Ўзбекча
Навоий вилояти
адлия бошқармаси
расмий веб сайти
Телефон:
Ишонч телефони:
(0 436) 223-01-38
(0 436) 223-16-47
(0 436) 223-47-20

 Юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказишда бериладиган тахминий саволлар рўйхати

 

I. Касб фаолиятига боғлиқ бўлган қонунчилик соҳаси бўйича

1.    Юридик хизмат ходимлари фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини санаб беринг?

2.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ–2733-сон қарорининг мазмун-моҳияти, юридик хизмат фаолиятининг асосий йўналишлари ҳамда функцияларини айтиб беринг?

3.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ–2733-сон қарорига асосан юридик хизмат ходимларига қандай имкониятлар ҳамда имтиёзлар яратилган?

4.    Юридик хизмат ходимининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини айтиб беринг?

5.  Низоларни судгача ҳал қилиш деганда нимани тушунасиз, низоларни судгача ҳал этиш юзасидан ташкилотингизда қандай ишларни амалга оширдингиз ?

6.                 “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун янги таҳрирда қачон қабул қилинган ҳамда эски таҳрирдан фарқларини айтиб беринг?

7.                 Мурожаатларнинг шакллари ҳамда турларини айтиб беринг?

8.                 Қандай мурожаатлар кўриб чиқилмайди?

9.                 Мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ҳамда муддатлари?

10.            Мурожаатни кўриб чиққан давлат органининг мажбуриятлари нималардан иборат?

11.            Юридик хизмат ходими қандай турдаги мурожаатларни кўриб чиқишда иштирок этади?

12.            Аноним мурожаат нима?

13.            Такрорий мурожаат нима?

14.            Мурожаатларни бериш муддатлари қандай?

15.            Мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби бузилганлиги учун қандай жавобгарлик белгиланган?

16.            Давлат органларига оммавий ахборот воситалари таҳририятларидан келиб тушган мурожаатлар ҳам “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун предмети доирасига кирадими?

17.            Шахсий ҳамда сайёр қабул деганда нимани тушунасиз?

18.            Қандай мурожаатларга ёзма ёки электрон шаклда жавоб бериш талаб этилмайди?

19.            Мурожаатларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш деганда нимани тушунасиз?

20.            Норматив-ҳуқуқий ҳужжат тушунчаси ва турлари?

21.            Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қачондан бошлаб кучга киради?

22.            Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қайсилари қонунлар, қайсилари қонун ости ҳужжатлари ҳисобланади ?

23.            Норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ким расмий шарҳ беради?

24.            Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилишга доир қандай талаблар қўйилган?

25.            Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг орқага қайтиш кучи деганда нимани тушунасиз?

26.            Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига (Lex.uz) қачондан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эълон қилинадиган расмий манба мақоми берилди?

27.            Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 декабрдаги 328-сон “Қонун ҳужжатларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти. Қандай тоифадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона порталида муҳокама қилиниши лозим?

28.            Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси деганда нима тушунилади?

29.            Қандай тоифадаги ҳужжатлар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилмайди?

30.            Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 февралдаги ПҚ–2761-сон “Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти?

31.            Қонун ҳужжатларини давлат ҳисобига олиш ва туркумлаш ишлари қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида олиб борилади?

32.            Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади?

33.            Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби?

34.            “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунга асосан хўжалик шартномаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш деганда нимани тушунасиз?

35.            “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунга асосан хўжалик шартномаларига нисбатан қандай талаблар мавжуд?

36.            Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ–4947-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг йўналишлари нималардан иборат?

37.            Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 сентябрдаги ПФ–5185-сон “Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонининг
мазмун-моҳияти?

38.             “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун қачон қабул қилинган ва ушбу қонунда коррупция тушунчасига қандай таъриф берилган?

39.            “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунга кўра манфаатлар тўқнашуви деганда нимани тушунасиз?

40.            Ёшларга оид давлат сиёсати деганда нимани тушунасиз?

41.            “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонун асосида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашнинг қандай усуллари мавжуд?

42.            Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир сўровларни кўриб чиқиш муддатлари?

43.            Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг қандай турлари мавжуд ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар ва муассасалар тизими қайсилар?

