Ўзбекча
Навоий вилояти
адлия бошқармаси
расмий веб сайти
Телефон:
(0 436) 223-01-38

Янгиликлар

Адлия вазири блогерларни қизиқтирган саволларга жавоб берди

Сана: 24.05.2018     Муаллиф:  Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Адлия вазирлигида блогерлар ва оммавий ахборот воситалари учун очиқ эшиклар куни ўтказилди. Вазирликка “ЎзА” ахборот агентлиги ҳамда “Daryo.uz”, “Xabar.uz”, “Gazeta.uz” каби интернет нашрлари вакиллари, блогерлар ва журналистлар ташриф буюришди. Улар вазирлик ҳудудида жойлашган “Адлия органлари тарихи” музейига экскурсия қилиб, 100 йиллик тарихга эга Ўзбекистон адлия тарихи билан танишдилар.

Шундан сўнг Адлия вазири Русланбек Давлетовнинг блогерлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари билан учрашуви бўлиб ўтди. Вазир кириш сўзида мамлакатимизда сўнгги йилларда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш юзасидан амалга оширилган қатор чора-тадбирлар ҳақида сўз юритди.

Вазирликнинг оммавий ахборот воситалари ҳамда халқ билан мулоқотга очиқлигини алоҳида таъкидлади. Учрашув давомида Русланбек Давлетов блогер ва журналистлар томонидан турли мавзуларда йўлланган долзарб саволларга батафсил жавоб берди.
Хусусан, виждон эркинлиги, инсон ҳуқуқлари, қонунчиликда ўзбек тилининг ўрни, ижтимоий тармоқларда ахборот тарқатиш эркинлиги ва масъулияти, давлат бошқаруви органлари ва идораларининг оммавий ахборот воситалари учун очиқлиги, фуқароларнинг ахборот олиш эркинлиги, шунингдек, таълим масалалари ҳам кўтарилди. 

Самимий ва кўтаринки руҳда ўтган учрашув Адлия вазирлиги ва журналистлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, вазирлик фаолиятининг кенг жамоатчиликка янада яқин бўлиши учун ижобий қадам бўлганини иштирокчилар алоҳида эътироф этишди.




Фотосуратлар
Видеолавҳалар
Lex.uz дан излаш


Фойдали манбалар

Orphus hatolitlarni tekshirish tizimi