Ўзбекча
Навоий вилояти
адлия бошқармаси
расмий веб сайти
Телефон:
Ишонч телефони:
(0 436) 223-01-38
(0 436) 223-16-47
(0 436) 223-47-20

Янгиликлар

Халқ билан учрашув ва мулоқот

Сана: 08.09.2017     Муаллиф:  Адлия вазирлиги Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13-моддасига мувофиқ, Ўзбекистонда демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади. Демократик ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ва қонунлар билан ҳимоя қилиниши эътироф этилган. Дарҳақиқат, мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг замирида инсон ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлашдек улуғвор мақсад мужассам ва у жамиятни ривожлантириш ва давлат қурилишини янада такомиллаштириш жараёни билан уйғун ҳолда олиб борилмоқда.

Президентимиз Ш.Мирзиёев ташаббуслари билан 2017 йилни “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилиниши муносабати билан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни янада ривожлантириш, қолаверса уларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини яхшилаш мақсадида бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, ҳаётга татбиқ қилинди.

Мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида қонунийликни янада мустаҳкамлаш, аҳолининг давлатга нисбатан ишончини оширишга, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган эзгу ғояни ҳаётга жорий этишга хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ.Давлетов жорий йилнинг 7 ва 8 сентябрь кунлари халқ билан мулоқот қилиш ва шу асосда улар билан учрашувлар ташкил этиш мақсадида Бухоро вилоятида бўлди.

Адлия вазири 7 сентябрь куни Ғиждувон туманида бўлиб, Ғиждувон, Шофиркон ва Вобкент туманлари аҳолисини, Бухоро туманида бўлиб, Бухоро, Ромитан, Пешку туманлари ва Бухоро шаҳар аҳолисини, 8 сентябрь куни Когон шаҳрида бўлиб, Когон шаҳар, Когон ва Қоровулбозор туманлари аҳолисини, Қоракўл туманида бўлиб, Қоракўл, Олот ва Жондор туманлари аҳолисини шахсан қабул қилиб, уларнинг муаммо ва таклифларини эшитди.

Сайёр қабуллар давомида 116 та мурожаат кўриб чиқиш учун рўйхатга олинди, 31 та мурожаат жойида ҳал қилинди ва 85 та мурожаат кўриб чиқилмоқда.

Мурожаатларнинг 4 таси раҳбар ходимлари хатти-ҳаракатларидан норозилик, 25 таси уй-жой ва ер масаласи, 6 таси моддий ёрдам масаласи, 1 таси соғлиқни сақлаш масаласи, 8 таси иш ва иш ҳақи масаласи, 2 таси қишлоқ хўжалиги масаласи, 1 таси тадбиркорлик масаласи, 4 таси электр ва газ таъминоти масаласи, 5 таси банк кредити масаласи, 16 таси суд-ҳуқуқ идоралари қабул қилган қарорлардан норозилик, 3 таси молия ва солиқ масаласи, 6 таси оила ва маҳалла, 10 та паспорт-виза масаласида, 13 таси объект қуриш, кўчириш ва реконструкция қилиш масаласида ва 12 таси таълим масаласига оид мурожаатлардир.

Мазкур 2 кун давом этган сайёр қабулларда вилоятнинг барча туман ва шаҳарлари қамраб олиниб, жами 490 та аҳоли вакили иштирок этди ва ўзларини қийнаётган муаммолар, бузилган ҳуқуқлари, турли соҳаларга оид масалалар, шунингдек таклиф ва тавсияларини баён этдилар.

 




Фотосуратлар
Видеолавҳалар
Lex.uz дан излаш


Фойдали манбалар

Orphus hatolitlarni tekshirish tizimi