони ўлчаб берилиши таъминланди.

МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан Навоий шаҳар, Ғалаба шоҳ кўчаси, 81-а-уй, 62-хонадонда яшовчи фуқаро И.Каримованинг “Навоий пахтасаноат худудий филиали” МЧЖ рахбарияти томонидан ишдан бўшатилганлигидан ҳамда МЧЖ ходимларининг хатти-ҳаракатидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш давомида, фуқаро И.Каримованинг мурожаатида кўрсатиб ўтилган масала адлия бошқармаси ходимларининг аралашуви билан ижобий ҳал қилиб берилган ва фуқаро И.Каримованинг бошқарма бошлиғи номига ёзган ташаккурномасига асосан мурожаат қаноатлантирилган.

МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан Хатирчи туманида фаолият юритувчи “Рахмат” ХФнинг АТ “Агробанк” Хатирчи туман филиали томонидан кредит ажратилмаётганлигидан ҳамда филиал масъул шахслари хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида бошқарма томонидан АТ “Агробанк” Хатирчи туман филиалига 06.04.2016 йилда тақдимнома киритилиб, таъсир чораси натижасида банк томонидан тадбиркорлик субъектига 60 млн сўм миқдорида кредит ажратилиши ҳамда қонун бузилиши ҳолатига йўл қўйган филиалнинг 2 нафар масъул шахсларига нисбатан интизомий жавобгарлик чораси қўлланилиши таъминланди.

МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан Навоий шаҳрида фаолият юритувчи “Моҳларойим Дурдонаси” МЧЖнинг Кармана туман архитектура ва қурилиш бўлими томонидан туман ҳудудида жойлашган жамиятга тегишли бўлган “Иссиқхона” иншоотини бузиш талаб қилинаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида Кармана туман архитектура ва қурилиш бўлими бошлиғи томонидан тадбиркорлик субъектининг “Иссиқхона” иншоотини бузиш тўғрисида ноқонуний огоҳлантириш хати берилганлиги аниқланиб, мазкур ҳолат бўйича қонун бузилиши ҳолатига йўл қўйган мансабдор шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, кўриб чиқиш учун тўғридан-тўғри Жиноят ишлари бўйича Кармана туман судига юборилди. Шунингдек, Кармана туман архитектура ва қурилиш бўлими томонидан ноқонуний берилган огоҳлантириш хатининг ижросиз қолдирилиши таъминланди.

МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан Кармана туманида фаолият юритувчи “Зайтун” МЧЖнинг АТ “Халқ банки” Кармана амалиёт бўлими томонидан жамиятнинг ҳисоб рақамидаги пул маблағлари кўчириб берилмаётганлигидан норози бўлиб бошқарма “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида АТ “Халқ банки” Кармана амалиёт бўлимига тақдимнома киритилиб, банк томонидан тадбиркорнинг ҳисоб рақамидаги тегишли пул маблағлари кўрсатилган жойга кўчириб берилди ва мазкур қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйган банк масъул ходимига нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилиши таъминланди.

МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан Кармана туманидаги “Сардор Маматов” МЧЖнинг ТИФ “Миллийбанк” Навоий филиали томонидан кредит ажратилмаётганлигидан норози бўлиб бошқарма “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида Адлия бошқармасининг қонуний аралашуви билан тадбиркорлик субъектига 22.04.2016 йилда 430 млн сўм миқдорида кредит ажратилиши таъминланди.

МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан Хатирчи туманида фаолият юритувчи ЯТТ Н.Бобоназарованинг ҳам АТ “Халқ банки” Хатирчи туман филиали томонидан кредит ажратилмаётганлигидан норози бўлиб бошқарма “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ҳам ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида Адлия бошқармасининг қонуний аралашуви билан тадбиркорлик субъектига 14.04.2016 йилда 25 млн сўм миқдорида кредит ажратилиши таъминланди.

МУРОЖААТ:

Бошқарма томонидан “Зуфар Улуғбек Хазоралик” оилавий корхонасининг корхонага тегишли бўлган Навоий шаҳар Амир Темур кўчасида жойлашган “Алкоголь маҳсулотлари сотиш савдо дўкони” биносининг ихтисослиги Навоий шаҳар архитектура ва қурилиш бошқармаси масъул шахслари томонидан ўзгартириб берилмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш юзасидан “Зуфар Улуғбек Ҳазорали” оилавий корхонасига тегишли бўлган бинони қайта ихтисослаштириш бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда рухсатнома бериш чораларини кўриш тўғрисида Навоий шаҳар архитектура ва қурилиш бошқармасига тақдимнома киритилиб, таъсир чораси натижасида қонун бузилиши ҳолатига йўл қўйган масъул ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди ҳамда корхонага тегишли бўлган бинони қайта ихтисослаштириш юзасидан 03.02.2016 йилда рухсатнома расмийлаштириб берилиши таъминланди. 


Мурожаат:

Навоий вилоят, Кармана туманида фаолият юритувчи “Зайтун” жамиятига АТ “Халқ банки” Кармана амалиёт бўлими томонидан жамиятнинг ҳисоб рақамидаги пул маблағлари кўчириб берилмаётганлигидан норози бўлиб “Ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида АТ “Халқ банки” Кармана амалиёт бўлимига тақдимнома киритилиб, банк томонидан тадбиркорнинг ҳисоб рақамидаги тегишли пул маблағлари кўрсатилган жойга кўчириб берилди ва мазкур қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйган банк масъул ходимига нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилиши таъминланди.

Мурожаат: Кармана туманидаги “Сардор Маматов” жамиятига ТИФ “Миллийбанк” Навоий филиали томонидан кредит ажратилмаётганлигидан норози бўлиб “Ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида жамиятга жорий йилнинг 22 апрель ойида 430 млн сўм миқдорида кредит ажратилиши таъминланди.

Мурожаат:

Хатирчи туманида фаолият юритувчи ЯТТ Н.Бобоназаровага АТ “Халқ банки” Хатирчи туман филиали томонидан кредит ажратилмаётганлигидан норози бўлиб “Ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида ЯТТ Н.Бобоназаровага жорий йилнинг 14 апрель ойида 25 млн сўм миқдорида кредит ажратилиши таъминланди. 


МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан “Сардор Маматов” МЧЖ раҳбари Ф.Ҳазратқуловнинг ТИФ “Миллий банк” Навоий филиали томонидан кредит ажратилмаётганлигидан норози бўлиб бошқарманинг “ишонч телефони”га қилган муржаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Адлия бошқармасининг аралашуви билан “Сардор Маматов” МЧЖга жорий йилнинг 22 апрель куни 430.000.000 млн. Сўм миқдорида кредит маблағи ажратилиши таъминлданди. 


МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан Хатирчи туман “Рахмат” хусусий фермаси раҳбари Р.Бадаловнинг “Агробанк” АТБ Хатирчи туман филиали томонидан кредит маблағи ажратилмаётганлигидан ҳамда ҳисоб рақамидаги пул маблағлари ўз вақтида кўчирилмаётганлигидан норози бўлиб бошқармага қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Адлия бошқармасининг аралашуви билан “Рахмат” хусусий фермасига “Агробанк” АТБ Хатирчи туман филиали томонидан 60.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилиши таъминланди.

Бундан ташқари, “Агробанк” АТБ Хатирчи филиалида мавжуд ҳисоб рақамидан пул маблағлари ўз вақтида кўчириб берилишида қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйганлиги юзасидан банкка нисбатан тақдимнома таъсир чораси киритилиб банкнинг бухгалтерия ҳисоби ва хисоботи бўлими бош бухгалтери О.М.Қодиров ва Хатирчи мини банк 1-тоифали мутахассиси В.С.Каромовларга нисбатан хайфсан интизомий жазо чораси қўлланилиши таъминланди.


МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан Қизилтепа туманидаги “Зебунисо ҳаёт” фермер хўжалиги раиси Ё.Сафаровнинг АТБ “Агро банк” Қизилтепа туман филиали томонидан фермер хўжалиги ҳисобрақамидан “Алибек Улуғбек” фермер хўжалиги ҳисобрақамига пул маблағлари ўтказиб юборилганидан норози бўлиб бошқарманинг “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида АТБ “Агро банк” Қизилтепа филиали томонидан “Зебинисо Ҳаёт” фермер хўжалигининг 2015 йил 25 октябрда 13-сонли тўлов топшириқномаси орқали 11.450.000 сўм маблағ “Алибек Улуғбек” фермер хўжалиги ҳисобрақамига ўтказилганлиги аниқланиб, Адлия бошқармасининг АТБ “Агро банк” Қизилтепа филиалига киритган хатига асосан “Зебинисо ҳаёт” фермер хўжалигига 11.450.000 сўм пул маблағлари қайтарилиши таъминланди.

МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан Кармана туманидаги “Деҳқонобод” фермер хўжалиги раиси Д.Эргашевнинг 2016 йил 1 мартдаги фермер хўжалиги ер майдонларига сув етказиб берилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган аризаси ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Аниқланишича, фермер хўжалиги билан “Маликобод сувчи” СИУ ўртасида 2015 йил 25 декабрда ирригация-мелиорация тадбирларини ташкил қилиш ҳамда сувни етказиб беришга кетган ҳаражатларининг бир қисмини қоплаш шарти билан сув етказиб бериш бўйича 17-сонли шартнома тузилган.

Ўрганиш натижасида фермер хўжалиги ер майдони Навоий канали 
Р-8 суғориш тармоғининг охирги қисмида жойлашганлиги ҳамда Навоий насос станциясида агрегатларнинг бир маромда ишламаслиги оқибатида сув таъминотида узилишлар бўлганлиги аниқланиб, Адлия бошқармасиниг “Тошработ-Ўртачўл” ирригация тизимига киритган хатига асосан фермер хўжалиги ер майдонига сув етказиб берилиши таъминланди. 

МУРОЖААТ:

Навоий вилоят Адлия бошқармаси томонидан “Хуш бўй таомлар” хусусий корхонаси раҳбари Д.Қуралиевнинг АТИБ “Ипак йўли” Навоий филиали томонидан терминал аппарати ажратилмаётганлигидан норози бўлиб бошқарманинг “Ишонч телефони” га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Мурожаат юзасидан Адлия бошқармасининг қонуний аралашуви билан “Хуш бўй таомлар” хусусий корхонасига 27.02.2016 йилдаги № 17-сонли аризага асосан терминал аппарати ажратилиши таъминланди. 


МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан Навбаҳор туманидаги “Хидирбой ота” фермер хўжалиги бошлиғи К.Чулиевнинг “Ричард Силк” хусусий корхонасидан қарздорликни ундириш ҳақидаги 25.12.2015 йилдаги аризаси ўрганилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида “Ричард силк” хусусий корхонаси томонидан фермер хўжаликка 1.952.700 сўм тўлаб берилмаганлиги аниқланиб, қарздорликни пеняси билан “Ричард силк” хусусий корхонасидан фермер хўжалик фойдасига ундириш юзасидан вилоят хўжалик судига киритилган даъво ариза суднинг 2016 йил 9 февралдаги ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилиб, 1.952.700 сўм асосий қарз ва 195.000 сўм пеня ундириш белгиланди.  


МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан Навоий шаҳрида яшовчи фуқаро Э.Искандаровнинг “Навоийазот” АЖда ишлаган даврлари учун ойлик маошларидан ушлаб қолинган пул маблағлари “Қишлоқ қурилиш банки”даги кредит ҳисоб рақамига кўчириб берилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижасида, Адлия бошқармасининг аралашуви билан “Навоийазот” АЖдан фуқаро Э.Искандаровнинг ойлик маошларидан ушлаб қолинган 743 643 сўм пул маблағлари “Қишлоқ қурилиш банки”даги кредит ҳисоб рақамига кўчириб берилиши таъминланди. 


МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан Навоий шаҳрида фаолият юритаётган “Навоийстройпроектконсальтинг” МЧЖнинг 10.12.2015 йилда АИТБ “Ипак йўли” банк Навоий филиали томонидан кредит маблағи ажратилмаётганлигидан норози бўлиб бошқармага қилган мурожаати кўриб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида адлия бошқармасининг аралашуви билан “Навоийстройпроектконсальтинг” МЧЖга АИТБ “Ипак йўли” банк Навоий филиали томонидан 06.01.2016 йилда 002/2016-сонли, умумий суммаси 100.000.000 (юз миллион) сўм миқдорида кредит маблағи ажратилиши таъминланди. 


МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан Навоий шаҳарида яшовчи фуқаро Ж.Атоқуловнинг Навоий шаҳар пенсия жамғармаси томонидан пенсия пулининг 70 фоизи пластик картага ўтказиб юборилганлигидан норози бўлиб “ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида Адлия бошқармасининг аралашуви билан фуқаро Ж.Атоқуловнинг пенсия пули 2016 йил 1 январдан бошлаб 50 фоизи пластик карта ва қолган қисми почта алоқа бўлими орқали нақд пулда тўлаб берилиши таъминланди. 


Мурожаат:

Анджижон вилоятининг Избоскан туманида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркор И.Абдувохидов ТИФ “Миллийбанк” Избоскан туман филиали томонидан кредит маблағи ажратилмаётганлигидан норози бўлиб адлия органининг “ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасига кура , адлия органининг аралашуви билан банк муассасаси томонидан тадбиркорга ўз фаолиятини ривожлантириш ва аҳолига дон ва ун маҳсулотларини етказиб бериш учун айланма маблағини шакллантиришга 25 миллион сум миқдорида кредит маблағи ажратилиб берилиб,2015 йилнинг август ойида банк филиалига қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш юзасидан огоҳнома киритилди.

Мурожаат:

Арнасой туманида фаолият юритаётган хусусий тадбиркор Х.Маратова АТ “Агробанк” Арнасой туман филиали томонидан кредит маблағи ажратилмаганлигидан норози бўлиб “ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси: АТ “Агробанк” Арнасой туман филиали фаолиятидан норози булиб қилинган мурожаатни ўрганиш натижаси бўйича 2015 йил 15 декабрда қонун ҳужжатлари бузилишини, уларнинг сабабларини ҳамда бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди ва тақдимнома натижасига кўра банк рахбарининг буйруғига асосан кредитлаш шўъбаси 1-тоифали мутахассиси Ж.Умировга нисбатан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.

Мурожаат:

Хўжайли туманида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркор Қалиллаева Зулайха АТБ “Микрокредитбанк” Хўжайли туман филиали томонидан кредит ажратилмаётганлигидан норози бўлиб “ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

АТБ “Микрокредитбанк” Хўжайли туман филиали бошқарувчиси номига адлия органи томонидан тақдимнома киритилиб, якка тадбиркорга 25млн сўм кредит ажратилишига эришилди.

Мурожаат:

Гулистон шаҳрида фаолият юритаётган “Оригинал тайёрлов савдо” МЧЖ раҳбари А.Нуриддинов АТБ “Қишлоқққурилишбанк” Сирдарё вилоят филиали томонидан 145.000.000 сўм кредит маблағи ажратиб берилмаганлиги сабабли пеня ундириб беришни сўраб адлия органининг “ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Мурожаат ўганиб чиқилиб, адлия органи томонидан 2015 йилнинг май ойида АТБ “Қишлоқққурилишбанк” Сирдарё вилоят филиалига нисбатан 8.700.000 сўм пеня ундириш тўғрисида хўжалик судига даъво ариза билан мурожаат қилинди.

Хўжалик судининг 2015 йил июл ойида чиқарган ҳал қилув қарорига асосан даъво талаби қаноатлантирилди ва 8.700.000 сўм пул маблағи тадбиркор фойдасига ундирилиши белгиланди.

Мурожааат:

Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган “UZ ASIA TRADE” МЧЖ вакили В.Қундузова Юнусобод тумани ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси ходимлари томонидан таъсис ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиб бермаётганлигидан норози бўлиб адлия органининг “ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижада: Адлия органи томонидан Юнусобод тумани ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйҳатдан ўтказиш инспекциясига қонун бузилиши ҳолатларни такрорланмаслигини олдини олиш тўғрисида огоҳнома киритди.

Мурожааат:

Қизилтепа туманида фаолият юритаётган “Қизилтепа чарм пойафзал” МЧЖ қошида “замонавий кушхона” ташкил этиш бўйича лойиха маҳаллий дастурга киритилган бўлиб, унга асосан АТБ “Агробанк” томонидан жамиятга Хитой Халқ Республикасидан йирик ва майда шохли молларни сўйиш технологиясини сотиб олиш учун кредит ажратилиши назарда тутилган бўлсада АТБ “Агробанк” Қизилтепа филиали томонидан кредит маблағларининг ажратилиши пайсалга солинаётганлиги сабабли тадбиркорлик субъекти адлия органининг “ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Адлия органининг аралашуви билан АТБ “Агробанк” Қизилтепа филиали томонидан “Қизилтепа чарм пойафзал” МЧЖга 950 млн сўм миқдорида кредит маблағи ажратилиши таъминланди.

Мурожаат:

Тайлоқ туманида фаолият юритаётган ЯТТ С.Бахронов АТ “Халқ банки” Тайлоқ филиали томонидан кредит ажратилмаётганлигидан норози бўлиб адлия органининг “ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Адлия органининг аралашуви билан мурожаат ижобий ҳал этилиб, АТ “Халқ банки” Тайлоқ филиали томонидан ЯТТ С.Бахроновга 10 миллион сўм миқдорида кредит маблағи ажратилиши таъминланди.

Мурожаат: Ангор туманида фаолият кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркор З.Каримов ер солиғини қишлоқ жойларида тўланиши белгиланган ставкада тўлаб келаётган бўлсада, Ангор туман ДСИ томонидан шаҳар ҳудудида тўланадиган ставка бўйича солиқ қарздорлиги ҳисобланганлигидан норози бўлиб адлия органининг “ишонч телефони”ги мурожаат қилган.

Натижаси:

Адлия органи томонидан Сурхондарё вилоят Давлат солиқ бошқармасига аниқланган қонун ҳужжатлари бузилишлари, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди, ушбу тақдимнома натижасига асосан туман ДСИ ходими Б.Хўшбоқовга нисбатан “хайфсан” интизомий жазо қўлланилди.

Мурожаат:

Чортоқ туманидаги “Invest trading plys” МЧЖ раҳбари Х.Дадабаевнинг ТИФ “Миллий банк” Чортоқ туман филиали томонидан кредит маблағлари ажратиб берилмаётганлигидан норози бўлиб, адлия органининг “ишонч телифони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Адлия органининг аралашуви орқали мурожаат ижобий ҳал этилиб, ушбу МЧЖга кредит маблағи ажратилиши таъминланди. 


МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан Кармана тумани Ёшлик маҳалласида яшовчи фуқаро Б.Тўхтаевнинг “УПП” АЖда ишлаган даври учун ойлик маошларини ололмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганишда фуқаро Б.Тўхтаевнинг манфаатини кўзлаб “УПП” АЖдан 3 070 827 сўмлик иш ҳақини ундириш юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судига ариза киритилди.

Натижада суднинг 19.10.2015 йилда “УПП” АЖдан фуқаро Б.Тўхтаевга тегишли 3 070 827 сўмлик иш ҳақини ундириш бўйича суд буйруғи қабул қилиниши таъминланди. 


МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан “Амирбек Фарангиз” МЧЖ раҳбари Қ.Расуловнинг АТБ “Микрокредитбанк” Кармана туман филиали томонидан кредит маблағи ажратилмаётганлигидан норози бўлиб бошқарманинг “ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида адлия бошқармасининг аралашуви билан АТБ “Микрокредитбанк” Кармана туман филиалидан олинган маълумотга кўра, “Амирбек Фарангиз” МЧЖга 47.000.000 сўм кредит маблағи ажратилиши таъминланди. 

МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан Навоий шаҳрида фаолият юритувчи “Қизилқум Шебен” МЧЖ раҳбари Э.Тўраевнинг Жондор тумани ТЙХПТФКдан мавжуд қарздорликни ундиришда амалий ёрдам кўрсатишни сўраб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш давомида “Қизилқум Шебен” МЧЖнинг манфаатини кўзлаб Бухоро вилоят хўжалик судига 91,252 млн. сўмлик қарздорликни ундириш юзасидан даъво ариза киритилди.

Даъво ариза киритилгандан кейин Жондор ТЙХПТФК томонидан 50,0 млн. сўм қрздорлик тўлаб берилганлиги муносабати билан Бухоро вилоят хўжалик судининг 2015 йил 6 октябрдаги ҳал қилув қарорига асосан жами 41,252 млн. сўмлик қолган қарздорликни ундириш белгиланди. 

МУРОЖААТ:

Вилоят адлия бошқармаси томонидан Қизилтепа туман “Норқул Азим келажаги” фермер хўжалиги бошлиғи Н.Азимовнинг 2014 йил ҳосили учун топширилган пахта хом ашёсининг қийматининг 10 фоизи “Қизилтепа пахта тозалаш” АЖ томонидан тўлаб берилмаётганлиги ҳақидаги адлия бошқармаси “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш давомида, жамият томонидан фермер хўжалигига 13.630.100 сўм пул маблағлари тўлаб берилмаётганлиги аниқланиб, вилоят хўжалик судига “Қизилтепа пахта тозалаш” АЖдан фермер хўжалик фойдасига 13.630.100 сўм асосий қарз ва 2.180.816 сўм пеня ундириш тўғрисида даъво ариза киритилди.

Даъво ариза 2015 йил 8 октябрда очиқ суд мажлисида кўрилиб, суднинг 2015 йил 8 октябрдаги ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилди.

МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан Навоий шаҳрида яшовчи фуқаро Ш.Зоировнинг “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ҳудудий бўлинмаси раҳбарияти томонидан ишдан бўшатилганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида фуқаро Ш.Зоировнинг манфаатида “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Навоий вилоят ҳудудий бўлинмасига нисбатан Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судига ишга тиклаш ва мажбурий прогул вақт учун ҳақ тўлаш юзасидан даъво аризаси киритилди.

