Ўзбекча
Навоий вилояти
адлия бошқармаси
расмий веб сайти
Телефон:
Ишонч телефони:
(0 436) 223-01-38
(0 436) 223-16-47
(0 436) 223-47-20

Янгиликлар

Кўчмас мулкларни тасарруф этишнинг айрим масалалари

Сана: 29.12.2017    

Сўнги пайтларда Тошкент вилоятининг айрим аҳоли пунктларида жойлашган кўчмас мулкларни тасарруф этиш билан боғлиқ нотариал ҳаракатларни амалга ошириш, бино-иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ва бошқа шу каби масалалар юзасидан фуқаролардан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

Бу борада жорий йилнинг 12 декабрь куни Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Тошкент вилоятининг айрим аҳоли пунктларида шахарсозлик фаолиятини амалга оширишни тартибга солишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Унда Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай, Тошкент, Қуйичирчиқ, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ ва Янгийўл туманларидаги айрим аҳоли пунктлари бўйича бош режа ишлаб чиқилаётганлиги қайд этиб ўтилган. 

Шу сабабли, мазкур аҳоли пунктларида айрим тақиқлар ўрнатилган, хусусан:

жисмоний ва юридик шахсларга қурилиш учун ер ажратишга;

бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар, шу жумладан мухандислик-коммуникация объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва қайта ихтисослаштириш, шунингдек уларга рухсатномалар беришга;

ўзбошимчалик билан қурилган бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларга нисбатан эгалик ҳуқуқини белгилашга.

Шу билан бирга, мазкур аҳоли пунктларида кўчмас мулкни тасарруф этиш билан боғлиқ ҳеч қандай тақиқлар ўрнатилмаган.

Бундай турдаги битимларни нотариал тасдиқлаш жараёнида тарафлар юқоридаги чекловлар тўғрисида ёзма равишда огоҳлантирилади холос.

 

А.Мадаминов, Адлия вазирлиги масъул ходими



Фотосуратлар
Видеолавҳалар
Lex.uz дан излаш


Фойдали манбалар

Orphus hatolitlarni tekshirish tizimi