Ўзбекча
Навоий вилояти
адлия бошқармаси
расмий веб сайти
Телефон:
Ишонч телефони:
(0 436) 223-01-38
(0 436) 223-16-47
(0 436) 223-47-20

Янгиликлар

Бу юртда ҳеч ким меҳрдан четда қолмайди

Сана: 29.12.2017     Муаллиф:  Навоий вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бўлими

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сон “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармонида белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш ҳамда вилоятдаги ёшларни ҳаётда муносиб ўрин эгаллашларига яқиндан ёрдам кўрсатиш, шунингдек уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада ошириш, меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг аҳволидан хабар олиш, уларни қизиқтирган саволлар ва ўйлантирадиган муаммоларига ечим топиш мақсадида жорий йилнинг 27 декабрь куни вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари М.Турдимов томонидан Навоий шахридаги Меҳрибонлик уйида ёшлар билан сайёр учрашув ташкил этилди.

Ушбу учрашувда бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари М.Турдимов барча меҳрибонлик уйида тарбияланувчи жажжи болажонлар ва ёшларни, меҳрибонлик уйи раҳбариятини кириб келаётган янги  2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” билан табриклаб, ёшларга Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти тўғрисида, шунингдек давлатимиз раҳбари томонидан ҳозирги кунда ёшларимизга алоҳида эътибор қаратилаётганлигини, уларнинг ўқиш ва ишга киришларида яратилиб берилаётган кенг имкониятлар хусусида атрофлича тўхталиб ўтди.

Учрашув ноанъанавий тарзда давом этиб, жажжи болажонлар ўзларининг ёд олган шеърлари, қўшиқлари ҳамда рақсларини эжро этишди, шунингдек ёшлар ўзларини қизиқтирган савол ва таклифлари билан фаол иштирок этишди.

Учрашув давомида фаол ва ташаббускор ёшларга Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси ҳамда китоб совға қилинди.

Учрашув сўнгида меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун байрам дастурхони тузалди.

 


 

 



Фотосуратлар
Видеолавҳалар
Lex.uz дан излаш


Фойдали манбалар

Orphus hatolitlarni tekshirish tizimi