Суднинг 15.10.2015 йилдаги ҳал қилув қарорига кўра, фуқаро Ш.Зоировни “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Навоий вилоят ҳудудий бўлинмасига маҳаллий санъаткорларни лицензияга тортиш фаолияти бўйича мутахассис лавозими вазифасига ишга тиклаш, 312572 сўм миқдорида иш ҳақи ва 140000 сўм миқдорида маънавий зарар учун компенсация ундириш белгиланиши таъминланди. 


МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан Кармана туманидаги “Сардор” фермер хўжалиги бошлиғи Ш.Ҳақбердиевнинг “Навбаҳор пахта тозалаш” МЧЖ томонидан пахта хом ашёсининг 10 фоизлик пул маблағларини ҳамда кечиктирилган кун учун пеня ундириш ҳақидаги аризаси ўрганилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш жараёнида “Навбаҳор пахта тозалаш” МЧЖ томонидан шартнома шартлари бузилган ҳолда фермер хўжалигига топширилган пахта хом ашёси қийматининг 10 фоизи ҳисобидан 2015 йил 11 сентябрга қадар 11.487.000 сўм тўлаб берилмаганлиги аниқланиб, ушбу қарздорликни ва 1.883.868 сўм пеняси билан “Навбаҳор пахта тозалаш” МЧЖдан фермер хўжалик фойдасига ундириш юзасидан вилоят хўжалик судига киритилган даъво ариза суднинг 2015 йил 13 октябрдаги ҳал қилув қарори билан қисман қаноатлантирилди. 


МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан Қизилтепа тумани, “Оқмачит” маҳалласида яшовчи фуқаро И.Изомовнинг АТБ “Агробанк” Қизилтепа филиали раҳбарияти томонидан омонатга қўйилган пул маблағларининг ўз вақтида қайтариб берилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш давомида Адлия бошқармаси томонидан киритилган таъсир чора натижасида фуқаро И.Изомовнинг омонатга қўйилган маблағлари тўлиқ олиб берилиши таъминланди. 


МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан «Мардона Томди» фермер хўжалиги бошлиғи И.Рахматовнинг “Микрокредитбанк” АТБ Учқудуқ филиали томонидан фермер хўжалигига кредит ажратилмаётганлиги ҳақида “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида, «Мардона Томди» фермер хўжалиги бошлиғи И.Рахматовнинг кредит олиш бўйича “Микрокредитбанк” АТБ Учқудуқ филиалига қарашли Зарафшон шаҳар “Қизилқум” мини банки бошлиғи С.Пармоновга 2015 йил 13 августда қилган мурожаати С.Пармоновнинг эътиборсизлиги туфайли Учқудуқ филиалига етказилмаганлиги боис, мурожаат кўриб чиқилмаганлиги аниқланди.

НАТИЖАСИ:

Ушбу ҳолат юзасидан “Микрокредитбанк” АТБ вилоят филиалига киритилган тақдимнома йиғилишда муҳокама қилиниб, “Микрокредитбанк” АТБ Учқудуқ филиалининг 2015 йил 5 октябрдаги 72-сонли буйруғига асосан Қизилқум мини банки раҳбари С.Пармоновга нисбатан “хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.

“Микрокредитбанк” АТБ Учқудуқ филиали кредит қўмитасининг 2015 йил 19 сентябрдаги қарорига асосан «Мардона Томди» фермер хўжалигига кредит ажратиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилган.

Бошқарма томонидан ариза муаллифига “Микрокредитбанк” АТБ Учқудуқ филиали кредит қўмитасининг 2015 йил 19 сентябрдаги қароридан норози бўлса, бевосита судга мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилди.

МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан Навбаҳор туманида фаолият юритаётган “Носир Нуриддин” хк раҳбари Н.Қодировнинг “Агробанк” Навбаҳор филиали томонидан кредит маблағи ажратилмаётганлигидан норози бўлиб бошқарманинг “ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганишда, “Агробанк” Навбаҳор филиалига тақдимнома таъсир чораси киритилиб, унинг натижасида “Носир Нуриддин” хк га 25.000.000 сўм кредит маблағи ажратилиши таъминланди.

МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан фуқаро М.Рахматуллаеванинг Рақобат бошқармаси биносида ўтказилган ким ошди савдосида ютиб олган автомашина бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб берилмаётганлигидан норози бўлиб бошқарманинг “ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш давомида адлия бошқармасининг аралашуви билан фуқаро М.Рахматуллаевага “Агро саноат мулк маркази” МЧЖ томонидан ўтказилган ким ошди савдосида ютиб олган НКМК Марказий кон бошқармасига қарашли 1991 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақами 227 DAA бўлган юк автомашина бўйича НКМК Марказий кон бошқармаси, фуқаро М.Рахматуллаева ҳамда “Агро саноат мулк маркази” МЧЖ ўртасида автомашина олди-сотди шартномасининг имзоланиши таъминланди. 


МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан Хатирчи туманидаги “Бойжон бобо ўғли Бердинор” фермер хўжалиги бошлиғи Б.Бобоевнинг 2014 йил ҳосили учун топширилган пахта хом ашёсининг 10 фоизлик тўлови “Хатирчи пахта тозалаш” АЖ томонидан тўлаб берилмаётганлиги ҳақида адлия бошқармаси “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида, фермер хўжаликка тўланмаган 6.247.000 сўм қарздорликни “Хатирчи пахта тозалаш” АЖга тўлаш юзасидан киритилган тақдимномага асосан “Бойжон бобо ўғли Бердинор” фермер хўжалигига 7.141.200 сўм тўлаб берилиши таъминланди.

МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан Кармана туман “Уйрот” МФЙда яшовчи фуқаро М.Рўзиевнинг АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” Навоий минтақавий филиали томонидан кредит маблағлари ажратилмаётганлигидан норози бўлиб бошқарманинг “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида адлия бошқармасининг аралашуви билан фуқаро М.Рўзиевга “Ўзсаноатқурилишбанк” Навоий минтақавий филиали томонидан 22.09.2015 йилда 10 млн. сўм миқдорида кредит маблағи ажратилиши таъминланди. 


МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан Қизилтепа туманида фаолият юритаётган “Қизилтепа чарм пойафзал” МЧЖ раҳбари И.Саидовнинг “Агробанк” Қизилтепа филиали томонидан кредит маблағи ажратилмаётганлигидан норози бўлиб бошқарманинг “ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида, Адлия бошқармасининг аралашуви билан “Агробанк” Қизилтепа филиалидан “Қизилтепа чарм пойафзал” МЧЖга 950.000.000 сўм кредит маблағи ажратилди.  

МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан Кармана туманида фаолият юритаётган “Маъруф Исмигул” хусусий корхонаси раҳбари М.Мустафоеванинг “Микрокредитбанк” Кармана филиали томонидан кредит маблағи ажратилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида, “Микрокредитбанк” Кармана филиалидан олинган маълумотга кўра, “Маъруф Исмигул” хусусий корхонасига 11.09.2015 йилда 44.500.000 сўм кредит маблағи ажратилди.

МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан Навбаҳор туманидаги “Хушниджон Зафар орзуси” фермер хўжалиги бошлиғи Р.Уринованинг топширилган пилла хом ашёси учун “Ричард Силк” хусусий корхонаси томонидан 3.099.731 сўм тўлаб берилмаётганлиги ҳақидаги аризаси ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида “Ричард Силк” хусусий корхонаси томонидан шартнома шартлари бузилган ҳолда фермер хўжалигига топширилган пилла хом ашёси учун 2015 йилнинг 6 август куни ҳолатига 3.099.731 сўм пул маблағи тўлаб берилмаганлиги аниқланиб, ушбу қарздорликни ва 1.549.865 сўм пеняни ундириш юзасидан вилояти хўжалик судига даъво ариза киритилди.

НАТИЖАСИ:

Натижада даъво ариза Навоий вилоят хўжалик судининг 2015 йил 27 августдаги ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилиб, фермер ҳўжалик фойдасига 3.099.731 сўм асосий қарз ва 774.932 сўм пеня ундириш белгиланди.

МУРОЖААТ:

Навоий адлия бошқармаси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 24 октябрдаги 304-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2015 йил 24 январдаги 09-01/8-сонли йиғилиш баёнлари билан тасдиқланган манзилли дастурлар бўйича тижорат банклари томонидан кредит ажратилиши бажарилмасдан келинаётганлиги юзасидан ўрганиш ўтказилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида, “Шохрух-Шахризода” МЧЖ раҳбарининг 03.08.2015 йилдаги кредит ажратишни сўраб ёзган аризаси “Ўзсаноатқурилишбанки” АТБ Навоий минтақавий филиали томонидан кредит ажратилмаётганлиги аниқланиб, адлия бошқармасининг аралашуви билан 14.08.2015 йилда 200 млн. сўм миқдорда кредит ажратилиши таъминланди.

Шу билан бирга, ўрганиш жараёнида масъулияти чекланган жамиятга банк томонидан кредит ажратилишида ортиқча ҳужжат олинганлиги аниқланди ва ушбу ҳолат юзасидан “Ўзсаноатқурилишбанки” АТБ Навоий минтақавий филиали кредит бўлими бошлиғи О.Ҳикматовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 241-10-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судига юборилди. 


МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан Кармана туманида фаолият юритаётган “Миржахон Шифо” МЧЖ раҳбари А.Мухамедовнинг “Миллий банк” Маликработ филиали томонидан кредит маблағи ажратилмаётганлигидан норози бўлиб Адлия вазирлигига ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганишда, “Миллий банк” Маликработ филиалидан олинган 797/03-сонли хатга кўра, “Миржахон Шифо” МЧЖга 19.08.2015 йилдаги 2015/79-сонли кредит шартномасига асосан 28.700.000 сўм кредит маблағи ажратилиши таъминланди.

МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан фуқаро И.Гужванинг Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Навоий шаҳар бўлими ходимлари томонидан нафақа пулларининг 50% пластик карточкага ўтказилганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасига кўра, адлия бошқармаси томонидан киритилган таъсир чора натижасида фуқаронинг нафақа пуллари жорий йилнинг 1 сентябрь кунидан почта алоқа хизматидан тўлиқ нақд пулда олинишида амалий ёрдам кўрсатилди. 

МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан Навбаҳор туманида яшовчи фуқаро Л.Жамиловнинг АТБ “Агробанк” Навбаҳор филиали томонидан паррандачиликни ривожлантириш учун кредит ажратилмаётганлигидан норози бўлиб бошқарманинг “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида адлия бошқармасининг аралашуви билан фуқаро Л.Жамиловга АТБ “Агробанк” Навбаҳор филиали томонидан 14.08.2015 йилда 11,8 млн. сўм миқдорида кредит маблағи ажратилиши таъминланди.

МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан “Навоий-Пресс” газетаси таҳририяти бош муҳаррири Ф.Мирзаевнинг “Матбуот - Медиа савдо” МЧЖ ўртасида 2014 йил 25 августда тузилган 1-сонли хизмат кўрсатиш шартномаси “Матбуот-Медиа савдо” МЧЖ томонидан бажарилмаётганлиги ҳақидаги аризаси ўрганилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш жараёнида “Матбуот-Медиа савдо” МЧЖ томонидан “Навоий-Пресс” газетаси таҳририятига 51.427.720 сўм асосий қарз ва 25.713.860 сўм пеня тўлаб берилмаганлиги аниқланиб, уларни “Матбуот-Медиа савдо” МЧЖдан “Навоий-Пресс” газетаси таҳририяти фойдасига ундириш юзасидан Навоий вилоят хўжалик судига 2015 йил 6 июлда даъво ариза киритилди. Вилоят хўжалик судининг 2015 йил 13 августдаги ҳал қилув қарори билан 51.427.720 сўм асосий қарз ва 2.571.386 сўм пеня ундириш белгиланди. 

МУРОЖААТ:

Вилоят адлия бошқармаси томонидан Кармана туман “Қизилча олтин диёр” фермер хўжалиги бошлиғи Э.Абдижабборовнинг “Микрокредитбанк” АТБ Навоий вилоят филиали томонидан фермер хўжаликнинг имтиёзли кредит ҳисоб рақами ёпилганлиги натижасида иш ҳақи берилмаётганлиги ҳақидаги аризаси ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида фермер хўжаликнинг имтиёзли кредит ҳисоб рақами ёпилмаган бўлиб, филиал томонидан 2015 йил 10 августдаги 24-сонли тўлов топшириқномаси орқали фермер хўжаликка 2.700.000 сўм тўлаб берилиши таъминланди.

Шу билан бирга, муаллиф фермер хўжаликнинг иш ҳақи учун 2.700.000 сўм ажратилганлигини хат орқали маълум қилган.

Юқоридагиларга асосан, қайд этилган мурожаат қаноатлантирилди. 

МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан Хатирчи туманидаги “Нарзулла Кенжаев хурмазори” фермер хўжалиги бошлиғи Н.Кенжаевнинг “Хатирчи пахта тозалаш” АЖ томонидан “Нарзулла Кенжаев хурмазори” фермер хўжалигига 2014 йил пахта хом ашёси учун 860.000 сўм тўлаб берилмаётганлиги ҳақидаги аризаси ўрганилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида адлия бошқармасининг амалий ёрдами билан “Нарзулла Кенжаев хурмазори” фермер хўжалиги фойдасига “Хатирчи пахта тозалаш” АЖ томонидан 2015 йил 5 августдаги 429-сонли тўлов топшириқномаси орқали 862.000 сўм тўлаб берилиши таъминланди.

МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан фуқаро Д.Рахимованинг “Навоий савдо комплекси” АЖда ишлаган даврлари учун ойлик маошларини ўз вақтида тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб бошқармага ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида адлия бошқармаси томонидан “Навоий савдо комплекси” АЖга киритилган тақдимнома натижасида фуқаро Д.Рахимовага 430 000 сўм миқдорда ойлик маошлари тўлаб берилиши таъминланди. 

МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан Навоий шаҳрида фаолият юритувчи “Trast-Alyans” ХК корхонаси томонидан шаҳарнинг санитар ҳимоя зонасида жойлашган қурилиши тугалланмаган “Соғломлаштириш” маркази Навоий шаҳар ҳокимлиги томонидан фойдаланишга қабул қилинмаётганлигидан норози бўлиб Адлия бошқармасига қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш юзасидан Адлия бошқармасининг аралашуви билан мазкур “Соғломлаштириш” маркази учун қурилиши тугалланмаган объект сифатида кадастр ҳужжатлари расмийлаштириб берилиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши таъминланди.

МУРОЖААТ:

Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан “Кармана Парда чорваси” фермер хўжалиги бошлиғи Р.Давроновнинг Кармана туман ҳокимининг  2015 йил 26 мартдаги қарорига асосан “Кармана” ширкат хўжалиги ҳудудидаги заҳира ер майдонидан, яъни 430, 467-контурдан  280 гектар ажратилган яйлов ер майдони “Кармана” ширкат хўжалиги томонидан фойдаланиб келинаётганлиги ҳақидаги мурожаати ўрганилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш жараёнида муаллиф иштирокида ширкат хўжалиги бошқарув раиси С.Жалилов ҳамда туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими мутахассислари томонидан фермер хўжаликка ажратилган ер майдони жойида белгилаб берилиши таъминланди, натижада “Кармана Парда чорваси” фермер хўжалиги бошлиғи Р.Давронов туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими томонидан фермер хўжаликнинг ер майдони тўлиқ ўлчаб берилиши таъминланди. 

МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан Хатирчи туманида яшовчи фуқаро Ш.Жумаевнинг Хатирчи тумани ҳокими ва Хатирчи тумани “Ермулккадастр” ДК мансабдор шахслари хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Ўрганишда фуқаро Ш.Жумаевга тегишли бўлган уй-жойга Хатирчи тумани ҳокимлиги томонидан фуқаро А.Рустамовга 28.04.2015 йилдаги Қ-357-сонли қарори асосида эгалик ҳуқуқи берилган.

НАТИЖАСИ:

Мурожаатни ўрганиш натижасида адлия бошқармасининг аралашуви билан Хатирчи тумани ҳокимлигининг “Хатирчи тумани ҳокимининг фуқаро А.Рустамовга эгалик ҳуқуқи бериш тўғрисидаги Қ-357-сонли қарорини бекор қилиш тўғрисида”ги Қ-566-сонли қарори қабул қилиниши таъминланди.

Шунга кўра, фуқаро Ш.Жумаевнинг мурожаати қаноатлантирилди.

МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан “Навоий гўшт комбинати” МЧЖ директори К.Жакеевнинг Навоий вилоят ҳокими номига ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида, ТИФ “Миллийбанк” Навоий бўлими томонидан “Навоий гўшт комбинати” МЧЖга 1 960.0 млн. сўм миқдорида кредит маблағи ажратилиши таъминланди. 


МУРОЖААТ:

Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан “Лола” боғдорчилик узумчилик ширкати раиси А.Самандаровнинг туман заҳира ерларидан қишлоқ хўжалик экинлари экиш учун фойдаланиб бўлмайдиган 29,7 гектар ерни ширкатга эгалик ҳуқуқи бериш ҳақида Кармана туман ҳокимлигига қилган мурожаатлари жавобсиз қолаётганлиги сабабли, амалий ёрдам бериш тўғрисидаги мурожаати ўрганилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида адлия бошқармасининг аралашуви билан Кармана туман ҳокимининг 2015 йил 22 июнда “Янгиариқ” ҚФЙ ҳудудидаги туман заҳира ерларидан “Лола” боғдорчилик узумчилик ширкатига 29,7 гектар ер майдони ажратиш тўғрисидаги 377-Қ-сонли қарорига асосан ширкатга ушбу ерлар мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан ажратиб берилди.

МУРОЖААТ:

Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан Хатирчи туманида фаолият юритаётган “Наби Халил Бобо” дехқон хўжалиги раҳбари Н.Мамановнинг АТБ “Микрокредитбанк” Навоий филиали томонидан кредит маблағи ажратилмаётганлигидан норози бўлиб бошқарма “ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганишда адлия бошқармасининг аралашуви билан “Наби Халил Бобо” ДХга 13.000.000 сўм кредит маблағи ажратилиши таъминланди. 

МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан Хатирчи туманидаги “Хатирчи агропрестиж” фермер хўжалиги бошлиғи К.Турсуновнинг “Хатирчи пахта тозалаш” АЖ томонидан пахта хом ашёсининг 90 фоизлик қиймати тўлаб берилмаётганлиги ҳақида адлия бошқармаси “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида “Хатирчи пахта тозалаш” АЖ томонидан шартнома шартлари бузилган ҳолда фермер хўжалигига топширилган пахта хом ашёси қийматининг 90 фоизи ҳисобидан 2015 йил 1 июнда 4.808.000 сўм тўлаб бериш юзасидан “Хатирчи пахта тозалаш” АЖга киритилган тақдимномага асосан 2015 йил 26 июнда 501-сонли тўлов топшириқнома билан “Хатирчи пахта тозалаш” АЖ томонидан фермер хўжаликка 4.808.000 сўм тўлаб берилиши таъминланди.

МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан “Навбаҳор Истиқболи Пласт Текс” ХКнинг “Жанубсаноатмонтаж” АЖ раҳбари томонидан Навоий шаҳри С.Айний кўчасидаги бинони ижарага бериш бўйича тузилган шартномани бир томонлама ўзгартириш ёки бекор қилиш талаб этилаётганлиги тўғрисидаги мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида Адлия бошқармаси томонидан “Жанубсаноатмонтаж” АЖ раҳбарига шартномани суднинг қарорисиз бир томонлама ўзгартириш ёки бекор қилиш мумкин эмаслиги хусусида ёзма огоҳлантириш берилди. Таъсир чораси натижасида томонлар ўртасида келишилган шартлар асосида ижара шартномаси расмийлаштирилиши белгиланди. 


МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан “Шавкат Али” фермер хўжалиги бошлиғи Ш.Худойназаровнинг “Ричард силк” хусусий корхонаси билан 2014 йилда тузилган шартномага асосан топширилган пилла хом ашёси учун тўлаб берилиши лозим бўлган пул маблағларини ундиришда амалий ёрдам бериш ҳақидаги мурожаати ўрганилди.

Аниқланишича, “Шавкат Али” фермер хўжалиги билан “Ричард силк” хусусий корхонаси ўртасида 2013 йил 16 декабрда 1900 кг. пилла харид қилиш бўйича 3/67-сонли контрактация шартномаси тузилган бўлиб, “Ричард силк” хусусий корхонаси томонидан ушбу шартномага асосан 2015 йил 13 майга қадар 3.319.538 сўм тўлаб берилмаган.

НАТИЖАСИ:

Адлия бошқармаси томонидан “Ричард силк” хусусий корхонасидан “Шавкат Али” фермер хўжалиги фойдасига асосий қарз ҳамда пеня ундириш тўғрисида вилоят хўжалик судига киритилган даъво ариза суднинг 2015 йил 17 июндаги ҳал қилув қарорига асосан қаноатлантирилиб, корхонадан фермер хўжалик фойдасига 3.319.538 сўм асосий қарз ва 16.597 сўм пеня ундириш белгиланди.

МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан Хатирчи туманида фаолият юритаётган тадбиркор С.Умурзоқовнинг ДТ “Халқ банк” Хатирчи туман филиали томонидан кредит маблағи ажратилмаётганлигидан норози бўлиб бошқарма “ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида адлия бошқармаси томонидан ДТ “Халқ банки” Навоий вилоят филиалига тақдимнома киритилиб, унинг ижроси натижасида С.Умурзоқовга 100.000 млн. сўм кредит маблағи ажратилиши таъминланди. 


МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан “Хонзурун оқшоми” фермер хўжалиги ҳисобчиси Б.Ғиёсовнинг 2014 йил 31 декабрда шартнома асосида янги автомашина сотиб олиш учун вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига йўл фонди ва транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси учун 772.992 сўм тўланган бўлсада, вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан автомашина келганидан сўнг ушбу тўловларни қайтадан тўлаш лозимлиги ҳақидаги 2015 йил 3 июнда бошқарманинг “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида адлия бошқармасининг аралашуви билан мазкур пул маблағи ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳисоб рақамига ўтказилиши ва шунга асосан тегишли ҳужжатлари расмийлаштирилиб берилиши таъминланди.

МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан фуқаро Ё.Камоловнинг “Микрокредитбанк” АТБ Кармана филиали ходимлари томонидан чорва моллари сотиб олиш учун кредит маблағи ажратилмаётганлигидан норози бўлиб бошқарманинг “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида адлия бошқармасининг аралашуви билан фуқарога “Микрокредитбанк” АТБ Кармана филиали томонидан 11 800 000 сўм миқдорида чорва моллари сотиб олиши учун кредит маблағи ажратилиши таъминланди. 

МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан Навбаҳор туманидаги “Сафо Севди” фермер хўжалиги бошлиғи С.Рустамовнинг 2014 йилда топширган пахта хом ашёсининг пул маблағлари тўлаб берилмаётганлиги ҳақида адлия бошқармаси “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганилди.

Аниқланишича, “Сафо Севди” фермер хўжалиги билан “Навбаҳор пахта тозалаш” МЧЖ ўртасида 2014 йил 14 февралда тузилган 2/183-сонли контрактация шартномасига асосан фермер хўжалигига топширилган пахта хом ашёсининг 90 фоизи ҳисобидан 2015 йил 25 апрель ҳолатига 27.738.000 сўм тўлаб берилмаган.

НАТИЖАСИ:

Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан “Навбаҳор пахта тозалаш” МЧЖдан “Сафо Севди” фермер хўжалиги фойдасига 27.738.000 сўм асосий қарз ҳамда 12.426.624 сўм пеня ундириш тўғрисида вилоят хўжалик судига киритилган даъво ариза суднинг 2015 йил 25 майдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво қисман қаноатлантирилди. 

МУРОЖААТ:

Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан Хатирчи туманидаги “Истиқлол-10 йиллиги” фермер хўжалиги бошлиғи Б.Эшниёзовнинг “Хатирчи пахта тозалаш” АЖ томонидан шартнома шартлари бажарилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган аризаси ўрганилди.

Ўрганиш давомида “Истиқлол-10 йиллиги” фермер хўжалигига 2014 йил ҳосилидан топширилган пахта хом ашёси учун 41.325.000 сўм тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан адлия бошқармаси томонидан “Хатирчи пахта тозалаш” АЖга мавжуд қарздорликни зудлик билан тўлаб бериш чораларини кўриш тўғрисида тақдимнома киритилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида тақдимномага асосан “Хатирчи пахта тозалаш” АЖ томонидан фермер хўжалигига жорий йилнинг 24 апрель куни 10.325.000, жорий йилнинг 27 май куни 38.000.000 сўм тўлаб берилиши таъминланди.  


МУРОЖААТ:

Навоий вилоят Адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан Навоий шаҳрида яшовчи фуқаро Ш.Имомованинг “Ўзбекистон почтаси” АЖ Навоий филиали Навоий шаҳар ПАТ томонидан 2014 йилнинг ноябрь, декабрь ва 2015 йилнинг январь ойида “Навоий азот” АЖ томонидан ўтказилган алимент пуллари берилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида адлия бошқармасининг аралашуви билан фуқаро Ш.Имомовага “Ўзбекистон почтаси” АЖ Навоий филиали Навоий шаҳар ПАТ томонидан тегишли алимент пуллари берилиши таъминланди.

МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан Кармана тумани Р.Қамбаров кўчаси 26-уйда яшовчи фуқаро А.Бекназаровнинг Кармана туман ҳокимлиги томонидан ер майдони ажратилмаётганлигидан норози бўлиб бошқарма “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Мазкур мурожаатни ўрганиш натижасида Адлия бошқармасининг аралашуви билан Кармана туман ҳокимининг қарорига асосан фуқарога “Автомобиль эҳтиёт қисмлари сотиш дўкони ва автомобиль ювиш” шаҳобчасини қуриш учун жами 520,0 кв.метр ер майдони ажратилиши таъминланди.

Бундан ташқари, А.Бекназаровнинг ер ажратиш тўғрисидаги мурожаатини кўриб чиқишда туман ҳокимлиги масъул шахслари томонидан қонунчиликда белгиланган муддатлар бузилганлиги аниқланиб, ушбу ҳолат бўйича Кармана туман ҳокими номига огоҳнома киритилди.


МУРОЖААТ:

Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан Навбаҳор туманидаги “Охун” фермер хўжалиги бошлиғи Т.Нуримованинг фермер хўжалик томонидан “Ричард Силк” хусусий корхонасига топширилган 3.300.000 сўмлик пилла хом ашёси пул маблағларини ундириш ҳақида бошқарма “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида “Охун” фермер хўжалиги билан “Ричард силк” хусусий корхонаси ўртасида 2013 йил 16 декабрда 3/82-сонли контрактация шартномаси шартлари бузилган ҳолда хусусий корхона томонидан  2.264.259 сўм “Охун” фермер хўжалигига тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида бошқарма томонидан мазкур қарздорликни пеняси билан хусусий корхонадан фермер хўжалик фойдасига ундириш юзасидан вилоят хўжалик судига киритилган даъво ариза судда кўрилиб, суднинг 2015 йил 27 апрелдаги ҳал қилув қарори билан “Ричард силк” хусусий корхонасидан “Охун” фермер хўжалиги фойдасига 2.264.259 сўм асосий қарз ва 566.064 сўм пеня ундириш белгиланди.

МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан Навоий шаҳрида яшовчи фуқаро И.Каримованинг намунавий лойиҳа асосида сотиб олган уй-жойи “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК Навоий вилоят филиали томонидан охирига етказилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида адлия бошқармаси томонидан фуқаро И.Каримованинг Кармана тумани Дўстлик массивида жойлашган уй-жойини зудлик билан топшириш чораларини кўриш бўйича “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИКга тақдимнома киритилди.

НАТИЖАСИ:

Киритилган таъсир чораси натижасида 05.05.2015 йилда “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК томонидан фуқаро И.Каримовага Кармана тумани Дўстлик массивида жойлашган 143-сонли уй-жойининг топширилиши таъминланди. 



МУРОЖААТ:

Навоий вилоят Адлия бошқармаси томонидан Навбаҳор туманидаги “Сафо Севди” фермер хўжалиги раиси С.Рустамовнинг пилла пул маблағлари тўлаб берилмаётганлиги ҳақида бошқарма “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида “Сафо Севди” фермер хўжалиги билан “Ричард силк” хусусий корхонаси ўртасида 2013 йил 16 декабрда 3/180-сонли контрактация шартномаси шартлари бузилган ҳолда хусусий корхона томонидан 7.317.178 сўм “Сафо Севди” фермер хўжалигига тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида бошқарма томонидан мазкур қарздорлик ва 3.658.589 сўм пеняни “Ричард илк” хусусий корхонасидан “Сафо Севди” фермер хўжалиги фойдасига ундириш юзасидан Навоий вилоят хўжалик судига киритилган даъво ариза судда кўрилиб, суднинг 2015 йил 27 апрелдаги ҳал қилув қарори билан “Ричард силк” хусусий корхонасидан “Сафо Севди” фермер хўжалиги фойдасига 7.317.178 сўм асосий қарз ва 1.829.294 сўм пеня ундириш белгиланди. 

МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан Навбаҳор туманидаги “Азамат Анвар” фермер хўжалиги бошлиғи А.Собировнинг пилла хом-ашёси учун тўланиши лозим бўлган пул маблағларини ололмаётганлигидан норози бўлиб бошқарманинг “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида “Ричард цилк” хусусий корхонаси томонидан 2013 йил 26 январдаги 69-сонли шартнома шартлари бузилган ҳолда 224.156 сўм ҳамда 2013 йил 16 декабрдаги 3/25-сонли шартнома шартлари бузилган ҳолда 437.219 сўм “Азамат Анвар” фермер хўжалигига тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

НАТИЖАСИ:

Адлия бошқармаси томонидан мазкур қарздорликни пеняси билан “Ричард силк” хусусий корхонасидан фермер хўжалик фойдасига ундириш юзасидан вилоят хўжалик судига киритилган даъво ариза суд томонидан 2015 йил 20 апрелда кўриб чиқилиб, суднинг 2015 йил 20 апрелдаги ҳал қилув қарорига асосан қисман каноатлантирилди.

МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан Кармана туман “Янги ариқ” ҚФЙ “Катта масжид” маҳалласида яшовчи фуқаро А.Садировнинг Навоий шаҳар ҳокимлиги ҳамда Навоий шаҳар архитектура бошқармаси ходимлари хатти-ҳаракатидан норози бўлиб бошқармага ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида Адлия бошқармасининг аралашуви билан А.Садировга тегишли бўлган Навоий шаҳри, Амир Темур кўчасида жойлашган қурилиши тугалланган савдо объекти коммуникация тармоқларига (электр тармоғи, газ ва ичимлик суви тармоқларига) улаб берилиши таъминланди.


МУРОЖААТ:

Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан фуқаро Т.Қурбанованинг “УПП” АЖдан ишлаган даврлари учун ойлик маошлари тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб 2015 йил 16 мартда ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганишда, адлия бошқармаси томонидан 2015 йил 20 мартда киритилган тақдимнома натижасида “УПП” АЖдан фуқарога 6 807 822 сўм миқдоридаги ойлик маоши тўлиқ ундириб берилиши таъминланди.

МУРОЖААТ:

Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан Навбаҳор туманидаги “Абдурахмон Фурқат келажаги” фермер хўжалиги бошлиғи Ф.Адизовнинг “Навбаҳор пахта тозалаш” МЧЖ томонидан фермер хўжалигига пахта хом-ашёси учун тўлаб берилмаётган пул маблағларни ундириш юзасидан даъво ариза киритишда амалий ёрдам бериш ҳақидаги “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш жараёнида “Абдурахмон Фурқат келажаги” фермер хўжалиги билан “Навбаҳор пахта тозалаш” МЧЖ ўртасида 2014 йил 14 февралда 124 тонна пахта хом-ашёси етиштириш бўйича 2/31-сонли контрактация шартномаси шартлари бузилган ҳолда 24.484.000 сўм “Абдурахмон Фурқат келажаги” фермер хўжалигига тўлаб берилмаганлиги аниқланди. Қарздорликни пеняси билан “Навбаҳор пахта тозалаш” МЧЖдан “Абдурахмон Фурқат келажаги” фермер хўжалик фойдасига ундириш юзасидан вилоят хўжалик судига даъво ариза киритилди.

Натижада мазкур даъво ариза суд томонидан кўрилиб, суднинг 2015 йил 20 апрелдаги ҳал қилув қарорига асосан “Навбаҳор пахта тозалаш” МЧЖдан “Абдурахмон Фурқат келажаги” фермер хўжалиги фойдасига 24.484.000 сўм асосий қарз ва 4.407.120 сўм пеня ундириш белгиланди. 

МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан Навбаҳор туманида фаолият юритаётган тадбиркор О.Мирзаеванинг АТИБ “Ипотекабанк” Навоий шаҳар филиали томонидан мобиль терминал қурилмаси ажратмаётганлигидан норози бўлиб бошқарма “ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида Адлия бошқармаси томонидан 2015 йил 6 апрель куни АТИБ “Ипотекабанк”ига хат киритилиб, тадбиркорга 2015 йил 7 апрель куни S 90 мобиль терминали ажратилиши таъминланди. 

МУРОЖААТ:

Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан Навбаҳор туманида фаолият юритаётган “RASHID AGRO QURILISH” хусусий корхонаси раҳбари Ў.Рўзиевнинг ДАТ “Асака банк” Навоий вилоят филиалидан иш ҳақини ололмаётганлигидан норози бўлиб бошқарма “ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида адлия бошқармасининг аралашуви билан ДАТ “Асака банки”нинг томонидан “RASHID AGRO QURILISH” хусусий корхонасига 17.500.000 сўм пул маблағи кўчириб берилиши таъминланди.

МУРОЖААТ:

Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан фуқаро Р.Ашуровнинг Кармана туманидаги “Техника таъмирлаш ва таъминот” МЧЖдан ишлаган даврлари учун ойлик маошларини ололмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати адлия бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида мурожаатдаги масала юзасидан фуқаро Р.Ашуровнинг манфаатини кўзлаб Кармана туман “Техника таъмирлаш ва таъминот” МЧЖга нисбатан фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судига иш ҳақларни ундириш юзасидан ариза киритилиб суд буйруғи қабул қилинди ва фуқаронинг ойлик маошлари тўлиқ ундириб берилди. 


МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан Кармана туманидаги “Юсупов Сардорбек келажаги” хусусий корхонаси бошлиғи Д.Рўзиеванинг “Навоий ИЭС” АЖ томонидан шартнома шартлари бажарилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган аризаси ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш давомида, “Юсупов Сардорбек келажаги” хусусий корхонаси билан “Навоий ИЭС” АЖ ўртасида 2014 йил 18 февраль куни 1/154-сонли ҳамда 2014 йил 25 май куни 2/394-сонли шартномалар тузилганлиги, шартномаларга асосан корхона томонидан 54.912.500 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилганлиги, ушбу маҳсулотлар учун пул маблағлари бугунги кунга қадар тўлаб берилмаганлиги аниқланиб, адлия бошқармаси томонидан “Навоий ИЭС” АЖдан хусусий корхона фойдасига 54.912.500 сўм асосий қарз ҳамда 312.500 сўм жарима ундириш тўғрисида хўжалик судига даъво ариза киритилди.

Суднинг 2015 йил 24 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво ариза қаноатлантирилиб, “Навоий ИЭС” АЖдан хусусий корхона фойдасига 54.912.500 сўм асосий қарз ҳамда 312.500 сўм жарима ундириш белгиланди. 


МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан Навбаҳор туманидаги “Қўрғонтепа пахтакори” фермер хўжалигининг 2015 йил бошоқли дон ҳосили учун тузилган контрактация шартномасига асосан экилган ушбу маҳсулотни етиштиришда “Агробанк” АТБ Навбаҳор филиали томонидан имтиёзли кредит ажратилишига тўсқинлик қилаётганлиги ҳақидаги аризаси ўрганилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш давомида аниқланишича, “Агробанк” АТБ Навбаҳор филиали томонидан “Қўрғонтепа пахтакори” фермер хўжалигига 483.500 сўм иш ҳақи учун ҳамда 1.989.000 сўм ёқилғи мойлаш маҳсулотлари учун белгиланган режадан кам миқдорда имтиёзли кредит ажратилган бўлиб, ушбу ҳолат юзасидан “Агробанк” АТБ вилоят бошқармасига киритилган тақдимномага асосан фермер хўжаликка ушбу имтиёзли кредитлар тўлиқ ажратилиб, филиалнинг қишлоқ хўжалигини кредитлаш бўйича етакчи мутахассиси В.Жалекеевга нисбатан “хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.

МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан “Uz-Cor-Celicon” қўшма корхонасининг ҳисоб рақамига қўйилган инкассо топшириқномалари мутаносиб равишда ижро этилмаётганлигидан норози бўлиб бошқарманинг “ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида АТБ “Капиталбанк” Тошкент шаҳар филиалининг 13.03.2015 йилдаги 5286-11-сонли хатига асосан 2013 йил иш ҳақи учун корхона томонидан қўйилган брон “Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисида”ги Йўриқномага (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 15 мартда 2342-сон билан рўйхатдан ўтган) асосан ижро этилиши таъминланди. 


МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан ЯТТ Г.Раззоқованинг “Микрокредитбанк” ОАТБ Учқудуқ туман филиали томонидан кредит маблағи ажратилмаётганлигидан норози бўлиб бошқарманинг “ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида Адлия бошқармаси аралашуви билан ЯТТ Г.Раззоқовага “Микрокредитбанк” ОАТБ Учқудуқ туман филиали томонидан 25 миллион сўм миқдорида кредит маблағи ажратилиши таъминланди.

МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан Навбаҳор туманида яшовчи фуқаро М.Олтиновнинг Навбаҳор тумани ҳокимлиги томонидан деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун ер майдони ажратиб берилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш давомида Адлия бошқармасининг аралашуви билан Навбаҳор тумани ҳокимининг 03.03.2015 йилдаги Қ-128-сонли қарори асосида фуқаро М.Олтиновга деҳқон хўжалиги ташкил этиш мақсадида “Охунбобоев” худудидаги қишлоқ хўжалиги ер харитаси бўйича 352-контурдаги қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган 0,15 га ер майдони ажратилиши таъминланди. 

МУРОЖААТ:

Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан Хатирчи туманидаги “Камолхўжа набираси Расул” фермер хўжалиги бошлиғи И.Юсуповнинг “Хатирчи пахта тозалаш” ОАЖга топширилган пахта хом ашёси учун тўланиши лозим бўлган 90 фоизлик пул маблағлари тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида “Хатирчи пахта тозалаш” ОАЖ томонидан фермер хўжалигига 28.815.000 сўм тўлаб берилмаётганлиги аниқланиб, мазкур қарздорликни 4.034.100 сўм пеня билан “Хатирчи пахта тозалаш” ОАЖдан ундириш юзасидан вилоят хўжалик судига даъво ариза киритилди.

Ушбу даъво ариза судда кўрилиб, ҳал қилув қарор билан қаноатлантирилди.

МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан Нурота тумани Сувлиқ МФЙда яшовчи фуқаро А.Ҳамроевнинг пенсия пули пластик карточкага кўп миқдорда ўтказилаётганлигидан норози бўлиб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш давомида адлия бошқармасининг аралашуви билан фуқаро А.Ҳамроевнинг розилигисиз асосида Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Нурота тумани бўлими томонидан пенсия пуллари пластик карточкага 30 фоиз миқдорида ўтказилиши таъминланиб, фуқаро А.Ҳамроевнинг мурожаати қаноатлантирилди.

МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан Навбаҳор туманида фаолият юритаётган “Эрка Шахриёр” хусусий корхонаси иш юритувчиси В.Жулиевнинг Навбаҳор туман ЭТК томонидан электр таъминотидан узиб қўйилаётганлигидан норози бўлиб бошқарма “ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида Навбаҳор туман ЭТКга “Эрка Шахриёр” хусусий корхонаси электр таъминотидан узиб қўйилиши юзасидан тақдимнома таъсир чораси киритилди.

Киритилган таъсир чораси натижасида “Эрка Шахриёр” хусусий корхонасига электр таъминоти улаб берилиши таъминланди. 


МУРОЖААТ:

Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан Навбахор туманидаги “Сардор” фермер хўжалиги бошлиғи Ш.Ҳақбердиевнинг “Навбаҳор пахта тозалаш” МЧЖга топширилган пахта хом ашёси учун тўланиши лозим бўлган 90 фоизлик пул маблағлари тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида “Навбаҳор пахта тозалаш” МЧЖ томонидан фермер хўжалигига 7.143.000 сўм тўлаб берилмаётганлиги аниқланиб, мазкур қарздорликни 628.584 сўм пеня билан “Навбаҳор пахта тозалаш” МЧЖдан ундириш юзасидан вилоят хўжалик судига даъво ариза киритилди.

Ушбу даъво аризаси судда кўрилиб, вилоят хўжалик судининг 24.02.2015 йилдаги ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилди.

МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан Фуқаро Хамдамова Салтанатнинг Навбаҳор туманидаги 1-сон умумтаълим мактабидан ойлик маошларини ололмаётганлигидан норози бўлиб, бошқарманинг “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида олинган маълумотларга кўра 1-сон умумтаълим мактабнинг фуқаронинг олдида қарздорилиги аниқланиб, унга нисбатан тақдимнома киритилди ва киритилган тақдимнома юзасидан фуқаро С.Хамдамованинг ойлик маошлари тўлиқ ундириб берилди ҳамда мактабнинг бош ҳисобчиси ишчиларнинг ойлик маошларини ўз вақтида тўлаб бермаганлиги сабабли унга нисбатан “Хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.

МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан Кармана туман “Навруз” МФЙ, “Оловянка” посёлкаси, “Темир йўл” кўчаси, 7 уй 1 хонадонда яшовчи фуқаро Б.Эшмаматовнинг “Ермулккадастр” ДК Навоий шаҳар бўлими томонидан ўзига тегишли бўлган бино-иншоот ва ер участкасига давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар берилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида “Ермулккадастр” ДК Навоий шаҳар бўлимига фуқаро Б.Эшмаматовга тегишли бўлган бино-иншоот ва ер участкасига давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар берилилиши юзасидан тақдимнома таъсир чораси киритилди.

Киритилган тақдимнома натижасида Б.Эшмаматовга тегишли бўлган биноларга “Ермулккадастр” ДК Навоий шаҳар бўлими томонидан тегишли гувоҳнома берилганлиги маълум қилинди. 


МУРОЖААТ:

Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан фуқаро Ш,Ибрагимова ва бошқаларнинг Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Навбаҳор туман бўлими ходимлари томонидан фуқароларнинг нафақа пкллари асоссиз равишда 70 фоизи пластик карточкага ўтказилганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Мурожаатдаги масала юзасидан киритилган таъсир чора натижасида мазкур масала ижобий ҳал этилиб, фуқароларнинг нафақалари нақд пулда олиб берилишида амалий ёрдам берилди.

МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан “Хатирчи-агротехсервис” МТП МЧЖ директори И.Ғаффоровнинг Хатирчи туманидаги 33 та фермер хўжаликларига шартномага асосан кўрсатилган механизация хизмати учун қарздорликни ундириш ҳақидаги 13.11.2014 йилги хати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Шартномага асосан, “Хатирчи-агротехсервис” МТП МЧЖ томонидан 33 та фермер хўжаликларига кўрсатилган маханизация хизмати учун қарздорлик вужудга келганлиги аниқланиб, ушбу қарздорликни фермер хўжаликлари ҳисобидан “Хатирчи-агротехсервис” МТП МЧЖ фойдасига ундириш ҳақида вилоят хўжалик судига киритилган барча даъво аризалар суднинг 18.12.2014 йилдаги ҳал қилув қарорлари билан қаноатлантирилиб, асосий қарздорлик ва пеня ундириш белгиланди.  


МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон пахтачилик илмий-тадқиқот институти Навоий филиали директори Ф.Тўхтаевнинг “Микрокредитбанк” АТБ Кармана филиали томонидан бошоқли дон учун имтиёзли кредит ажратилмаётганлиги ҳақидаги мурожаати ўрганилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганишда “Микрокредитбанк” АТБ Кармана филиали томонидан 2015 йил 12 февралда мурожаатда кўрсатилган ғалланинг имтиёзли кредити ҳисобидан бўлган 1.200.000 сўм миқдрида пул маблағи тўлаб берилиши таъминланди.

МУРОЖААТ: Адлия бошқармаси томонидан Хатирчи туманида фаолият юритаётган тадбиркор Ш.Пайзиевнинг ДТ “Халқ банки” Хатирчи туман филиали томонидан 70 млн сўм миқдорида кредит маблағи ажратилмаётганлигидан норози бўлиб, Навоий вилоят ҳокими томонидан ўтказиладиган “Тадбиркорлар куни” тадбирида иштирок этиш мақсадида қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида ДТ “Халқ банки” Хатирчи туман филиалига кредит маблағи ажратиш юзасидан тақдимнома таъсир чораси киритилиб, ДТ “Халқ банки” Хатирчи туман филиали томонидан тадбиркор Ш.Пайзиевга 70 млн. сўм миқдорида кредит маблағи ажратилиши таъминланди.

МУРОЖААТ:

Фуқаро К.Рўзиеванинг Навоий шаҳар ҳокимлиги Уй-жойлардан ва ётоқхоналардан фойдаланиш бошқармаси раҳбарияти томонидан 2 ёшгача бўлган бола парвариши пуллари берилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида мурожаат бўйича киритилган таъсир чорага асосан фуқаро К.Рўзиевага бола парвариши пуллари тўлиқ ундириб берилди. 


МУРОЖААТ:

Фуқаро Х.Рустамованинг Кармана туман марказий шифохонаси раҳбарияти томонидан хомиладорлик ва туғиш таътилидан сўнг ўз иш жойига олинмаётганлигидан норози бўлиб бошқармага ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида киритилган таъсир чора натижасида мазкур масала ижобий ҳал қилиниб фуқаро ўз иш жойига тикланди.


МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан Каттақўрғон туманидаги “Саид-бобо” хусусий фирмаси директори К.Кенджаевнинг “Навоиазот” АЖ томонидан шартнома шартлари бажарилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган аризаси ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, “Саид-бобо” хусусий фирмаси билан “Навоиазот” АЖ ўртасида 2014 йил 10 январда тузилган 8-сонли шартномага асосан “Саид-бобо” хусусий фирмаси томонидан “Навоиазот” АЖга 138.856.500 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилган бўлсада, “Навоиазот” АЖ томонидан 64.203.900 сўм маблағ тўлаб берилмаган.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида Адлия бошқармаси томонидан мазкур қарздорликни “Навоиазот” АЖдан ундириш юзасидан Навоий вилоят хўжалик судига даъво ариза киритилиб, суднинг 02.02.2015 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво қаноатлантирилди. 


МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан Навбаҳор туманида фаолият юритаётган “Фирдавс-орзуси” хусусий корхонаси раҳбари М.Равшанованинг Навбаҳор туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари хатти-ҳаракатидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида ортиқча ундириб олинган маблағ корхонанинг ҳисоб рақамига қайтарилиши таъминланди.

МУРОЖААТ:

Фуқаро А.Хўжаевнинг Навоий вилоят “Агрокимё” станциясидан ойлик маошларини ололмаётганлигидан норози бўлиб ёзган шикояти ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Мурожаатдаги масала юзасидан фуқаронинг манфаатини кўзлаб Навоий вилоят “Агрокимё” станциясига нисбатан Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманларо судига иш ҳақларни ундириш юзасидан ариза киритилиб, суднинг буйруғи қабул қилинди ва фуқаронинг ойлик маошлари тўлиқ ундириб берилди. 


МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан Қизилтепа туманида фаолият юритувчи “Navoiy new-trans” МЧЖнинг туман давлат солиқ инспекцияси томонидан жамиятнинг банкдаги ҳисоб рақамига қўйилган инкассо топшириқномаларининг олинишида амалий ёрдам сўраб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганишда Қизилтепа тумани ДСИнинг 29.12.2014 йилдаги хатига кўра, “Navoiy new-trans” МЧЖнинг “Турон банк” АТБ Навоий филиалидаги ҳисоб рақамига 17 декабрь кунги ҳолатига 405019,1 минг сўмлик инкассо топшириқномалари қўйилганлиги аниқланди.

Таъсир чораси натижасида Қизилтепа туман ДСИ томонидан жамиятнинг “Турон банк” АТБ Навоий филиалидаги ҳисоб рақамига қўйилган инкассо топшириқномалари чақиртириб олиниб, жамиятнинг ҳақиқатда мавжуд қарздорлигига инкассо топшириқномалари қўйилиши таъминланди. 


МУРОЖААТ:

Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан фуқаро Ф.Алхамованинг ОАТБ “Агробанк” Кармана туман филиали раҳбарияти томонидан омонатга қўйилган пул маблағларини ўз вақтида қайтариб берилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Мурожаатдаги масала юзасидан киритилган таъсир чора натижасида мазкур масала ижобий ҳал этилиб фуқаронинг омонатдаги барча пул маблағлари ундириб берилди.

МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан Навбаҳор туманидаги «Абдурахмон Фурқат» фермер хўжалиги бошлиғи Ф.Адизовнинг “Ипак қурти уруғи” ҲЖ томонидан шартнома шартлари бажарилмаётганлигидан норози бўлиб бошқарманинг “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганилди.

НАТИЖАСИ:

Мазкурфермер хўжалиги томонидан 600 кг, 4.906.020 сўмлик пилла хом ашёси топширилганлиги ҳамда “Ипак қурти уруғи” ҲЖ томонидан 1.216.000 сўм тўлаб берилмаганлиги аниқланиб, ушбу қарздорлик “Ипак қурти” ОАЖ томонидан адлия бошқармасининг аралашуви билан фермер хўжалигига тўлаб берилди. 


МУРОЖААТ

Адлия бошқармаси томонидан Қизилтепа туманидаги “Камолиддин” фермер хўжалиги бошлиғи К.Асадовнинг фермер хўжаликка “Қизилтепа пахта тозалаш” ОАЖ томонидан 2013 йил ҳосили пахта хом ашёсининг 10 фоизлик тўлови тўлаб берилмаганлиги ҳамда 1А транш бўйича солиқ қарздорлигига маблағ ажратилмаётганлиги ҳақида бошқарманинг “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганилди.

НАТИЖАСИ

Ўрганиш жараёнида “Қизилтепа пахта тозалаш” ОАЖ томонидан 05.12.2014 йилда “Камолиддин” фермер хўжалигига 2.685.000 сўм тўлаб берилганлиги ҳамда 12.12.2014 йилда 1А транш бўйича солиқ учун 8.000.000 сўм тўлаб берилиши таъминланди.

МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан Кармана туманида яшовчи тадбирокр М.Садированинг “Микрокредитбанк” ОАТБ Кармана туман филиали томонидан кредит маблағи ажратилмаётганлигидан норози бўлиб бошқарманинг “ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида адлия бошқармасининг аралашуви билан М.Садировага “Микрокредитбанк” ОАТБ Кармана туман филиали томонидан 3,0 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағи ажратилиши таъминланди. 


МУРОЖААТ:

Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан “Охун” фермер хўжалигининг “Навбаҳор пахта тозалаш” МЧЖ томонидан топширилган 2013 йил ҳосили пахта хом ашёси учун тўланиши лозим бўлган пул маблағлари тўлаб берилмаётганлиги ҳақида бошқарманинг “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш давомида “Навбаҳор пахта тозалаш” МЧЖ томонидан фермер хўжалигингизга 10.607.000 сўм қарздорлик тўлаб берилмаганлиги аниқланиб, мазкур қарздорликни зудлик билан тўлаш ҳақида “Навбаҳор пахта тозалаш” МЧЖга тақдимнома киритилди. Киритилган тақдимномага асосан 2014 йил 17 ноябрда фермер хўжаликка 10.607.000 сўм тўлаб берилди.

МУРОЖААТ:

Фуқаро Н.Янгибоевнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Нурота тумани бўлими томонидан тайинланган имтиёзли пенсияси рад этилганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Мурожаатдаги масала юзасидан фуқаронинг манфаатида ФИБ Навбаҳор туманлараро судига БТПЖ Нурота туман бўлимининг 2014 йил 30 майдаги 14-9-сонли қарорини ғайриқонуний деб топиш ҳамда имтиёзли пенсия тайинлаш мажбуриятини юклаш тўғрисида даъво ариза киритилиб, натижада суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилиниши таъминланди. 

МУРОЖААТ:

Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан Бухоро шаҳрида фаолият юритаётган “Lorens Group” хусусий корхонаси раҳбари Б.Қаюмовнинг ягона давлат интерактив хизматлари порталига ёзган аризаси ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида “Lorens Group” хусусий корхонаси билан НКМК ДК ўртасида 2014 йил 18 июнда тузилган 10477-сонли.шартнома шартлари бажарилмаётганлиги аниқланди.

Бундан ташқари, “Kasatka optima” хусусий корхонаси билан “Навоий худудий электр тармоқлари” ОАЖ ўртасида 2014 йил 25 июнда маҳсулот етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган бўлиб, унга асосан “Навоий худудий электр тармоқлари” ОАЖи томонидан аванс пул маблағлари тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан вилоят адлия бошқармаси томонидан 2014 йил 5 августда 11-13-7/12-сон билан НКМК ДК ҳамда “Навоий худудий электр тармоқлари” ОАЖларга тақдимномалар киритилди.

Тақдимномага асосан “Навоий худудий электр тармоқлари” ОАЖ томонидан “Kasatka optima” хусусий корхонасига жорий йил 5 августда 5.472.390 сўм аванс (бўнак) ҳамда НКМК ДК томонидан “Lorens Group” хусусий корхонасига 9.828.000 сўм аванс (бўнак) пул маблағлари 2014 йил 22 августда тўлаб берилди.  


МУРОЖААТ:

Хатирчи туманидаги “Холиқов Фаррух Рахматуллаевич” фермер хўжалиги бошлиғи Ф.Холиқовнинг фермер хўжалигига “Хатирчи пахта тозалаш” ОАЖдан 45.252.000 сўм қарздорликни ундириш ҳақидаги аризаси ўрганилди.

НАТИЖАСИ:

Вилоят адлия бошқармаси томонидан 12.09.2014 йилда “Хатирчи пахта тозалаш” ОАЖдан “Холиқов Фаррух Рахматуллаевич” фермер хўжалиги фойдасига 45.252.000 сўм асосий қарз ва 7.602.336 сўм пеня ундириш бўйича вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилди.

Суднинг 20.10.2014 йилдаги ҳал қилув қарори билан “Хатирчи пахта тозалаш” ОАЖдан “Холиқов Фаррух Рахматуллаевич” фермер хўжалиги фойдасига 15.252.000 сўм асосий қарз ва 4.000.000 сўм пеня ундириш белгиланди. 


МУРОЖААТ:

Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан “Хатирчиагроюк” масъулияти чекланган жамият директори У.Каримовнинг “Навоийпахтасаноат” ҳудудий акциядорлик бирлашмаси билан 2013 йил 6 сентябрдаги НТ/09-13-01-сонли тузилган шартнома бўйича тўлов амалга оширилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган аризаси ўрганилганда, “Навоийпахтасаноат” ҲАБ томонидан мазкур шартнома талаблари бажарилмаганлиги аниқланди.

НАТИЖАСИ:

Хусусан, ушбу шартномага асосан “Хатирчиагроюк” МЧЖ томонидан “Навоийпахтасаноат” ҲАБга транспорт хизмати кўрсатилган бўлиб, 2014 йил 26 августга қадар 149.957.142 сўм қарздорлик вужудга келган.

Шунга кўра, қайд этилган қарздорлик ва пеня ундириш юзасидан вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилди. Суднинг 09.10.2014 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан “Хатирчиагроюк” МЧЖ фойдасига “Навоийпахтасаноат” ҲАБдан 149.957.142 сўм асосий қарз, 6.028.277 сўм пеня ҳамда республика бюджетига, судлар ва адлия органларининг ривожлантириш жамғармасига 1.901.456 сўм давлат божи ундириш белгиланди.

Шу билан бирга, суднинг 09.10.2014 йилдаги ажримига кўра “Навоийпахтасаноат” ҲАБга етказилган моддий зарар “Навоийпахтасаноат” ҲАБ бош ҳисобчиси Ш.Фатуллаевдан қисман 107.635 сўм ундириш белгиланди. 


МУРОЖААТ:

Вилоят адлия бошқармаси томонидан “Камолхўжа набираси Расул Д” фермер хўжалиги бошлиғи И.Юсуповнинг “Хатирчи пахта тозалаш” ОАЖ томонидан топширилган пахта хом ашёси учун қолган 10 фоизлик тўлов амалга оширилмаганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш давомида, “Хатирчи пахта тозалаш” ОАЖ томонидан “Камолхўжа набираси Расул Д” фермер хўжалигига тўланиши лозим бўлган жами 17.334.000 сўмлик пул маблағи 2014 йил 8 октябрга қадар тўлаб берилмаганлиги аниқланиб, ушбу қарздорликни тўлаб бериш юзасидан “Хатирчи пахта тозалаш” ОАЖга киритилган тақдимнома киритилди.

Мазкур тақдимномага асосан “Хатирчи пахта тозалаш” ОАЖ томонидан фермер хўжалигига 17.334.000 сўм тўлаб берилди.

МУРОЖААТ:

Хатирчи туман А.Пўлатов ф.у. Хўжақўрғон маҳалласида яшовчи фуқаро А.Ёқубовнинг Хатирчи туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Ибн-сино қишлоқ врачлик пунктида олий тоифали фельдшер лавозимига ишлаши, бироқ тоифаси учун кам пул тўланаётганлигидан норози бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Фуқаро А.Ёқубовга Навоий вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси қошидаги ўрта тиббиёт ва доришунос ходимларини тоифалаш аттестацияси комиссияси томонидан 2014 йил 30 майдаги 35-сонли буйруғига асосан “Олий фельдшер” малака тоифаси берилганлиги, Низом талабларига кўра, фуқаронинг тоифа учун тўлов амалга оширилиши лозим эканлиги аниқланиб, ушбу ҳолат бугунги кунда бартараф этилиб, унга олти ойлик тоифаси учун тўланмай қолган маблағ тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниб тўланиши таъминланди.

Шунингдек, Хатирчи туман молия бўлими ва Хатирчи туман Тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти келгусида юқоридаги Низом талабларига қатъий риоя қилиш юзасидан расмий огоҳлатирилди. 


МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан Навоий шаҳрида яшовчи фуқаро Т.Шокировнинг Навоий шаҳрининг А.Темур кўчасидан автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шахобчаси қуриш учун ер майдони ажратилганлиги, ажратилган ер майдони учун Навоий шаҳар ҳокимлиги қарори чиқарилиши кечиктирилаётганлигидан норози бўлиб Навоий вилоят ҳокимига ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш давомида Навоий шаҳар ҳокимлигининг 19.09.2014 йилдаги фуқаро Т.Шокировга Навоий шаҳарнинг А.Темур кўчасидан автомобилларга техник хизмат кўрсатиш сервис шахобчаси қуриш учун 900,0 м.кв. ер майдони ажратиш тўғрисидаги Қ-708/09-сонли қарори расмийлаштирилиши таъминланди.

МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан Навбаҳор туманидаги “Акмал Ўктам” фермер хўжалиги раиси Ў.Ўрозовнинг топширилган пахта хом ашёси учун 10 фоизлик ҳисобидан пул маблағлари тўлаб берилмаётганлигидан норози бошқарманинг “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш давомида, фермер хўжалигига 2013 йил ҳосилидан топширилган пахта хом ашёсидан 10.699.000 сўм пул маблағлари тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

Адлия бошқармасининг аралашуви билан фермер хўжалигига 2013 йил ҳосилидан топширилган пахта хом ашёси учун 10 фоизлик ҳисобидан 2014 йил 9 октябрь куни 10.699, минг сўм пул маблағлари тўлаб берлиши таъминланди. 


Мурожаатлар натижалари

МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан Қизилтепа туманидаги “Янги Ҳаёт” фермер хўжалиги раиси Ф.Холовнинг 2013 йил ҳосилидан топширилган пахта хом ашёси учун 10 фоизлик ҳисобидан пул маблағлари тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб бошқарманинг “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Адлия бошқармасининг аралашуви билан фермер хўжалигига 2013 йил ҳосилидан топширилган пахта хом ашёси учун 10 фоизлик ҳисобидан 2014 йил 22 сентябрда 11.647, минг сўм пул маблағлари тўлаб берилиши таъминланди.

МУРОЖААТ:

Навоий шаҳрида яшовчи фуқаро Б.Ахроровнинг Навоий техника-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи меҳнатга лаёқатсизлик варақалари учун тўланиши лозим бўлган пул тўлаб бермаётганлигидан норози бўлиб ёзган шикояти ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Шикоятдаги масала юзасидан коллеж раҳбари номига меҳнатга лаёқатсизлик даври учун тўловларни берилишини таъминлаш учун тақдимнома киритилиб, натижада коллеж раҳбарияти томонидан фуқаро Б.Ахроров билан ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилди ва қонунбузилишга йўл қўйган ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди

МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан “Нурли диагностика” МЧЖ раҳбари С.Сувановнинг жамиятни почта манзили Қарши шаҳрига ўтказилганлиги сабабли Навоий шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги рўйхатдан ўтказиш инспекцияси ходимлари томонидан жамиятни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатлар Қарши шаҳар инспекциясига юборилмаётганлигидан норози бўлиб бошқарманинг “ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш давомида адлия бошқармасининг аралашуви билан “Нурли диагностика” МЧЖнинг давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ бўлган бирламчи ҳужжатлар тўплами Қарши шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги инспекцияга махсус почта алоқаси орқали юборилиши таъминланди. 


МУРОЖААТ:

Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан фуқаро А.Шукуровнинг ДТ “Халқбанки” Навбаҳор туман филиали рахбарияти томонидан ишдан бўшатилган бўлсада, якуний ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилмаганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Мурожаатдаги масала юзасидан адлия бошқармаси томонидан киритилган тақдимнома асосида ҳисоб китоб ишлари амалга оширилди ва тўлиқ ойлик маошлари ундириб берилди. Шунингдек, қонунбузилишга йўл қўйган ходимларга нисбатан Навоий вилоят меҳнат ва ахолини ижтимоий химоя қилиш бош бошқармасига маъмурий таклифлар киритилди ва киритилган таклиф асосида банкнинг айбдор ходимига нисбатан МЖтКнинг 49-моддасига асосан маъмурий жавобгарлик қўлланилди.

МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан Навоий шаҳрида яшовчи фуқаро Д.Икромовнинг оилавий корхона ташкил этишда корхонанинг аъзолари кимлар бўлиши мумкинлиги тўғрисида ҳуқуқий тушунтириш беришни сўраб Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтга юборган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида фуқаро Д.Икромовга “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари асосида ҳуқуқий тушунтириш берилди. 


МУРОЖААТ:

Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан “Навоий кадастр сервис” МЧЖ директори Ю.Матлабовнинг Навоий вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастр хизмати бошлиғи М.Носиров, Навоий шаҳар ер мулк кадастр хизмати давлат корхонаси бошлиғи Р.Кенжаев ҳамда Кармана туман ер мулк кадастр хизмати давлат корхонаси бошлиғи Ў.Қобиловлар томонидан МЧЖ томонидан тайёрланган кадастр йиғма жилдларини давлат рўйхатидан ўтказилмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида адлия бошқармасининг аралашуви билан “Навоий кадастр сервис” МЧЖ директори Ю.Матлабов томонидан тайёрланаётган кадастр йиғма жилдларини экспертизадан ва Навоий шаҳар ва Кармана туман ермулккадастр давлат корхоналари томонидан давлат рўйхатидан ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда.

МУРОЖААТ:

Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан фуқаро Р.Жўрақуловнинг ОАТБ “Агробанк” Навоий филиали раҳбарияти томонидан омонатга қўйилган пул маблағларини ўз вақтида қайтариб ололмаётганлигидан норози бўлиб бошқармага ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Мурожаатдаги масала юзасидан адлия бошқармаси томонидан киритилган таъсир чора асосида ижобий ҳал қилиниб, пуллари тўлиқ ундириб берилди. 


МУРОЖААТ:

Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан фуқаро С.Дўстовнинг Навбаҳор туман Ичимлик сувини таъминлаш бўлими участка бошлиғи А.Норов томонидан фуқаронинг хонадонидаги сув ўлчагичи давлат стандартидан ўтказилган бўлсада ишлатишга йўл қўймаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Мурожаатдаги масала адлия бошқармаси томонидан киритилган таъсир чора асосида ижобий ҳал қилиб берилди ва пуллари тўлиқ қайтариб ундириб берилди.

МУРОЖААТ:

Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан Нурота туманидаги «Рушана» фермер хўжалиги бошлиғи Н.Шомуратованинг Навбаҳор туман йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш фойдаланиш корхонаси билан мармар маҳсулоти етказиб бериш тўғрисида мазкур фермер хўжалик ўртасида тузилган шартномага асосан етказиб берилган маҳсулот учун пул маблағлари ўз вақтида тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб адлия бошқармасининг “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Адлия бошқармасининг аралашуви билан Навбаҳор туман йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш фойдаланиш корхонаси томонидан «Рушана» фермер хўжалигига 2014 йил 11 авгутдаги 193-сонли тўлов топшириқномаси билан 4.500.000 сўм пул маблағлари тўлаб берилиши таъминланди. 


