Ўзбекча
Навоий вилояти
адлия бошқармаси
расмий веб сайти
Телефон:
(0 436) 223-01-38

Янгиликлар

Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизимини такомиллаштириш соҳасида ҳамкорлик

Сана: 09.03.2018     Муаллиф:  Адлия вазирлиги Ахборот хизмати

Европа Иттифоқининг Марказий Осиёда ҳуқуқ устуворлиги ташаббуси доирасида Ўзбекистон  Республикаси Адлия вазирлигида “Ўзбекистон Республикасида қонунчилик ва норматив ҳужжатларнинг таъсирини баҳолаш тизимини такомиллаштириш” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Семинарнинг асосий мақсади – мулоқотни ташкил этиш, қонунлар таъсирини баҳолаш борасидаги Европанинг илғор амалиёти билан танишиш ва бу тизимни Ўзбекистон Республикасида такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқишдир. 

Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими (ҚҲТБТ) ўзида давлат ҳокимияти органлари қарорларининг тадбиркорлик муҳитига ва кенг аҳоли қатламларига таъсири нуқтаи назаридан тизимли ва давомли жараённи акс эттиради.

  ҚҲТБТ Ўзбекистонда илк бора Ҳукумат қарори билан 2008 йил жорий қилинган эди. Кейинчалик, 2014 йилда ушбу тизимни такомиллаштириш мақсадида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга таъсир этадиган ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Интерактив давлат хизматлари ягона порталида муҳокама қилиш ва тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш учун жойлаштиришни назарда тутувчи Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Тошкент давлат юридик университети  ва бошқа вазирлик, идораларнинг 60 дан ортиқ ходимлари ва мутахассислари иштирок этишди.

Франция Молия вазирлиги ва Германия Федерал канцелярияси мутахассислари ўзбекистонлик касбдошларига қонунлар ва қонуности ҳужжатларни ишлаб чиқишнинг ҳуқуқий пойдеворини ҳамда асосли қарор қабул қилиш учун негиз бўлмиш таъсирни олдиндан баҳолаш тизими ва изоҳловчи ахборотларга бўлган заруратни, шунингдек,  қонунлар ва норматив ҳужжатлар риояси талаб этадиган харажатлар таъсирини, уларнинг молия ва бюджетга кўрсатадиган таъсирини олдиндан баҳолаш ҳақида маълумот бериб ўтдилар.

Бўлиб ўтган семинар натижаларига кўра, миллий мутахассислар ҚҲТБТнинг мамлакатимиздаги келгуси ривожи ва норматив тартибга солинишида қўлланиши мумкин бўлган қонунлар таъсирини баҳолашни ишлаб чиқиш бўйича сифатли ва самарали бўлган Европа тажрибаси билан танишиш имкониятига эга бўлишди.

 

 

 




Фотосуратлар
Видеолавҳалар
Lex.uz дан излаш


Фойдали манбалар

Orphus hatolitlarni tekshirish tizimi