Ўзбекча
Навоий вилояти
адлия бошқармаси
расмий веб сайти
Телефон:
Ишонч телефони:
(0 436) 223-01-38
(0 436) 223-16-47
(0 436) 223-47-20

Янгиликлар

Олис туман ёшлари билан учрашув

Сана: 08.09.2017     Муаллиф:  Навоий вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бўлими

Мустақиллигимизнинг 26 йиллик байрами арафасида  адлия бошқармаси бошлиғи Ш.Баҳронов томонидан  29 август куни Учқудуқ туманида туман ёшлари билан учрашув ўтказилди. Мулоқотнинг бошида Ш.Баҳронов мустақиллигимизнинг 26 йиллик байрами билан табриклар экан, давлатимиз мустақилликка эришилган даврдаги қийинчиликлар, мустақилликдан кейинги бугунги кунга қадар амалга оширилган ислоҳотлар тўғрисда қисқача маълумот бериб ўтди.

Шунингдек, маъруза давомида Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти шунингдек, Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг 2017 йил 30 июнь куни бўлиб ўтган IV қурултойида Президентимизнинг маърузалари мазмун-моҳияти кенг тушунтирилди.

Ш.Баҳронов ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширилишида мунтазам равишда мониторинг олиб борилаётганлигини, ушбу мониторинг жараёнида ёшларда мавжуд муаммо ва камчиликлар аниқланиб борилаётганлигини таъкидлади. Шунингдек, вилоятда фаолият кўрсатаётган билимли, ташаббускор, ишбилармон, ҳалол ва фидоий ёшларни мароқли хордиқ чиқаришлари учун сиҳатгоҳларга йўлланмалар ажратилиши, ёшларни арзон уй-жойлар билан таьминлашда уларга ҳуқуқий жиҳатдан ёрдам кўрсатилиши, уларни оила қуришлари учун тўй маросимларини ўтказишга кўмаклашиши ҳамда амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этадиган, халқ манфаатларига садоқат билан хизмат қиладиган ёш раҳбар кадрларни тарбиялаш, заҳирасини яратиш ва уларни масъул лавозимларга тавсия этиш адлия идоралари томонидан амалга ошириладиган мақсад ва вазифалардан бири эканлиги таъкидлади.

Учрашув ноанъанавий савол-жавоб тарзида ўтказилиб, ёшларнинг қизиқишлари уларнинг эртанги кунда ҳаётда ўз ўринларини топишлари учун юзага келаётган муаммо ва таклифлари билан билдириб ўтди.

Шунингдек, мулоқот жараёнида ёшлар ўзларининг таклифлари ва мулоҳазалари ҳамда бугунги кунда юзага келаётган муаммолари билан ўртоқлашишди.

 




Фотосуратлар
Видеолавҳалар
Lex.uz дан излаш


Фойдали манбалар

Orphus hatolitlarni tekshirish tizimi