МУРОЖААТ:

Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан фуқаро Н.Аллаёрованинг АТИБ “Ипотека банк” ходимлари томонидан меҳнат дафтарчасининг дубликати берилмаганлигидан норози бўлиб бошқармага ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Мурожаатдаги масала юзасидан адлия бошқармаси томонидан киритилган таъсир чора асосида масала ижобий ҳал қилиб берилди.

МУРОЖААТ:

Вилоят адлия бошқармаси томонидан Қизилтепа туманидаги “Демас зарзамини”, “Шохрухобод ҳосили”, “Норқул Азим келажаги”, “Очилов Насулло бобо орзуси”, “Амузар чорвалари” ва “Сулаймон Пўлотов Ғаллакори” фермер хўжаликларига ДТ “Халқ банки” Қизилтепа туман филиали томонидан 2014 йил пахта ҳосили учун режалаштирилган имтиёзли кредитлар берилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш давомида қонунбузилишлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб берган шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича ДТ “Халқ банки” Навоий вилоят филиалига тақдимнома киритилган.

Мазкур тақдимномага асосан минерал ўғит учун 7 та фермер хўжалигига 343.000 сўм, ёқилғи мойлаш материаллари учун 4 та фермер хўжалигига 258.500 сўм миқдорда имтиёзли кредитлар ажратилиши таъминланди.

Шу билан бирга ДТ “Халқ банки” Қизилтепа туман филиалининг 15.07.2014 йилдаги 122-ШТ-сонли буйруғига асосан кредит бўлими бошлиғи Н.Эшонқулов билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди. 


МУРОЖААТ:

Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан тадбиркор А.Азимовнинг ДТ “Халқ банки” Навоий вилоят филиали амалиёт бўлими томонидан кредит маблағи ажратилмаётганлигидан норози бўлиб бошқарманинг “ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида адлия бошқармаси томонидан ДТ “Халқ банки” Навоий вилоят филиалига кредит ажратиш чораларини кўриш бўйича огоҳнома киритилди.

Киритилган таъсир чораси натижасида банк томонидан А.Азимовга 20 млн. сўм миқдорида кредит маблағи ажратилиши таъминланди. 


МУРОЖААТ:

Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан Р.Шамуратовнинг “Навоийавтотеххизмат” АЖ ходимлари томонидан автомашина сотиб олиш учун тўлаган ортиқча пуллари қайтариб берилмаётганлигидан норози бўлиб бошқармага ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Мурожаатдаги масала юзасидан адлия бошқармаси томонидан киритилган таъсир чора асосида масала ижобий ҳал қилиб берилди ва пуллари тўлиқ ундириб берилди.

МУРОЖААТ:

Навоий вилоят адлия бошқармаси Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан тадбиркор Ж.Арзиқуловнинг “Агробанк” ОАТБ Томдибулоқ филиали томонидан кредит маблағи ажратилмаётганлигидан норози бўлиб бошқарманинг “ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида “Агробанк” ОАТБ Томдибулоқ филиали мансабдор шахслари томонидан тадбиркор Ж.Арзиқуловга кредит ажратишда тўсқинлик қилиниб, унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари чекланганлиги аниқланди.

Адлия бошқармасининг амалий ёрдами билан тадбиркорга ОАТБ “Агробанк” Томдибўлоқ филиалидан 33 миллион сўм кредит маблағи ажратилиши таъминланди. 


МУРОЖААТ:

Навоий шаҳарида яшовчи фуқаро Д.Ҳасанованинг Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасига қарашли 7-сонли уй-жойдан фойдаланиш идораси ходимлари томонидан огоҳлантиришсиз хонадонида электр манбаи узганлигидан норози бўлиб бошқарманинг “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида Адлия бошқармаси томонидан киритилган таъсир чора асосида фуқаро Д.Ҳасанованинг хонадони 2014 йил 25 июнь куни электр манбаи билан таъминланишида амалий ёрдам кўрсатилди.

МУРОЖААТ:

Адлия бошқармасига Навоий шаҳрида фаолият юритувчи “Фасишо-Навоий” хусусий корхонаси раҳбари мурожаат қилиб, Навоий “Иссиқлик электр станцияси” ОАЖдан мавжуд қарздорликни ундиришда амалий ёрдам кўрсатишни сўраган.

НАТИЖАСИ:

Корхонанинг мурожаати томонидан ўрганиб чиқилиб, Навоий “ИЭС” ОАЖдан мавжуд 46.463.112 сўм қарздорликни ундириш юзасидан Навоий вилоят хўжалик судига 2 та даъво аризаси киритилди.

Киритилган даъво аризалари кўриб чиқилиб, суднинг тегишли қарорлари асосида “Фасишо-Навоий” хусусий корхонаси фойдасига ушбу қарздорликларни ундириш белгиланди. 


 МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан Хатирчи туман “Ният Кафолат” фермер хўжалиги бошлиғи И.Тошевнинг шартномага асосан, “Континент-Н ёғ-мой” МЧЖга етказиб берган кунгабоқар маҳсулоти учун тўлов ўз вақтида амалга оширилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Адлия бошқармаси томонидан мазкур қарздорликни бартараф этиш ҳамда камачиликларга йўл қўйган шахсларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида “Континент-Н ёғ-мой” МЧЖга тақдимнома киритилди.

Киритилган тақдимномага асосан фермер хўжалигига 14.639.100 сўм пул маблағлари тўлаб берилди ҳамда корхонанинг масъул ходими Б.Холиқуловга нисбатан “хайфсан” интизомий жазоси қўлланилди.

МУРОЖААТ:

Фуқаро Ф.Беклашевнинг Пахтачилик илмий-тадқиқод институти Навоий филиалидан ишлаган даври учун ойлик маошларини ололмаётганлигидан норози бўлиб ёзган шикояти ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Мурожаатни ўрганиш натижасида ҳақиқатдан фуқаро Ф.Беклашевга филиал томонидан ойлик маошлари ўз вақтида тўланмаганлиги ҳолати аниқланиб, ҳолат юзасидан ФИБ Кармана туманлараро судига даъво ариза киритилиб, суд томонидан фуқаронинг иш ҳақини ундириш юзасидан суд буйруғи қабул қилинди. 


МУРОЖААТ:

Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан Навбаҳор туманидаги “Қўрғонтепа пахтакори” фермер хўжалиги раиси Х.Яхшиевнинг ОАТБ “Агро банк” Навбаҳор филиали томонидан пахта имтиёзли кредити учун пул маблағлари ажратилмаётганлигидан норози бўлиб бошқарманинг “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Адлия бошқармаси томонидан киритилган хатга асосан, фермер хўжалигига пахта хом ашёсини етиштириш учун 13.800 минг сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилиши таъминланди. 


МУРОЖААТ:

Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан “Қизилтепа агротехсервис” МТП МЧЖи раҳбари А.Очиловнинг “Хатирчиагротехсервис” МТП МЧЖи томонидан шартнома шартлари бажарилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган аризаси ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш давомида, “Қизилтепа агротех сервис” МТП МЧЖ томонидан “Хатирчиагротехсервис” МТП МЧЖга кўрсатилган механизация хизматлари учун 55.948.028 сўм пул маблағлари тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан “Қизилтепа агротехсервис” МТП МЧЖ манфаатини кўзлаб “Хатирчиагротехсервис” МТП МЧЖга 55.948.028 сўм асосий қарзни ундириш бўйича вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилди.

Даъво аризаси киритилгандан сўнг, “Хатирчи агротехсервис” МТП МЧЖ томонидан “Қизилтепа агротехсервис” МТП МЧЖига 32.504.769 сўм пул маблағлари тўлаб берилиши таъминланди. 


МУРОЖААТ:

Навоий шаҳрида яшовчи фуқаро Ш.Шохаеванинг хонадонидаги газ плитасини бошқа жойга кўчирганлиги учун “Навоийшаҳаргаз” филиали томонидан ортиқча тўлов ҳисобланганлигини, ушбу ҳолат қайси қонун ёки норматив-ҳуқукий ҳужжат асосида тартибга солиниши юзасидан ҳуқуқий тушунтириш беришни сўраб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Фуқаро Ш.Шохаевага мурожаатидаги масала Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 мартдаги 99-сонли Қарори билан тасдиқланган “Газни ҳисобга олиш приборларини сотиб олиш, уларни квартираларда ва якка тартибдаги уйларда ўрнатиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низом асосида тартибга солиниши маълум қилинди.

Шунингдек, мурожаатдаги масала юзасидан бошқармага қўшимча тақдим қилган ҳужжатлар ўрганилганда, 2014 йил 17 май куни филиал томонидан 73 688 сўм дебитор қарзи мавжудлиги ҳақида огоҳлантириш берилганлигини маълум қилинган.

Ушбу масала филиалга берилган кўрсатма асосида ходимлар томонидан қайта ўрганиб чиқилганда, дебиторлик қарзи 29 778 сўм эканлиги аниқланди.

Аниқланган камчилик юзасидан “Навоийшаҳаргаз” филиали раҳбари номига огоҳнома киритилди.

МУРОЖААТ:

Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан Навбаҳор туманидаги “Мадамин Муслим” фермер хўжалиги раиси Ё.Ахмедовнинг “Ричард Силк” хусусий корхонаси тосонидан топширилган пилла хом ашёси учун пул маблағлари тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган аризаси ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш давомида, “Ричард Силк” хусусий корхонаси томонидан топширилган пилла хом ашёси учун 5.384.000 сўм пул маблағлари тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан, “Мадамин Муслим” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб “Ричард Силк” хусусий корхонасидан асосий қарз ва пеня ундириш бўйича вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилди.

Киритилган даъво аризаси суднинг 2014 йил 26 майдаги ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилиб, “Мадамин Муслим” фермер хўжалиги фойдасига 5.384.000 сўм асосий қарз ва 807.600 сўм пеня ундириш белгиланди. 


МУРОЖААТ:

Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан Хатирчи туманидаги “Пахтакор-XXI” савдо харид МЧЖи рахбари Н.Бозоровнинг “Навоийсувқурилиш” ОАЖига қарашли 3-сонли КМШКидан мавжуд қарздорликни ундириб беришни сўраб ёзган аризаси ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш давомида, “Навоийсувқурилиш” ОАЖига қарашли 3-сонли КМШКининг “Пахтакор-XXI” савдо харид МЧЖи олдида 5.457.000 сўмлик қарзи мавжудлиги аниқланди.

Адлия бошқармаси томонидан киритилган тегишли таъсир чораси натижасида мавжуд қарздорлик “Пахтакор-XXI” савдо харид МЧЖи томонидан 2014 йил 29 апрелдаги 38-сонли тўлов топшириқномаси орқали тўлаб берилиши таъминланди.

МУРОЖААТ:

Навоий вилоят адлия бошқармаси Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан тадбирокр М.Насированиг Навбаҳор туман давлат солиқ инспекцияси томонидан ҳисоб рақамига инкасса қўйилганлигидан норози бўлиб бошқармага қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида бошқарма томонидан аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан Навбаҳор туман давлат солиқ инспекциясига тақдимнома киритилди.

Таъсир чораси натижасида Навбаҳор туман давлат солиқ инспекцияси томонидан тадбиркор М.Насированинг “Микрокредитбанк” ОАТБ Навоий вилоят филиалидаги ҳисоб рақамига 27.02.2014 йилдаги 802.000 сўмлик қўйилган инкассо топшириқномаси ижросиз қолдирилди.

Бундан ташқари, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйганлиги сабабли Навбаҳор туман давлат солиқ инспекцияси ходими А.Джўраевага нисбатан интизомий жазо чораси сифатида ҳайфсан берилди. 


МУРОЖААТ:

Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан Навоий шаҳридаги “Фасишо-Навоий” хусусий корхонаси раҳбари Б.Мавляновнинг “Таъмирлаш қурилиш монтаж” ишлаб чиқариш корхонаси томонидан шартнома шартлари бажарилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган аризаси ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш давомида, “Таъмирлаш қурилиш монтаж” ИЧК томонидан қайтариб бериш шарти билан қарз шартномасига асосан берилган 11.000.000 сўм пул маблағлари “Фасишо-Навоий” хусусий корхонасига қайтариб берилмаганлиги аниқланди.

Адлия бошқармаси томонидан хусусий корхона фойдасига “Таъмирлаш қурилиш монтаж” ИЧКсидан асосий қарз ва пеня ундириш тўғрисида даъво аризаси киритилди.

Даъво ариза Навоий вилоят хўжалик суди томонидан кўриб чиқилиб, суднинг 2014 йил 7 апрелдаги ҳал қилув қарори билан хусусий корхона фойдасига 11.000.000 сўм асосий қарз ва 247.000 сўм пеня ундириш белгиланганди.

МУРОЖААТ:

Фуқаро Б.Артиковнинг Навоий Давлат Кончилик институтидан жияни Н.Ибрагимованинг 2012-2013 ўқув йиллари учун ортиқча тўланган пулларни қайтарилишида амалий ёрдам сўраб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида ҳақиқатдан ҳам Н.Ибрагимованинг ўқиши учун 2012-2013 ўқув йилида 1.650.000 сўм миқдорида ортиқча тўлов амалга оширилганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат бўйича институтининг 349-сонли тўлов топшириқномасига асосан ортиқча тўланган пул маблағи ДТ “Халқ банки” Навбаҳор бўлимига кўчириб берилган. 


МУРОЖААТ:

Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан Навбаҳор туманидаги “Обло Ҳамро” фермер хўжалиги раиси С.Ҳамроевнинг “Навбаҳор пахта тозалаш” МЧЖи томонидан топширилган пахта хом ашёси учун пул маблағлари тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган аризаси ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш давомида, “Навбаҳор пахта тозалаш” МЧЖи томонидан фермер хўжалигига 28.264.000 сўм пул маблағлари тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан “Обло Ҳамро” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб “Навбаҳор пахта тозалаш” МЧЖига нисбатан асосий қарз ва пеня ундириш бўйича вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилди.

Адлия бошқармаси томонидан даъво аризаси киритилгандан сўнг 13.000.000 сўм пул маблағлари фермер хўжалигига жамият томонидан тўлаб берилиши таъминланди

Шунингдек, суднинг 2014 йил 8 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, “Обло Ҳамро” фермер хўжалиги фойдасига 15.264.000 сўм асосий қарз ва 932.712 сўм пеня ундириш белгиланди. 


МУРОЖААТ:

Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан Хатирчи туманидаги “Жаҳон” хусусий фирмаси раҳбари К.Бекмуродовнинг Хатирчи йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш-фойдаланиш корхонаси томонидан кўрсатилган хизматлар учун пул маблағлари тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган аризаси ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш давомида, Хатирчи йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш-фойдаланиш корхонаси томонидан кўрсатилган хизматлар учун 41.278.298 сўм пул маблағлари тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан “Жаҳон” хусусий фирмаси манфаатини кўзлаб Хатирчи йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш-фойдаланиш корхонасидан 41.278.298 сўм асосий қарз ва 20.639.149 сўм пеня ундириш бўйича вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилди.

Киритилган даъво аризаси суднинг ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилиб, “Жаҳон” хусусий фирмаси фойдасига 41.278.298 сўм асосий қарз ва 3.095.872 сўм пеня ундириш белгиланди.

МУРОЖААТ:

Навоий шаҳар 8-март кўчаси 6-уйда яшовчи фуқаро Ж.Муродовнинг Навоий шаҳридаги 4-почта алоқа бўлимидан қизи Г.Муродованинг номига юборилган алимент пуллари ўз вақтида берилмаётганлигидан норози бўлиб адлия бошқармасининг “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Кўрилган чоралар натижасида фуқаро Ж.Муродовга почта алоқа бўлимидан алимент пуллари берилиши таъминланди. 


МУРОЖААТ:

Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан Навоий шаҳридаги “Хўжа” ишлаб чиқариш савдо фирмаси рахбари Н.Фахриддинованинг “Навоий савдо комплекси” ОАЖи томонидан кўрсатилган хизматлар учун пул маблағлари тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб бошқарманинг “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш давомида, “Навоий савдо комплекси” ОАЖи томонидан кўрсатилган хизматлар учун 53.566.000 сўм пул маблағлари тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан “Хўжа” ишлаб чиқариш савдо базаси манфаатини кўзлаб “Навоий савдо комплекси” ОАЖидан 53.566.000 сўм миқдоридаги қарздорликни ундириш бўйича вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилди.

Киритилган даъво аризаси суднинг 2014 йил 8 апрелдаги ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилиб, “Хўжа” ишлаб чиқариш савдо фирмаси фойдасига 53.566.000 сўм ундириш белгиланди. 


МУРОЖААТ:

Навбаҳор туманида яшовчи фуқаро М.Ғаффорованинг Навоий вилоят Маиший хизмат кўрсатиш жамоат бирлашмасидан ойлик маошларини ололмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Мурожаатдаги масала юзасидан аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва ойлик маошларини тўлиқ тўлаб берилиши юзасидан Навоий вилоят Маиший хизмат кўрсатиш жамоат бирлашмасига тақдимнома киритилиб, унинг натижасида бирлашма бош ҳисобчиси Б.Сатторовга йўл қўйган хато ва камчиликлари учун эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди ва фуқаро М.Ғаффоровага ойлик маошлари тўлиқ тўланиши таъминланди.

Бундан ташқари, бирлашма раиси Л.Норовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 49-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарлиги учун Навоий вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармасига таклиф киритилиб, натижада Л.Норовга нисбатан маъмурий жазо қўлланилди.

МУРОЖААТ:

Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан Фуқаро З.Ниёзовнинг Нурота тумани тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциясидан якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказишда тўсқинлик бўлаётганлигидан норози бўлиб бошқарманинг “ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш жараёнидан З.Ниёзовни якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказиш бўйича Нурота тумани тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциясига ёзма кўрсатма киритилди.

Кўрсатма натижасида З.Ниёзовнинг “фотосуратга олиш хизмати” фаолият тури билан якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилиши таъминланди.

МУРОЖААТ:

Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан Қизилтепа туманидаги “Орқул Азим келажаги” фермер хўжалиги раиси Н.Азимовнинг “Қизилтепа пахта тозалаш” ОАЖ мансабдор шахслари хатти-ҳаракатидан норози бўлиб ёзган аризаси ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш давомида қуритиш ва тозалаш ҳаражатлари молия бошқармаси томонидан тасдиқланган нархнома асосида ҳисобланганлиги, “Қизилтепа пахта тозалаш” ОАЖи томонидан фермер хўжалиги ҳисоб рақамидан асоссиз равишда 2.618.000 сўм чегириб қолинганлиги, жамият масъул шахслари томонидан топширилган пахта хом ашёсининг ифлослик ҳамда намлиги тўғрисида лаборатория хулоса берилишида, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги томонидан тасдиқланган техникавий шартлари талабларига риоя этилмаганлиги аниқланди.

Мазкур аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш ноқонуний ушлаб қолинган 2.618.800 сўм пул маблағини қайтариш ва масъул ходимларни интизомий жавобгарликка тортиш юзасидан “Қизилтепа пахта тозалаш” ОАЖга тақдимнома киритилди.

Киритилган тақдимномага асосан, чегирилган 2.618.000 сўм қайтарилиши таъминланди ҳамда қонунбузилиш холатларига йўл қўйган жамият масъул ходимлари Н.Муқимов ва Ю.Жабборовларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди. 


МУРОЖААТ:

Навоий шаҳрида яшовчи фуқаро Ж.Мардоновнинг “УПП” ОАЖдан ишлаган даврлари учун ойлик маошларини ололмаётганлигидан норози бўлиб бошқармага ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида Адлия бошқармаси томонидан киритилган таъсир чораси натижасида масала ижобий ҳал қилиниб ойлик маошлари тўлиқ ундириб берилди. 


МУРОЖААТ:

Адлия бошқармаси томонидан “Spektr olimpik” оилавий корхонаси раҳбари М.Шахобовнинг Хатирчи тумани ҳокимлиги томонидан корхонага ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида ер майдони ажратилмаётганлигидан норози бўлиб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш натижасида Хатирчи тумани ҳокимлигига тақдимнома киритилган. Таъсир чораси натижасида Хатирчи тумани ҳокимлигининг қарорига асосан “Spektr olimpik” оилавий корхонасига пластик эшик ромлар ишлаб чиқариш цехи қуриш учун 0,20 га ер майдони ажратилиши таъминланди.

МУРОЖААТ:

Фуқаро У.Уракбаевнинг ДТ “Халқ банки” Навбаҳор туман филиали томонидан таълим кредити ажратилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Мурожаат натижасида адлия бошқармаси ходимларининг аралашуви билан ҳал қилиб берилганлиги ва ДТ “Халқ банки” Навбаҳор туман филиали томонидан 2014 йил 10 март куни 10-сонли кредит шартномасига асосан 2-курс талабаси қизи Махамматова Норсулувнинг ўқиш тўлови учун 3.050.000 (уч миллион эллик минг) сўм миқдорда таълим кредити ажратилди. 


МУРОЖААТ:

Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан Навбаҳор туманидаги “Жумақул Ғойибназар” фермер хўжалиги раиси Т.Жумаевнинг “Навбаҳор паха тозалаш” МЧЖи томонидан транспорт хизмати кўрсатиш тўғрисида тузилган шартнома шартлари бажарилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган аризаси ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш давомида фермер хўжалиги томонидан 1.893.378 сўмлик кўрсатилган транспорт хизмати учун пул маблағлари тўлаб берилмаганлиги ҳолати аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан фермер хўжалиги фойдасига 2014 йил 20 январь куни асосий қарз ва пеня ундириш тўғрисида вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилди.

Адлия бошқармаси томонидан даъво ариза киритилгандан сўнг фермер хўжалиги ҳисоб рақамига 2014 йил 18 февралда 1.893.378 сўм асосий қарз тўлаб берилиши таъминланди.

Шунингдек, суднининг 2014 йил 19 февралдаги ҳал қилув қарори билан фермер хўжалиги фойдасига 700.000 сўм пеня ундириш белгиланди.

МУРОЖААТ:

Навоий вилояти, Кармана туманида яшовчи фуқаро У.Баҳронованинг Кармана тумани Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекцияси томонидан якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказишда амалий ёрдам сўраб бошқарманинг “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш жараёнида У.Баҳроновани якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказиш бўйича жорий йилнинг 18 февраль куни Кармана тумани Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатдан ўтказиш инспекциясига ёзма кўрсатма киритилди.

Кўрсатма натижасида У.Баҳронова “уй ҳайвонларига қараш хизмати” фаолият тури билан якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилиши таъминланди. 


МУРОЖААТ:

Навоий вилояти, Кармана туманида яшовчи фуқаро Н.Худойназаровнинг Кармана тумани Тадбиркорлик субъектларини рўйхатидан ўтказиш инспекцияси томонидан якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказишда амалий ёрдам сўраб бошқарманинг “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Ўрганиш жараёнида Н.Худойназаровни якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказиш бўйича жорий йилнинг 18 февраль куни Кармана тумани Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциясига ёзма кўрсатма киритилди.

Кўрсатма натижасида Н.Худойназаров 18.02.2014 йилда “уй ҳайвонларига қараш хизмати” фаолият тури билан якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилиши таъминланди. 


Мурожаат:

Навоий шаҳрида яшовчи фуқаро Т.Избосарованинг Навоий давлат педагогика институти раҳбарияти томонидан бола парваришлаш таътилидан сўнг, ишга қабул қилинмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Фуқаро Т.Избосарова ўз мурожаатида 2011 йилда ҳомиладорлик таътилига чиққанлиги, 2013 йил фарзанди икки ёшга тўлгач, таътил муддатини бир йилга узайтирганлиги, оилавий шароитидан келиб чиқиб, 2013 йил ноябрь ойида ишга чиқишни сўраб институт кадрлар бўлимига мурожаат қилганда, иш ўрни қисқарганлигини важ қилиб, уни ишга чиқишига тўсқинлик қилинаётганлигини маълум қилган.

Натижаси:

Мурожаатдаги масала юзасидан адлия бошқармаси ходимларининг аралашувидан сўнг Институтнинг 2014 йил 10 февралдаги 30 МВВ-сонли буйруғи билан фуқаронинг “Кимё ва экология” кафедрасига лабарант лавозимига ишга қабул қилиниши таъминланди.

Адлия бошқармаси томонидан Навоий давлат педагогика институти раҳбариятига Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси талабларига келгусида қатъий риоя қилиниши лозимлиги юзасидан кўрсатма киритилди. 


Мурожаат:

Зарафшон шаҳрида яшовчи фуқаро З.Янгибаеванинг “Маҳалла” хайрия жамот фонди Зарафшон шаҳар бўлинмаси ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаатда бўлинма раисининг 2013 йил 26 июндаги 19-сонли буйруғи билан фуқаро З.Янгибаева билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги, буйруқда ўртача ойлик маоши миқдорининг икки ойлик миқдорида компенсация тўланиши белгиланган бўлсада, тўлов бугунги кунга қадар амалга оширилмаганлигини маълум қилган.

Натижаси:

Навоий вилоят адлия бошқармаси ходимларининг аралашуви билан 2014 йил 30 январь куни бўлинма фуқаро З.Янгибаева билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилди.

Қонунбузилиш ҳолатини содир этган айбдор ходимларга тегишли таъсир чоралар кўрилди.

Мурожаат:

Нурота туманидаги “Шахриёр Шукуров” фермер хўжалиги раиси Ш.Бўриевнинг “Навоийдонмаҳсулотлари” ОАЖи томонидан топширилган бошоқли дон маҳсулоти учун пул маблағлари тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб бошқарманинг “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Натижаси:

Ўрганиш давомида, дон корхонаси томонидан “Шахриёр Шукуров” фермер хўжалигига 1.263.583 сўм пул маблағлари тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

Шунга кўра, фермер хўжалиги фойдасига асосий қарз ва пеня ундириш тўғрисида даъво аризаси киритилди.

Навоий вилоят хўжалик судининг ҳал қилув қарорига кўра, “Шахриёр Шукуров” фермер хўжалигига 1.263.583 сўм асосий қарз ва 34.875 сўм пеня ундириш белгиланди.

Мурожаат:

Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан фуқаро Ю.Рустамовнинг Навоий шаҳар Тадбиркорлик субъектларини рўйхатидан ўтказиш инспекциясидан якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказишда амалий ёрдам сўраб бошқарманинг “ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Натижаси:

Ўрганиш жараёнида Ю.Рустамовни якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказиш бўйича 2014 йилнинг 8 январь куни Навоий шаҳар Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциясига ёзма кўрсатма киритилди.

Кўрсатма натижасида Ю.Рустамов “сартарошлик хизматлари” фаолият тури билан якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилиши таъминланди. 


МУРОЖААТ:

Хатирчи туманидаги “Холиқов Фаррух Рахматиллаевич” фермер хўжалиги раиси Ф.Холиқовнинг “Хатирчи пилла хазинаси” хусусий корхонаси томонидан топширилган пилла хом ашёси учун учун пул маблағлари тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб бошқарманинг “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

НАТИЖАСИ:

Адлия бошқармасининг аралашуви билан фермер хўжалигига 2014 йил 16 январдаги 1-сонли тўлов топшириқномаси билан 10.000.000 сўм, 20 январдаги 20-сонли тўлов топшириқномаси билан 2.500.000 сўм пул маблағлари тўлаб берилиши таъминланди. 



Мурожаат:

Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан Хатирчи туманидаги “Холиқов Фаррух Рахматуллаевич” фермер хўжалиги раиси Ф.Холиқовнинг “Хатирчи паха тозалаш” ОАЖи томонидан топширилган пахта хом ашёси учун пул маблағлари тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб бошқарманинг “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Натижаси:

Адлия бошқармасининг аралашуви билан фермер хўжалигига 2014 йил 10 январдаги 95-сонли тўлов топшириқномаси билан 54.421.000 сўм пул маблағлари тўлаб берилиши таъминланди. 


Мурожаат:

Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан Навоий шаҳар, Зарафшон кўчаси, 9/9-уйда яшовчи фуқаро Ф.Эшовнинг Навоий шаҳар Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциясидан якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказишда амалий ёрдам сўраб бошқарманинг “ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Натижаси:

Ўрганиш жараёнида Ф.Эшовни якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказиш бўйича жорий йилнинг 23 декабрь куни Навоий шаҳар Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциясига ёзма кўрсатма киритилди.

Кўрсатма натижасида Ф.Эшовни “ноозиқ-овқат товарларини чакана сотиш” фаолият тури билан якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилиши таъминланди. 

Мурожаат:

Навоий вилоят Қизилтепа туманида яшовчи фуқаролар С.Давронова ва О.Юсуповлар омонатга қўйилган пуллари Қизилтепа туман “Сармоя Сардор” Микрокредит ташкилоти томонидан берилмаётганлигидан норози бўлиб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида фуқароларнинг манфаатини кўзлаб Қизилтепа туман “Сармоя Сардор” Микрокредит ташкилотига нисбатан Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судига киритилган даъво ариза асосида фуқароларга омонатга қўйилган пул маблағлари ҳамда жарима ундириш юзасидан суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинган.

Мурожаат:

Навбахор туманидаги “Шоди Юнус чорвадор” фермер хўжалиги иш юритувчиси С.Боймуродова хўжаликка тегишли 2.9 гектар ер майдонини фуқаро Ш.Дўстмуродова эгаллаб олиганидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Мазкур ҳолат юзасидан, “Шоди Юнус чорвадор” фермер хўжалиги манфаатига фуқаро Ш.Дўстмуродова ноқунуний эгаллаб олган ер майдонидан чиқариш мажбуриятини юклаш тўғрисида фуқаролик ишлари бўйича Навбахор туманлараро судига даъво аризаси киритилиб, 2013 йил 28 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан фуқаро Ш.Дўстмуродовага ноқонуний эгаллаб олган ер майдонидан чиқариш мажбурияти юкланди. 


Мурожаат:

Навоий вилояти Кармана туманида яшовчи фуқаро Ш.Чўллиевнинг “Асака” банк Навоий вилоят филиали томонидан кредит ажратилмаётганлигидан норози бўлиб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Натижаси:

Мурожаатдаги масала адлия бошқармаси ходимларининг аралашуви билан банкнинг 2013 йил 4 декабрдаги 272-2013-сонли кредит шартномасига асосан тўлиқ ҳал этилди.

Мурожаат:

Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан Кармана туманида яшовчи фуқаро А.Садировнинг Навоий шаҳридан савдо дўкони қуриш учун ер майдони ажратилмаётганлигидан норози бўлиб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Натижаси:

Ўрганишда, адлия бошқармасининг аралашуви билан А.Садировга Навоий шаҳрининг А.Темур кўчасидан алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш учун савдо дўкони қуриш мақсадида фойдаланишга 900,0 м.кв ер майдони ажратиш тўғрисида Навоий шаҳар ҳокимининг қарори чиқарилиши таъминланди.

Мурожаат:

Нурота туманидаги “Абдурауф оқсоқол” фермер хўжалигининг “Навоийдон-маҳсулотлари” ОАЖ томонидан шартнома шартлари бажарилмаётганлигидан норози бўлиб бошқарманинг “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Натижаси:

Ўрганиш давомида “Абдурауф оқсоқол” фермер хўжалиги томонидан дон корхонасига топширилган 19,6 тонна 7.432.629 сўмлик бошоқли дон маҳсулоти учун 2013 йилнинг 16 сентябрь куни ҳолатига 3.238.033 сўмлик тўловлар тўлаб берилмасдан келинганлиги аниқланди.

Шунга кўра, “Навоийдонмаҳсулотлари” ОАЖ ҳисобидан Нурота туманидаги “Абдурауф оқсоқол” фермер хўжалиги фойдасига асосий қарз ва тўлов кечиктирилган кунлар учун пеня ундириш тўғрисида вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилди.

“Навоийдонмаҳсулотлари” ОАЖ томонидан асосий қарз тўлаб берилиши таъминланди ҳамда суднинг ҳал қилув қарорига асосан тўлов кечиктирилган кунлар учун 213.710 сўм миқдорида пеня ундириш белгиланди. 


Мурожаат:

Нурота туманидаги “Фозил Сафаров” фермер хўжалиги раиси И.Бозорованинг “Нурота электр таъминоти” корхонаси томонидан электр насоси электр тармоғига улаб берилмаётганлигидан норози бўлиб бошқарманинг “Ишонч телефонига” қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Натижаси:

Адлия бошқармасининг аралашуви билан Нурота электр таъминоти корхонаси томонидан 2013 йил 21 октябрь куни фермер хўжалигининг электр насоси электр тармоғига улаб берилиши таъминланди.


Мурожаат:

Фуқаро Ж.Каримовнинг Навоий шаҳрида жойлашган 5-почта алоқа хизмати ходимлари томонидан пенсияси ўз вақтида берилмаётганлигидан норози бўлиб бошқарманинг “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Натижаси:

Мурожаатдаги масала юзасидан адлия бошқармаси ходимларининг аралашуви билан масала ижобий ҳал қилинди.


Мурожаат:

Фуқаро А.Хамроевнинг Кармана саноат касб-ҳунар коллежига ўзига тегишли бўлган ҳужжатларни тақдим этишни сўраб қилган мурожаатидан қаноатланмай, коллеж ходимлари ҳаракатларидан норози бўлиб ёзган шикояти ўрганиб чиқилди.

Натижаси:

Мурожаатдаги масала адлия бошқармаси ходимларининг аралашуви билан Навоий вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармасидан фуқарога тегишли бўлган шахсий хужжатлар олиниб, Навоий олимпия заҳиралар коллежига тақдим этилди ва мурожаат ижобий ҳал қилинди.

Мурожаат:

Навоий вилоят адлия бошқармасига фуқаро Ф.Эргашев ўғли Эргашев Фаррух Фарходович 2013 йил Навоий Давлат педагогика институтида ўқишни тугатганлиги, унинг иш билан таъминлаш масаласи Навоий вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси ходимлари томонидан ўрганилиб, бугунги кунга қадар масала ижобий ҳал қилиб берилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Мазкур масала юзасидан адлия бошқармаси ходимларининг аралашуви билан Навоий шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази томонидан Ф.Эргашевга Навоий шаҳар “Баркамол авлод” ўқувчилар ижодиёт марказига ишга жойлашиш учун квота йўлланмаси олиб берилди.


Мурожаат:

Новоий вилоят адлия бошқармасига Кармана туманида фаолият юритаётган “Абдурахмон” фермер хўжалиги раҳбари “Агро банк” ОАТБ Кармана филиали томонидан кредит маблағи ажратилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Мазкур ҳолат бўйича Адлия бошқармаси томонидан “Агробанк” ОАТБ Навоий вилоят бошқармасига “Абдурахмон” фермер хўжалигига “Арион-630” ҳайдов трактори бошланғич бадалини шакллантириш учун кредит маблағи ажратиш бўйича тақдимнома киритилиб, “Абдурахмон” фермер хўжалигига “Агро банк” ОАТБ Кармана филиали томонидан 35.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилиши таъминланди. 

Мурожаат:

Фуқаро О.Бекмуродовнинг Хатирчи туман электр тармоқларида ишлаган даврлари учун иш ҳақлари тўғрисидаги маълумотномани ололмаётганлигидан норози бўлиб бошқарманинг “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Натижаси:

Мурожаат назоратга олиниб, Навоий вилоят ҳудудий архив иши бошқармасига сўров хати билан мурожаат этилиб, фуқарога архив томонидан 1391-сонли маълумотнома олиб берилишида амалий ёрдам кўрсатилди.


Мурожаат:

Хатирчи тумани А.Темур номли фермер хўжаликлари уюшмасида яшовчи фуқаро З.Холиқовнинг Хатирчи туман ҳокимининг қарори билан ажратилган ер майдони туман ер ресурслари ва кадастр бўлими ходимлари томонидан ўлчаб берилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Натижаси:

Ўрганиш давомида аниқланишича, Хатирчи туман ҳокимининг 23.04.2013 йилдаги Қ-335-сонли қарори билан тумандаги А.Темур фермер хўжаликлари уюшмаси ҳудудида яшовчи фуқаро З.Холиқовга туман ҳокими заҳирасидаги 291-контурдан 1,4 гектар мелиоратив қурилиш ҳолатидаги ердан балиқ ҳавзаси қуриш учун ер ажратилган.

Адлия бошқармасининг аралашуви билан фуқаро З.Холиқовга туман ҳокимининг қарори билан балиқ ҳавзаси қуриш учун ажратилган 1,4 гектар ер майдони туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими мутахассислари томонидан жойида ўлчаб берилиши таъминланди. 

Мурожаат:

Хатирчи туманида яшовчи фуқаро Ш.Назаровнинг фермер хўжалиги юритиш учун туман ҳокимининг қарори билан ер ажратилган бўлсада, ушбу қарор вилоят комиссиясига юборилмаётганлигидан норози бўлиб бошқарманинг “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Натижаси:

Мазкур қонунбузилиш ҳолатларини ва унинг келиб чиқиш сабабларини бартараф этиш юзасидан туман ҳокими номига тақдимнома киритилиб, тақдимномага асосан туман ер танлаш ва ер ажратиш комиссияси фаолияти қониқарсиз деб топилган ва ушбу камчиликларга йўл қўйган К.Эргашев ва А.Хосиловларга “ҳайфсан” интизомий чораси қўлланилган. Фермер хўжалиги ташкил қилиш учун ер ажратиш тўғрисидаги туман ҳокимининг қарори вилоят комиссияси томонидан тасдиқланиб, фермер хўжалиги билан узоқ муддатли ер ижара шартномаси тузилган.


Мурожаат:

Адлия бошқармаси томонидан З.Ражабова ва бошқаларнинг Навоий шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси раҳбариятининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганилиб чиқилди.

Натижаси:

Ўрганиш жараёнида бошқарманинг 2013 йил 13 сентябрдаги 245-сонли буйруғи билан З.Ражабова ва бошқаларни вақтинчалик А.Навоий боғи ҳудудига ўтказилганлиги, бироқ, ушбу буйруқни расмийлаштиришда бир қатор камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди.

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан Навоий шаҳар Ободонлаштириш бошқармасига тақдимнома киритилди.

Тақдимнома ижросини таъминлаш мақсадида Навоий шаҳар Ободонлаштириш бошқармасининг буйруғи бекор қилиниб, фуқаролар ўз иш жойларига қайтарилди ҳамда хато ва камчиликларга йўл қуйган бошқарма ходими Ф.Холмаматовга нисбатан “хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.

Мурожаат:

Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан Нурота туманидаги “Саховатнома” фермер хўжалиги раиси О.Туроббоевнинг топширилган бошоқли дон маҳсулоти учун “Навоийдонмаҳсулотлари” ОАЖ томонидан пул маблағлари тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб бошқарманинг “Ишонч телефонига” қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Натижаси:

Ўрганиш давомида, феремер хўжалигига топширилган бошоқли дон маҳсулотлари учун 1.434.818 сўм пул маблағлари тўлаб берилмаганлиги аниқланди. Адлия бошқармаси томонидан тўлаб берилмаган 1.434.818 сўм пул маблағларини зудлик билан тўлаб бериш чораларини кўриш тўғрисида “Навоийдонмаҳсулотлари” ОАЖга тақдимнома киритилди.


Мурожаат:

Навбаҳор туманида яшовчи фуқаро Д.Сафарованинг Кармана туманидаги 25-ихтисослаштирилган мактаб интернати раҳбарияти томонидан бола парваришлаш таътилидан сўнг, дарс соатларингиз асоссиз қисқартирилганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Натижаси:

Ўрганиш давомида ҳақиқатдан фуқаро Д.Сафарованинг дарс соатлари қисқартирилишида қонунбузилиш ҳолатлари мавжудлиги аниқланиб, мактаб-интернат раҳбариятига адлия бошқармаси томонидан киритилган кўрсатмага асосан дарс соатлари тўлиқ қайтарилди. 

Мурожаат:

“Шомурод” хусусий фирмаси таъсисчиси Ж.Қодиров адлия бошқармасига мурожаат қилиб, фирма, Навоий шаҳар ҳокимлиги ҳамда “Бунёдкор” МФЙ ўртасида келишув битими тузилганлигини, унга кўра, фирма “Бунёдкор” МФЙга бино ажратиши, ўз навбатида бунинг учун ҳокимлик томонидан фирмага квартира ажратилиши белгиланганлигини, аммо, бино “Бунёдкор” МФЙга берилган бўлсада, ҳокимлик томонидан ажратилган квартира суднинг қарорига асосан олиб қўйилганлигини баён қилган ва ўз биносини қайтаришда амалий ёрдам сўраган.

Натижаси:

Ўрганиш давомида аниқланишича, мазкур уч томонлама тузилган келишувга асосан шаҳар ҳокими қарори асосида фирмага тегишли бино “Бунёдкор” МФЙга берилган.

Ўз навбатида, Навоий шаҳар С.Айний кўчаси 93а-уй, 51-хонадонни мулк қилиб бериш бўйича Навоий шаҳар ҳокимининг қарори қабул қилинган.

Бироқ, ушбу қарор Навоий вилоят хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан ҳақиқий эмас деб топилган ва квартира фирмадан олиб қўйилиши белгиланган.

Шундан сўнг ушбу хонадон ўрнига Навоий шаҳар ҳокимлиги томонидан бошқа мулк берилиши таъминланмаган.

Адлия бошқармаси томонидан судга даъво ариза киритилиб, фирмага қарашли бино фирма ихтиёрига қайтарилиши белгиланди. 

Мурожаат:

Конимех туманидаги “Гулкент шўркўли” фермер хўжалиги раиси Б.Жўраевнинг Конимех туман ҳокимлиги масъул ходимлари хатти-ҳаракатидан норози бўлиб ёзган аризаси ўрганиб чиқилди.

Натижаси:

Ўрганиш давомида А.Жўраевнинг “Гулкент Шўркўли” фермер хўжалиги номидан ер майдонини туман захира ер фондига ўтказишни сўраб ёзган аризасига кўра фермер хўжалиги ер майдони туман захирасига қайтарилганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан, адлия бошқармаси томонидан туман ҳокимининг 2013 йил 19 июлдаги Қ-296-сонли қарорини бекор қилиш тўғрисида Конимех туман ҳокимлигига тақдимнома киритилди.

Киритилган тақдимномага асосан, 2013 йил 28 августда Конимех туман ҳокимининг 2013 йил 19 июлдаги К-296-сонли қарорини бекор қилиш тўғрисидаги К-341-сонли қарори қабул қилинди.


Мурожаат:

Навоий вилоят Адлия бошқармасининг “Инсон ҳуқуқларини химоя қилиш бўлими”га 2013 йил 5 сентябрь куни Навоий вилояти Навоий шаҳрида яшовчи Ш.Эшмуродованинг фарзанди М.Эшмуродованинг Навоий Давлат Педагогика институтида кантракт асосида ўкиётганини, кантракт пулини тўлай олмаётгани сабабли Навоий шаҳар ДТ “Халқ банк”ига таълим кредити олиш мақсадида 2013 йил августда ариза билан мурожаат қилганлигини, аммо банк ходимлари аризани кўриб чиқиб кредит ажратишда ҳозирги кунда лимитлар тугаганлигини маълум қилиб рад жавобини берганлигидан норози бўлиб мурожаат қилди.

Натижаси:

Мурожаат ўрганиб чиқилиб, адлия бошқармаси ходимларнинг аралашуви билан таълим кредити олиш учун фуқаронинг аризаси ва барча керакли хужжатлари топширилиб амалий ёрдам берилди. 



Мурожаат:

Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан Навоий вилоят ҳокимлиги Капитал қурилиш инжиниринг компаниясининг “Кристалл Самарқанд” МЧЖи билан тузилган шартномани бекор қилиш ҳамда 368.760.346 сўмлик аванс (бўнак) пул маблағларини ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Натижаси:

Аниқланган ҳолат юзасидан, компания фойдасига қарздорликни ундириш ва шартномани бекор қилиш тўғрисида Самарқанд вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилди.

Самарқанд вилоят хўжалик судининг ҳал қилув қарорига кўра, компания билан “Кристал Самарқанд” МЧЖ ўртасида 2013 йил 17 январда Навоий вилояти Нурота шаҳрида 2-болалар спорт мажмуаси қурилиши тўғрисидаги шартномани бекор қилиш ва корхона фойдасига 368.760.346 сўм аванс (бўнак) пул маблағларини ундириш белгиланди.  


Мурожаат:

Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан 2013 йил ҳосилидан мева-сабзавот махсулотлари етказиб бериш бўйича конрактация шартномаларининг бажарилиш ахволи мониторинг йўли билан ўрганилди.

Натижаси:

Ўрганиш давомида, “Қизилқум саховати” МЧЖ ҚК томонидан шартнома шартларига риоя қилинмаганлиги аниқланди. Хусусан, Кармана туманидаги “Орзу” фермер хўжалигига “Қизилқум саховати” МЧЖ ҚК томонидан 2013 йил ҳосилидан мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб бериш бўйича тузилган шартномага асосан 19.080.000 сўм аванс (пул) маблағлари тўлаб берилмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан, адлия бошқармаси томонидан “Қизилқум саховати” МЧЖ ҚКсига нисбатан “Орзу” фермер хўжалигига 19.080.000 сўм ундириш тўғрисида Навоий вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилди.

Даъво аризаси суд томонидан қаноатлантирилиб, фермер хўжалиги фойдасига 19.080.000 сўм ундириш белгиланди.


Мурожаат:

Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан Хатирчи туманида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркор Д.Хошимованинг ДТ “Халқ банк” Хатирчи туман филиали томонидан кредит маблағи ажратилмаётганлигидан норози бўлиб бошқарманинг “ишонч-телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Натижаси:

Ўрганишда адлия бошқармасининг аралашуви билан тадбиркорга 10 000 000 (ўн миллион ) сўм миқдорида кредит маблағи ажратилиши таъминланди. 

Мурожаат:

Навбахор туман ёнғинга қарши кураш жамияти раиси М.Мўминовнинг “Навбахорпахтатозалаш” МЧЖдан қарздорликни ундириб беришни сўраб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Натижаси:

Ўрганиш давомида, “Навбахор пахта тозалаш” МЧЖининг жамият олдида 3.771.200 сўм қарздорлиги мавжудлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан, адлия бошқармаси томонидан жамият фойдасига “Навбахор пахта тозалаш” МЧЖидан 3.771.200 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисида даъво аризаси киритилди.

Навоий вилоят хўжалик судининг 2013 йил 5 августдаги ҳал қилув қарорига асосан Навбаҳор туман ёнғинга қарши кураш жамияти фойдасига 3.771.200 сўм асосий қарз ундириш белгиланди.


Мурожаат:

Адлия бошқармаси томонидан “Паток” ЗКК директори А.В.Вдовенконинг мурожаати ўрганиб чиқилди. Мурожаатда НКМКдан корхона фойдасига 150.085.013 сўмни ундириш бўйича Навоий вилоят хўжалик судининг ҳал қилув қарори чиқарилганлигини ва шу асосда ижро ҳужжати берилганлигини, берилган ижро варақаси асосида “Паток” ЗКК томонидан ТИФ “Миллий банки” Навоий бўлимига 2-сонли тўлов талабномаси тақдим этилган бўлсада банк томонидан ушбу талабнома ижроси таъминланмаганлигини маълум қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида аниқланишича, Навоий вилоят хўжалик судининг ажрими билан юқоридаги ижро ҳужжатининг ижроси иш хўжалик судининг апелляция инстанциясида кўрилгунига қадар кечиктирилган. Кейинчалик, хўжалик судининг апелляция инстанцияси қарори банкка тақдим этилгандан сўнг талабнома ижроси таъминланган ҳамда банкнинг тўлов ҳужжати асосида НКМКнинг ҳисобидан 150.085.013 сўм миқдоридаги пул маблағлари корхона ҳисоб рақамига кўчириб берилиши таъминланди.


Мурожаат:

Навоий вилояти Хатирчи туманида яшовчи фуқаро Б.Пардаевнинг Хатирчи туман Пенсия жамғармаси ходимларининг хатти-харакатларидан норози бўлиб Адлия вазирлигига ёзган мурожаат ўргиниб чиқилди.

Натижаси:

Мурожаат ўрганиб чиқилиб, адлия бошқармаси томонидан Кармана туманлараро фуқаролик судига юридик ахамиятга эга бўлган фактни белгилаш хақида ариза киритилиб, 2013 йилнинг 19 июль куни юридик ахамиятга эга бўлган фактни белгилаш хақида ҳал қилув қарори қабул қилинди. Натижада муаллифнинг 1995-2005 йиллардаги меҳнат фаолияти даври факти тасдиқланди.

Мурожаат:

Навоий вилоят адлия бошқарманинг “ишонч-телефони”га Кармана туманида яшовчи тадбиркор Л.Анваров “Микрокредитбанк” ОАТБ Кармана туман филиали томонидан кредит маблағи ажратилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида адлия бошқармаси томонидан тадбиркорга 3.900.000 (уч миллион тўққиз юз минг) сўм миқдорида кредит маблағи ажратилиши таъминланди.


Мурожаат:

Вилоят адлия бошқармасига Навоий шаҳрида яшовчи фуқаро О.Сухнон ўзининг пенсиясидан Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Навоий шаҳар бўлими эллик фоиз миқдорда ушлаб қолганлигидан норози бўлиб шикоят қилган.

Натижаси:

Адлия бошқармасининг аралашуви билан Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Навоий вилоят бошқармасида камчиликлар тўлиқ бартараф қилиниб, ушлаб қолинган сумма жабрланувчига тўлиқ тўлаб берилиши таъминланди. Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган шахсларга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди. 

Мурожаат:

Навоий вилоят адлия бошқармасига Кармана туманида фаолият юритаётган “Шоди бобо Шукуржон” фермер хўжалиги раҳбари “Навбаҳор пахта тозалаш” МЧЖ томонидан 2011 йил ҳосили учун топширилган пахта хом ашёсининг 10 фоизлик ҳисобидан пул маблағлари кечиктириб тўлаб берилганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Мазкур ҳолат бўйича адлия бошқармаси аралашуви билан “Шоди бобо Шукуржон” фермер хўжалиги фойдасига “Навбаҳор пахта тозалаш” МЧЖдан пул маблағлари кечиктирилган ҳолда тўлаб берилганлиги ҳолати бўйича Навоий вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилди. Ушбу даъво аризаси суд томонидан қаноатлантирилиб, фермер хўжалиги фойдасига кечиктирилган кунлар учун 1.060.950 сўм миқдорида пеня ундириш белгиланди.


Мурожаат:

Вилоят адлия бошқармасига Навоий шаҳрида фаолият юритаётган “INVEST NAVOIY PLYONKA” хусусий корхонаси таъсисчиси У.Омонов Россия давлатида ишлаб чиқарилган ускунасини давлат божхона бошқармаси ходимлари томонидан божхона ҳужжатларини расмийлаштиришда қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар қулланилмай, асоссиз равишда божхона тўловлари ортиқча олинганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида адлия бошқармаси томонидан божхона бошқармасига 7234000,02 сўмлик маблағни қайтариш юзасидан тақдимнома киритилди, киритилган таъсир чораси натижасида ортиқча ундирилган маблағ “INVEST NAVOIY PLYONKA” хусусий корхонасининг депозит ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши таъминланди.


Мурожаат:

Вилоят адлия бошқармаси “Ишонч телефони”га Навоий шаҳрида яшовчи фуқаро Н.Яркулова Навоий шаҳар 3-сонли почта алоқа бўлими томонидан алимент пуллари берилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилди.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида адлия бошқармаси аралашуви билан фуқаро Н.Яркуловага Навоий шаҳар 3-сонли почта алоқа бўлими томонидан алимент пуллари тўлиқ тўлаб берилиши таъминланди. 


Мурожаат:

Навоий вилоят адлия бошқармаси “Ишонч-телефони”га Зарафшон шаҳрида фаолият юритаётган “Фармаприм-Зарафшон” хусусий корхонаси раҳбари Ж.Норқулов ДТ “Халқ банк” Зарафшон шаҳар филиали томонидан ишчи ходимларга ойлик иш ҳақи берилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида адлия бошқармасининг аралашуви билан ДТ “Халқ банк” Зарафшон шаҳар филиалидан Ж.Норқуловга 2987325 сўм миқдорида ойлик иш ҳақи ажратилиши таъминланди.


Мурожаат:

Вилоят адлия бошқармасига Хатирчи туманда яшовчи фуқаро Б.Пардаев туман пенсия жамғармаси бўлими ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан фуқаро Б.Пардаевнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судига ариза киритилиб, суднинг ҳал қилув қарори билан Б.Пардаевнинг 1995-2005 йиллардаги меҳнат фаолияти даври факти тасдиқланди. Бу ҳақда мурожаат муаллифига ёзма жавоб хати юборилди.


Мурожаат:

Хатирчи туманида яшовчи фуқаро Бобоноров Умирзоқ ва Бобонорова Бувисоранинг Хатирчи туман почта алоқа хизмати ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб ёзган шикояти ўрганиб чиқилди. Мурожаатда Хатирчи туман почта алоқа хизматига келини томонидан юборилган 2.055.800 сўм миқдоридаги пул асоссиз равишда 2013 йил 03 июндан буён берилмай келинаётганлиги баён этилган.

Натижаси:

Бошқарма ходимларининг аралашуви билан фуқароларга почтада мавжуд пуллари тўлиқ олиб берилиши таъминланди.


Мурожаат:

Адлия бошқармаси томонидан Хатирчи туманида яшовчи фуқаро Б.Қаххоровнинг “Агробанк” ОАТБ Янгирабод филиали томонидан кредит маблағи ажратилмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Натижаси:

 Ўрганиш давомида адлия бошқармаси томонидан ариза асосида паррандачиликни ривожлантиришга мўлжалланган микрокредит ажратилишини таъминлаш юзасидан “Агробанк” ОАТБ Навоий вилоят бошқармасига тақдимнома киритилди. Киритилган таъсир чораси натижасида банк томонидан Б.Қаххоровга 4 млн. сўм миқдорида микрокредит ажратилди.


Мурожаат:

Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан Хатирчи туманида фаолият юритаётган “Хатирчи яхна ичимлик” хусусий корхонаси раҳбари Б.Равшановнинг ДТ “Халқ банк” Хатирчи туман филиали томонидан кредит маблағи ажратилмаётганлигидан норози бўлиб бошқарманинг “ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Натижаси:

Ўрганишда адлия бошқармасининг аралашуви билан “Хатирчи яхна ичимлик” хусусий корхонасига 50 000 000 (эллик миллион ) сўм миқдорида кредит маблағи ажратилиши таъминланди. 


Мурожаат :

Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан Навоий шаҳрида фаолият юритаётган “Осиё югра” хусусий корхонаси раҳбари Г.Бердиеванинг Кармана газ филиалига табиий газга уланиш учун тақдим этилган мурожаати ижросиз қолаётганлиги ҳамда газга уланишда тўсқинлик қилинаётганлигидан норози бўлиб бошқарманинг “ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Натижаси:

Ўрганиш давомида адлия бошқармасининг аралашуви билан корхонага қарашли “Осиё” ресторанини газлаштириш бўйича Кармана туман газ филиалидан техник тавсиянома олиб берилиши таъминланди.


Мурожаат:
Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан Қизилтепа туманидаги “Олтин Гўша” фермер хўжалигининг бошқарманинг “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Натижаси:

Ўрганиш жараёнида “Қизилтепа пахта тозалаш” ОАЖ томонидан топширилган пахта хом ашёси учун 9.400.000 сўм пул маблағлари тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

Аниқланган ҳолат юзасидан “Олтин Гўша” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб “Қизилтепа пахта тозалаш” ОАЖга нисбатан асосий қарз ва пеня ундириш тўғрисида хўжалик судига даъво аризаси киритилди.

Навоий вилоят хўжалик судининг 2013 йил 25 июндаги ҳал қилув қарорига кўра, “Олтин Гўша” фермер хўжалиги фойдасига “Қизилтепа пахта тозалаш” ОАЖдан 9.400.000 сўм асосий қарз ва 2.350.000 сўм пеня ундириш белгиланди.

Мурожаат:

Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан фуқаро О.Сухнонинг Навоий шаҳар пенсия жамғармаси бўлими ходимларининг хатти-харакатларидан норози бўлиб ёзган шикояти ўрганиб чиқилди.

Натижаси:

Ўрганишда, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Навоий шаҳар бўлими томонидан пенсияни эллик фоиз миқдори ушлаб қолинаётганлиги асоссиз эканлиги маълум бўлди.

Аниқланган қонунбузилиш ҳолати тўлиқ бартараф қилиниб, ушлаб қолинган сумма 2013 йил июль ойида тўлаб берилиши таъминланди ҳамда қонунбузилиш ҳолатини содир қилган М.Муродовга интизомий жазо чораси қўлланилди.


Мурожаат:

Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан “Амирбек-Фарангиз” хусусий корхонаси раҳбари Қ.Расуловнинг туман ҳокимлиги ходимлари томонидан фирма балансида бўлган тўйхона биноси қуриб битказилганлиги учун тегишли фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси расмийлаштириш ва кадастр ҳужжатлари тайёрлаш пайсалга солинаётганлигидан ҳамда “Микрокредитбанк” ОАТБ Кармана туман филиали томонидан кредит маблағи ажратилмаётганлигидан норози бўлиб бошқарманинг “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида адлия бошқармасининг аралашуви билан тўйхона биносининг қуриб битказилган қисмини фойдаланишга қабул қилиш ва мазкур биноларга эгалик ҳуқуқини бериш юзасидан туман ҳокимининг 04.06.2013 йилдаги Қ-237-сонли қарори қабул қилинди ва тегишли кадастр ҳужжатлар тайёрланди.

Бундан ташқари, “Амирбек-Фарангиз” хусусий корхонасига “Микрокредитбанк” ОАТБ Кармана туман филиали томонидан 22.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилиши таъминланди.


Мурожаат:

2013 йил 18 март куни Навоий шаҳрида яшовчи фуқаро Э.Мустафоев ўзи ва бошқаларнинг Навоий шаҳар “УПП” ОАЖдан ойлик иш ҳақларини ундиришда амалий ёрдам сўраб адлия бошқармасига мурожаат қилган.

Натижаси:

Мурожаат ўрганиб чиқилиб адлия бошқармаси томонидан 2013 йил 3 апрель куни иш ҳақларини ундириш юзасидан судга ариза киритилди ва 2013 йилнинг 24 апрель куни суд томонидан иш ҳақларни ундириш юзасидан суд буйруқлари қабул қилинди.


Мурожаат:

2013 йил 29 март куни Кармана туманида яшовчи фуқаро Г.Махмудова ўзи ва бошқаларнинг Кармана туман деҳқон бозори МЧЖдан ойлик иш ҳақларини ундиришда амалий ёрдам сўраб адлия бошқармасига мурожаат қилган.

Натижаси:

Мурожаат ўрганиб чиқилиб, адлия бошқармаси томонидан 2013 йил 17 апрель куни иш ҳақларни ундириш юзасидан судга аризалар киритилди ҳамда иш ҳақларни ундириш юзасидан суд буйруқлари қабул қилинди. 


Мурожаат:

Конимех туманидаги “Гулкент шўркўли” фермер хўжалиги раиси Б.Жўраев ОАТБ “Агро банк” Конимех туман филиали томонидан пахта ҳосили учун кредит маблағлари ажратилмаётганлигидан норози бўлиб бошқарманинг “Ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Адлия бошқармасининг аралашуви билан фермер хўжалигига 2013 йил 10 апрель куни нефт маҳсулотлари учун 1 млн. сўм, иш ҳақи учун 512.000 сўм жами 1.512.000 сўм имтиёзли кредит маблағлари ажаратиб берилиши таъминланди.


Мурожаат:

Навоий шаҳрида яшовчи фуқаро Ш.Ҳамроқулова адлия бошқармасига Навоий шаҳар 16-сонли махсус мактабгача тарбия муассасаси ҳисобчиси томонидан ойлик маошларини боғчанинг қарзига ўтказиб юборганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижа:

Адлия бошқармасининг аралашуви билан Ш.Ҳамроқулованинг март ойи учун ойлик маошлари тўлиқ тўлаб берилди. Боғчанинг 2013 йил 18 апрелдаги 41-сонли буйруғи билан ҳисобчига ойлик маошларни ҳисоблашда йўл қуйган камчиликлари учун “Хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.


Мурожаат:

Хатирчи туманида яшовчи фуқаро Ш.Сувонова адлия бошқармасига Хатирчи туманидаги Иқтисодиёт коллежи раҳбариятининг иш штат бирлиги 0,5 штатга туширилганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Адлия бошқармасининг аралашуви билан фуқаро коллежнинг 2013 йил 8 апрелдаги “Кадрлар тўғрисида”ги К-188-сонли буйруғи билан 1 штат бирлигидаги фаррош вазифасига ишга тиклаб берилди.


Мурожаат:

Кармана туманида фаолият юритаётган “Нигина Сарвина” ҳусусий корхонаси раҳбари Ш.Авезов “Микрокредитбанк” ОАТБ Кармана туман филиали томонидан терминал ажратиб берилмаётганлигидан норози бўлиб бошқарманинг “ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида адлия бошқармасининг аралашуви билан 2013 йил 15 апрель куни “Нигина Сарвина” ҳусусий корхонасига терминал ажратилиши таъминланди.


Мурожаат:

ДАТ “Асака” банки (ОАЖ) раҳбари А.Ниёзова “Solid Diamond Business” МЧЖга нисбатан даъво ариза киритишда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.

Натижаси:

Жавобгар “Solid Diamond Business” МЧЖ билан ажратилган кредит маблағлари ҳисобига чет элдан сотиб олинган гранит ва мармар плиталар ишлаб чиқариш технологик ускуналарини гаровга қўйиш тўғрисида 2011 йил 24 май куни тузилган 01-2011-сонли гаров шартномасини ҳақиқий деб топиш ҳамда “Solid Diamond Business” МЧЖдан жами 2.876.915.600 сўм қарздорликни ундириш тўғрисида Навоий вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилди.

Киритилган даъво аризага асосан хўжалик судининг 2013 йил 5 апрелдаги ҳал қилув қарори билан жавобгар “Solid Diamond Business” МЧЖ билан банк ўртасида ажратилган кредит маблағлари ҳисобига чет элдан сотиб олинган гранит ва мармар плиталар ишлаб чиқариш технологик ускуналарини гаровга қўйиш тўғрисида 2011 йил 24 май куни тузилган 01-2011-сонли гаров шартномасини ҳақиқий деб топиш ҳамда “Solid Diamond Business” МЧЖдан жами 2.899.312.299 сўм қарздорликни ундириш белгиланди.

Мурожаат:

Конимех туманидаги “Сохиб” фермер хўжалиги раиси Ғ.Бозоров топширилган пилла хом ашёси учун пул маблағлари тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб адлия бошқармасининг “Ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш жараёнида “Сохиб” фермер хўжалигига топширилган пилла хом ашёси учун “Ричард Силк” хусусий корхонаси томонидан 318.360 сўм пул маблағлари тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

Аниқланган ҳолат юзасидан “Сохиб” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб “Ричард Силк” хусусий корхонасига нисбатан 318.360 сўм асосий қарз ва 159.180 сўм пеня ундириш тўғрисида Навоий вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилди.

Навоий вилоят хўжалик суди томонидан даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилиб, “Сохиб” фермер хўжалиги фойдасига 318.360 сўм асосий қарз ва 159.180 сўм пеня ундириш белгиланди.

Мурожаат:

Навоий вилоят адлия бошқармасига Хатирчи туманида яшовчи Н.Тоштемировнинг фарзандлари Навоий Давлат Педагогика институтида контракт асосида ўқиётганини, контракт пулини тўлай олмаётгани сабабли Хатирчи туман “Агро банк” ва “Халқ банк”ига таълим кредити ажратишини сўраганда рад жавобини берганлиги юзасидан мурожаат қилган.

Натижаси:

Мурожаат натижаси юзасидан фуқаро Н.Тоштемировга “Халқ банки” томонидан 1.850.000 сўм миқдорда ва “Агро банк” томонидан 1.850.000 сўм миқдорда таълим кредити ажратилди.


Мурожаат:

Навоий вилоят адлия бошқармасига фуқароЗ.Рахматова 2000 йилдан буён “Кармана МТП”да ишлаб келган ва 2011 йилнинг октябрь ойида меҳнат таътилига чиққан. Ишга қайтиб чиққанида, корхона раҳбари О.Турсунов бўш иш ўрни йўқлиги сабабли ўз ҳисобидан меҳнат таътили олишини ва иш бўлса чақиришини айтган. Фуқаро З.Рахматова 2011 йилнинг октябрь ойидан шу кунгача ишсиз эканлиги, меҳнат дафтарчасини, меҳнат таътилигача бўлган иш ҳаққини ва меҳнат таътилига бериладиган “ёрдам пули”ни ололмаётганлиги сабабли сўраб мурожаат қилган.

Натижаси:

Фуқаронинг мурожаати ўрганиб чиқилди ва “Кармана МТП” корхонасига тақдимнома киритилиб З.Рахматованинг меҳнат дафтарчаси ва иш ҳақлари тўлиқ тўлаб берилди.


Мурожаат:

Навоий вилоят адлия бошқармасига Конимех туманидаги “Доспанбет Турсинбек” фермер хўжалиги раиси Т.Доспанбетов “Навбахорпахтатозалаш” МЧЖ томонидан топширилган пахта хом ашёси учун 10 фоизлик қиймати ҳисобидан тўланмай қолган 3.881.000 сўм асосий қарзни ундириб беришни сўраб, адлия бошқармасининг “Ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Аниқланган ҳолатлар бўйича “Навбахор пахта тозалаш” МЧЖга асосий қарз ва пеняни ундириш тўғрисида Навоий вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилди. Суд томонидан фермер хўжалигига 3.881.000 сўм асосий қарз ва кечиктирилган кунлар учун 679.175 сўм пеня ундириш белгиланди.


Мурожаат:

Навоий вилоят адлия бошқармасига Конимех туманидаги “Тоир Жамол ота” фермер хўжалиги раиси Т.Жамолов топширилган пилла хом ашёси учун “Ричард Силк” хусусий корхонаси томонидан пул маблағлари тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб, адлия бошқармасининг “Ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Аниқланган ҳолат юзасидан “Тоир Жамол ота” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб “Ричард Силк” хусусий корхонасига нисбатан асосий қарз ва пеня ундириш тўғрисида Навоий вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилди. Суд томонидан “Тоир Жамол ота” фермер хўжалиги фойдасига 349.842 сўм асосий қарз ва 174.921 сўм пеня ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинди. 


 Мурожаат:

Навоий шаҳрида яшовчи фуқаро И.Ражабовнинг Навоий шаҳар “Сувоқава” ишлаб чиқариш бўлими томонидан аҳолининг ичимлик сувидан фойдаланиш бўйича шартнома асоссиз равишда тузилмаётганлиги ҳамда хонадонидаги ўрнатилган сув ўлчагич муҳрлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган аризаси ўрганиб чиқилди.

Натижа:

Адлия бошқармасининг аралашуви билан фуқаро И.Ражабов билан Навоий шаҳар “Сувоқава” ишлаб чиқариш бўлими ўртасида ичимлик сувидан фойдаланиш бўйича шартнома тузилиши ҳамда хонадонидаги сув ўлчагич мосламаси муҳрлаб берилиши таъминланди. 


Мурожаат:

Қизилтепа туманида яшовчи Ш.Худойбердиев қишлоқ жойларида қурилаётган намунавий уй-жойларни ҳарид қилиниши учун тўланиши зарур бўлган дастлабки тўловнинг 25 млн. сўмини ўзи ишлаб турган корхона томонидан совға сифатида тўланганлигини, ҳозирда корхона ҳисобчиси бу суммадан даромад солиғи олишни айтганлиги сабабли, ушбу суммадан даромад солиғи тўланиш ёки тўланмаслигида ҳуқуқий тушунтириш сўраб мурожаат қилди.

Натижаси:

Адлия бошқармаси томонидан мурожаат ўрганиб чиқилиб, ушбу суммадан даромад солиғи тўланмаслиги ҳақида ҳуқуқий тушунтириш берилди. Натижада корхона томонидан берилган пулдан даромад солиғи олинмасдан қолдирилди.


Мурожаат:

Адлия бошқармаси томонидан “Навоий тола” МЧЖ директори Т.Турсуновнинг АТИБ “Ипотекабанк” Навоий филиали томонидан ойлик маошлари берилмаётганлигидан норози бўлиб бошқарма “ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Натижаси:

Ўрганиш давомида адлия бошқармасининг аралашуви билан АТИБ “Ипотекабанк” Навоий филиали томонидан жамиятга ойлик маошлари берилиши таъминланди. 


Мурожаат:

Навоий вилоят адлия бошқармасига Қизилтепа тумани “AQUA-TUDAKUL” Ўзбекистон-Америка қўшма корхонаси шикоят йўллаб, сув ҳавзаларидан фойдаланганлик учун 170 млн. сўмлик ижара ҳақи белгиланганлигининг қонунийлигини ўрганиб чиқишни сўраган.

Натижаси:

Ўрганиш жараёнида, статистика органлари томонидан вилоятда балиқнинг 2012 йилдаги истеъмол бозоридаги ўртача нархи асоссиз маълумотлардан фойдаланган ҳолда 9000 сўм қилиб белгиланганлиги ва бу ижара ҳақи ҳақини ортиқча белгиланишига асос бўлганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят статистика бошқармасига тақдимнома киритилиб, 2012 йил учун балиқнинг янги ўртача нархи шалкллантирилди ва 7188,6 сўм қилиб белгиланди. Ўз навбатида, шунга мутаносиб равишда ижара ҳақи қайта ҳисоб китоб қилиниб, 70 млн. сўмга камайтирилиши таъминди.


Мурожаат:

Хатирчи туманида яшовчи Н.Тоштемировнинг фарзандлари Ҳ.Абдумуродов ва З.Абдумуродоваларнинг Навоий Давлат Педагогика институтида контракт асосида ўқиши учун ОАТБ “Агробанк” Янгирабод филиали ва ДТ “Халқ банк” Янгирабод бўлимлари томонидан таълим кредити ажратилмаганлигини баён этган.

Натижаси:

Адлия бошқармасининг амалий ёрдами билан талабаларга ДТ “Халқ банки” Янгирабод бўлими ва ОАТБ “Агробанк” Янгирабод филиали томонидан 1.850.000 сўмдан таълим кредитлари ажратилиши таъминланди.


Мурожаат:

Кармана туманида яшовчи З.Раҳматова “Кармана МТП” томонидан меҳнат дафтарчаси ва якуний иш ҳақлари берилмаётганлигини билдириб, адлия бошқармасига шикоят ёзган.

Натижаси:

Адлия бошқармаси томонидан киритилган тақдимномага асосан, З.Раҳматовага “Кармана МТП” томонидан иш ҳақлари тўланиб, меҳнат дафтарчаси берилиши таъминланди.


Мурожаат:

Нурота туманидаги “Рушона” фермер хўжалиги раҳбари С.Ҳусаинов ОАТБ “Агробанк” Нурота туман филиалида очилган ҳисоб рақамига Нурота туман ветеринария бўлими томонидан қўйилган тўлов талабномасидан норози бўлиб бошқарманинг “ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Адлия бошқармасининг аралашуви билан туман ветеринария бўлими томонидан Нурота туман “Агробанк” ОАТБ филиалига қўйилган тўлов талабномаси қайтарилиши таъминланди.


Мурожаат:

Конимех туманида фаолият юритаётган 48-сонли хусусий дорихона раҳбари И.Абдурахмонов ДТ Халқ банки Навбаҳор туман томонидан кредит ажратилмаётганлигидан норози бўлиб бошқарманинг “ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш давомида адлия бошқармасининг аралашуви билан И.Абдурахмоновга банк томонидан 10.000.000 (ўн миллион) сўм кредит ажратилиши таъминланди.


Мурожаат:

Қизилтепа тумани “Сохибназар” фермер хўжалиги раиси Ф.Сохибов адлия бошқармасининг “Ишонч телефони”га мурожаат қилиб, хўжалик томонидан “Қизилтепапахтатозалаш” ОАЖ га топширилган пахта хом ашёсининг 10 фоизлик тўлови жамият томонидан ўз вақтида тўлаб берилмаётганлигини билдирган.

Натижаси:

Адлия бошқармаси томонидан мазкур ҳолат ўрганиб чиқилиб, “Қизилтепа пахта тозалаш” ОАЖга 11.399.000 сўм асосий қарз ва 1.535.760 сўм пеняни ундириш тўғрисида вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилди. Даъво аризаси суд томонидан тўлиқ қаноатлантирилиб, фермер хўжалигига ушбу қарздорлик ва кечиктирилган кунлар учун пеня ундириш белгиланди.


Мурожаат:

“Темур Малик” МЧЖ Тошкент шаҳридаги “Verona Design” МЧЖ томонидан тузилган шартнома шартлари бажарилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш жараёнида “Verona Design” МЧЖ ўзаро тузилган қурилиш монтаж ишларини олиб бориш тўғрисидаги шартнома шартларини бузган ҳолда, 74.357.743 сўмлик ишларни бажармаганлиги аниқланди.

Аниқланган ҳолат юзасидан “Темур Малик” МЧЖ манфаатини кўзлаб “Verona Design”МЧЖга нисбатан асосий қарз ва пеня ундириш тўғрисида Навоий вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилди.

Навоий вилоят хўжалик судининг ҳал қилув қарорига кўра, “Темур Малик” МЧЖ фойдасига “Verona Design” МЧЖдан 74.357.743 сўм асосий қарз ва 7.435.774 сўм пеня ундириш белгиланди

Мурожаат:

“Хатирчи Дори-Дармон” МЧЖ раҳбари Ж.Ярашов “Навоий Автотеххизмат” ОАЖ томонидан Хатирчи пунктларига дори дармон ва тиббий ашёларни ташиш учун қўлай бўлган “Дамас” VAN-150 русумли юк машинаси ажратилмаётганлиги ва ҳозирги кунга қадар ёзган хатига жавоб ололмаётганлигидан норози бўлиб Навоий вилоят адлия бошқармасининг “ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганишда, “Навоий Дори-Дармон” ОАЖнинг 2011 йил 18 октябрдаги хатига “Навоий Автотеххизмат” ОАЖ томонидан 2011 йил 15 ноябрда жавоб хати ёзилганлиги аниқланди. Шунингдек, адлия бошқармасининг қонуний аралашуви билан “Навоий Автотеххизмат” ОАЖ ва “Хатирчи Дори-Дармон” МЧЖ ўртасида бир дона “Дамас” VAN-150 русумли автомашинаси харид қилиш бўйича 2013 йил 21 февралда шартнома тузилганлиги маълум қилинди.


Мурожаат:

“Навбаҳор истиқболи пластекс” хусусий корхонасининг раҳбари С.Ҳақбердиев “Навоийэнергоалоқа” шўъба корхонаси ходимлари хатти-ҳаракатидан норози бўлиб Навоий вилоят адлия бошқармасининг “ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси :

Ўрганишда, “Навбаҳор истиқболи пластекс” хусусий корхонаси билан “Кармана зарин дили” хусусий корхонаси ўртасида бинони ижара шартномаси расмийлаштирилганлиги аниқланди. Ушбу шартномага асосан, “Навбаҳор истиқболи пластекс” хусусий корхонаси томонидан “Кармана зарин дили” хусусий корхонасига тегишли Навоий шаҳар С.Айний кўчаси 5-уйда жойлашган бино ижарага олинган.

Бундан ташқари, 21.01.2013 йилда “Навоийэнергоалоқа” шўъба корхонаси ходимлари томонидан “Навбаҳор истиқболи пластекс” хусусий корхонаси ижарага олган бинонинг электр энергияси сарфи ўрганилган ва далолатнома расмийлаштирилган. 

Мурожаат:

Навоий вилоят адлия бошқармасига Навоий шаҳар Афғон уруши ногиронлари хайрия жамғармаси мурожаат этиб, “Қизилқум Обод” масъулияти чекланган жамиятига кўрсатилган хизмат учун тўловни ундиришда амалий ёрдам сўраган.

Натижаси:

Ўрганишда аниқланишича, Навоий шаҳар Афғон уруши ногиронлари хайрия жамғармаси билан “Қизилқум Обод” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 19.06.2009 йилда қурилиш ишларини бажариш тўғрисида 40 000 000 сўмлик 2-сонли шартнома имзоланган.

“Қизилқум Обод” масъулияти чекланган жамиятининг буюрмасига асосан Навоий шаҳар Афғон уруши ногиронлари хайрия жамғармаси томонидан шартномага кўра 37 624 770 сўмлик хизмат кўрсатилган.

“Қизилқум Обод” масъулияти чекланган жамияти томонидан Навоий шаҳар Афғон уруши ногиронлари хайрия жамғармасининг бажарган ишлари учун 19 830 691 сўм тўлаб берилган, қолган 17 794 079 сўм тўланмаган.

Мазкур масала юзасидан Адлия бошқармаси томонидан Навоий вилоят хўжалик судига даъво ариза киритилди натижада Навоий шаҳар Афғон уруши ногиронлари хайрия жамғармаси фойдасига Қизилқум Обод” масъулияти чекланган жамиятидан 17 794 079 сўм ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинди.


Мурожаат:

Навоий шахрида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркор Б.Ғаниев ОАТБ “Ҳамкорбанк” Навоий вилоят филиали томонидан тамаки маҳсулотлари сотиш учун махсус ҳисоб рақами ёпиб қуйилганлигидан норози бўлиб бошқарманинг “ишонч-телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида адлия бошқармаси томонидан “Ҳамкорбанк” Навоий вилоят филиалига киритилган сўров хатига жавобан, банкнинг 02.11.2012 йилдаги хатида “Юлдузхон-Фарангиз савдо” МЧЖ тамаки маҳсулотлари билан савдони амалга ошириш учун очилган махсус ҳисоб рақамдан чекловларсиз, эркин фойдаланаётганлиги ҳамда ҳисобрақамда банк операциялари эркин амалга оширилаётганлигини маълум қилган.


Мурожаат:

Навоий шаҳрида фаолият юритаётган тадбиркор Б.Нарзуллаевг хусусий корхона раҳбари бедарак йўқолган тақдирда корхонани бошқариш қандай тартибда амалга оширилиши тўғрисида ҳуқуқий тушунтириш сўраб бошқарманинг “ишонч-телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида, ЯТТ Б.Нарзуллаевга Ўзбекистон Республикаси “Хусусий корхона тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасида асосан, муомалага лаёқатсизлиги, муомала лаёқати чекланганлиги ёки бедарак йўқолган деб топилганлиги оқибатида мулкдорнинг хусусий корхона раҳбари вазифасини бажариш мумкин бўлмай қолган тақдирда хусусий корхонани бошқариш фуқаролик қонун ҳужжатларига ва хусусий корхонанинг уставига мувофиқ амалга оширилиши маълум қилинди.


Мурожаат:

Учқудуқ туманида фаолият юритаётган тадбиркор К.Ғаффорова Учқудуқ туман ҳокимлиги ҳузуридаги давлат рўйхатидан ўтказиш инспекцияси томонидан рўйхатдан ўтказишда ортиқча ундирилган маблағни қайтаришда амалий ёрдам сўраб бошқарманинг “ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида адлия бошқармаси томонидан К.Ғаффоровадан ортиқча ундирилган маблағни қайтариш юзасидан ФИБ Зарафшон туманлараро судига даъво аризаси киритилди. Натижада суднинг ҳал қилув қарорига асосан, тадбиркор фойдасига Учқудуқ туман инспекциясидан 79576 сўм ундириш белгиланди.


Мурожаат:

Навоий вилояти Нурота туман жойлашган “Анна Гранит” хусусий корхонаси раҳбари Р.Норматовнинг Самарқанд ХДААЙСИТФДК томонидан 119 000 000 сўм миқдорда қарздорлик тўланмаётганлигидан норози бўлиб вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилди.

Натижаси:

Навоий вилоят адлия бошқармасининг аралашуви билан Самарқанд вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилиб, Самарқанд ХДААЙСИТФДКдан “Анна Гранит” хусусий корхонаси фойдасига 119 000 000 сўм ундирилиши таъминланди.


Мурожаат:

Навоий шаҳрида яшовчи тадбиркор Ж.Иргашев Навоий шаҳар ДСИ ходимлари томонидан ҳисоб рақамидан 200 минг сўм миқдордаги пул маблағи қатъий белгиланган солиқ ставкаси учун ундирилганлигидан норози бўлиб вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилди.

Натижаси:

Навоий вилоят адлия бошқармасининг Навоий шахар молия бўлимига киритилган курсатмасига асосан ЯТТ Ж.Иргашевдан ортиқча ундирилган 183250 сўм қатъий солиқ суммасини “Агробанк” ОАТБ Навоий шаҳар филиалидан очилган ҳисоб рақамига қайтарилди.


Мурожаат:

Навбаҳор туманда фаолият юритаётган ЯТТ Д.Амонова ва М.Амоноваларнинг “Микрокредитбанк” ОАТБ Навоий вилоят филиали томонидан кредит маблағи ажратилмаётганлигидан норози бўлиб вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилди.

Натижаси:

“Микрокредитбанк” ОАТБ Навоий вилоят филиалига адлия бошқармаси томонидан киритилган сўров хати натижасида банк томонидан 3100 000 сўмдан кредит маблағи ажратилди ва мурожаат қаноатлантирилди.


Мурожаат:

Навоий шаҳрида фаолият юритаётган “Иқбол” фирмаси рахбари И.Юсупов ДТ “Халқ банк” Навбаҳор туман филиали томонидан 18 фоизли тижорат кредити ажратилмаётганлигидан норози бўлиб вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилди.

Натижаси:

Навоий вилоят адлия бошқармасининг аралашуви билан “Иқбол” фирмасига 10 милллион сўм миқдорда кредит ажратиш таъминланди ва қонунбузилиш холатига йўл қўйган банк ходими Ғ.Жураевга нисбатан хайфсан интизомий жазо чораси қўлланилди.


Мурожаат:

Навоий вилоят ҳокимлиги хузуридаги “Вилоят компьютерлаштириш маркази” ДУК раҳбари Ш.Нортожиев Республика Товар хом ашё биржаси Навоий вилоят филиали томонидан давлат харидларини амалга ошириш порталида рўйхатдан ўтказилмаётганлигидан норози бўлиб 12.02.2012 йилда “ишонч телефони”га мурожаат этган.

Натижаси:

Навоий вилоят адлия бошқармасининг аралашуви билан “УзРТХБ”га хат киритилиб корхонанинг порталда савдода қатнашиш имконияти яратилди.


Мурожаат:

Навоий вилояти Кармана туманида яшовчи фуқаро Зулайхо Неъматова Кармана туман ТСРЎИ ходими томонидан вақтинча тухтатилган тикувчилик фаолиятини қайта тиклашда тўсқинлик бўлаётганлигидан айтиб 31.01.2012 йилда ”ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Навоий вилоят адлия бошқармасининг аралашуви билан тадбиркорнинг фаолияти қайта тикланиши таъминланди.


Мурожаат:

Навоий вилоят Кармана туманида яшовчи фуқаро С.Эгамбердиеванинг икки ёшгача боласига маҳалла томонидан нафақа пули асоссиз равишда тўланмаётганлигидан норози бўлиб вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилди.

Натижаси:

Навоий вилоят адлия бошқармасининг аралашуви билан фуқарога икки ёшгача боласи учун нафақа пули тайинлаб берилди ва ҳолатга йўл қўйган шахсларга нисбатан интизомий жавобгарлик чоралари кўрилди.


Мурожаат:

Навоий вилоят Кармана туманида яшовчи фуқаро Т.Жумаевнинг “Қизилқумолтин” футбол клубидан ишлаган даври учун ойлик маошларини ололмаётганлигидан норози бўлиб вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилди.

Натижаси:

Навоий вилоят адлия бошқармасининг аралашуви билан клубнинг 61 нафар ишчиларига ойлик маошлари ундириб берилди, қонунбузилиш ҳолати келиб чиқишига йўл қўйган ходимларга нисбатан интизомий жавобгарлик чоралари кўрилди.


Мурожаат:

Навоий шаҳрида яшовчи М.Қозоқова назорат тафтиш ходимларининг нотўғри хатти-ҳаракатлари ва пенсия жамғармаси ходимларининг эътиборсизлиги оқибатида пенсиясидан пул ушланиб қолинаётганлигидан норози бўлиб вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилди.

Натижаси:

Навоий вилоят адлия бошқармасининг аралашуви билан Фуқаро М.Қозоқова пенсияси қайта ҳисоблаб чиқилиб, унинг пенсияси қайта тикланди.


Мурожаат:

Навоий шаҳридаги “Электрокимёзавод” ҚК ЁАЖ ишчиси О.Коптюхнинг манфаатида 9 670 065 сўм миқдоридаги иш ҳақларини корхонадан ундириш бўйича вилоят адлия бошқармаси ишонч телефонига мурожаат қилинган.

Натижаси:

Навоий вилоят адлия бошқармасининг аралашуви билан Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди томонидан суд буйруғи қабул қилинди ва фуқаро О.Коптюхга тўлиқ иш ҳақлари олиб берилди.


Мурожаат:

Навоий вилояти Кармана туманида яшовчи М.Кенжаевнинг мурожаатига асосан унинг манфаатларини кўзлаб Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судига юридик аҳамиятга эга бўлган фактни белгилаш, яъни 1992 йил, 1996 йилларда ишлаган иш стаж ва иш ҳақларни қонуний деб топиш ҳақида вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилган.

Натижаси:

Навоий вилоят адлия бошқармасининг аралашуви билан даъво ариза юзасидан ҳал қилув қарори қабул қилиниб, унга кўра фуқаро М.Кенжаевнинг 1992 йил 1996 йилларда ишлаган даври ҳақиқий деб топилди.


Мурожаат:

Фуқаро Н.И.Муратов, З.Р.Рўзимуродова ва У.Раушановаларнинг фарзандлари олий ўқув юртларида шартнома асосида ўқиётганлиги учун ўз ойлик маблағларидан тўлаётганликлари, лекин НКМК, молия ва солиқ бошқармалари томонидан Солиқ кодекси талаблари асосида солиқ чегирмалари қайтарилиши рад этилаётганлигидан норози бўлиб вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилган.

Натижаси:

Комбинат, солиқ ва молия бошқармаларига вилоят адлия бошқармаси томонидан ортиқча тўланган солиқлар суммаларини қайтариш бўйича ёзма кўрсатма киритилди.


Мурожаат:

Навоий вилоятида фаолият юритаётган “Анна Гранит” хусусий корхонаси раҳбари Р.Норматовнинг Самарқанд ХДААЙСИТФДК томонидан 119 000 000 сўм миқдорда қарздорлик тўланмаётганлиги, хамда ушбу қариздорликни ундиришда амалий ёрдам сўраб вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилган.

Натижаси:

Навоий вилоят адлия бошқармасининг аралашуви билан Самарқанд ХДААЙСИТФДКдан “Анна Гранит” хусусий корхонаси фойдасига 119 000 000 сўм ундирилиши таъминланди хамда мурожаат қаноатландирилди.


Мурожаат:

Навоий шахрида яшовчи ЯТТ Ж.Иргашевнинг Навоий шаҳар ДСИ ходимлари томонидан тадбиркорнинг ҳисоб рақамидан 200 минг сўм миқдордаги пул маблағи қатъий белгиланган солиқ ставкаси учун ундирилганлигидан норози бўлиб вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилган.

Натижаси:

Навоий вилоят адлия бошқармасининг аралашуви ЯТТ Ж.Иргашевга ортиқча ундирилган пул суммаси қайтарилди.


Мурожаат:

Навоий шахрида яшовчи ЯТТ Д.Амонова ва М.Амоноваларнинг “Микрокредитбанк” ОАТБ Навоий вилоят филиали томонид