44.            Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги ваколатлари қайсилар?

45.            Ўзбекистон Республикасида сиёсий партияларнинг фаолияти қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинган ҳамда нечта сиёсий партиялар мавжуд?

46.            Сиёсий партияларни тузиш ва уларнинг фаолият кўрсатиш принциплари қайсилар?

47.              Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг турларини айтиб беринг?

48.            Умумдавлат солиқлар ҳамда маҳаллий солиқларга қайси солиқ турлари киради?

49.            Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ резидентлар ва норезидентлар тушунчасига таъриф беринг?

50.            Солиқ текшируви тушунчаси, шакллари ва турлари ?

51.            Солиқ даври нима ҳамда солиқ даврини ҳисобот давридан фарқи?

52.            Мол-мулк солиғи тўловчилари кимлар?

53.            Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи объектига нималар киради?

54.            Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни қайси давлат органи жорий қилади?

55.            Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар беришга кимларнинг ваколати бор?

56.            Акциядорлик жамияти тушунчаси?

57.            Оилавий корхона тушунчаси?

58.            Деҳқон хўжалигини ташкил этиш тартиби?

59.            Фермер хўжалигини ташкил этиш тартиби?

60.            Хусусий корхонанинг бошқа тадбиркорлик субъектларининг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан фарқи?

61.            Масъулияти чекланган жамият билан қўшимча масъулиятли жамиятнинг фарқлари?

62.            Ер кодексига мувофиқ ер участкасига таъриф беринг?

63.            “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти?

64.            Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги ПФ–4848-сон Фармонининг мазмун-моҳияти?

65.            Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширишлар тартиби ва муддатлари қандай?

66.            Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби қандай?

67.            Лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатда келтирилган?

68.             “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти?

69.            “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти?

70.             “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти?

71.            Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги ПФ–3619-сон “Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби?

72.            Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 октябрдаги 285-сон “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун танлов асосида ер участкалари бериш тартиботларини ва қурилиш учун рухсатномалар олиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти?

73.            Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги ПФ–5278-сон Фармонининг мазмун-моҳияти?

74.            Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг “Жисмоний шахсларга банк пластик карточкаси орқали овердрафт кредити бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорининг (рўйхат рақами 2900, 2017 йил 21 июль) мазмун-моҳияти?

75.            “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти?

76.            “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти?

77.            Парламент назорати деганда нимани тушунасиз?

78.            Электрон ҳукуматнинг асосий вазифалари?

79.            Сиз фаолият юритаётган ташкилотда ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлашда қандай ишларни амалга оширдингиз?

80.            Сиз фаолият юритаётган ташкилотга тааллуқли қонунчиликни тарғиб қилиш бўйича қандай ишларни амалга оширдингиз?

81.            Сиз фаолият юритаётган ташкилот веб-сайтининг манзилини айтиб беринг?

82.            Ташкилотингиз фаолиятини янада такомиллаштириш ёки қонунчиликни амалиётга қўллашдаги муаммолар юзасидан амалдаги қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича қандай таклифлар берасиз?

II. Конституциявий ҳуқуқ соҳаси бўйича

83.            Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий принциплари нималардан иборат?

84.            Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ халқ ҳокимиятчилигини амалга оширишнинг қандай шакллари мавжуд?

85.            Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсати қандай қоида ва нормаларга асосланган?

86.            Ўзбекистон Республикаси Конституциясида фуқароларнинг қандай шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда сиёсий ҳуқуқлари белгиланган?

87.            Ўзбекистон Республикаси Конституциясида қандай иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар белгиланган?

88.            Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатлари қандай?

89.            Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ фуқароларнинг бурчлари нималардан иборат?

90.            Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ жамиятнинг иқтисодий негизлари нималардан иборат?

91.            Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатларига нималар киради?

92.            Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг қандай ваколатлари мавжуд?

93.            Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳуқуқий мақоми, унинг асосий вазифалари нималардан иборат?

94.            Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Бош вазирга ишончсизлик вотумини билдириш асоси ва тартиби қандай?

95.            Ўзбекистон Республикаси Конституциясида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг асосий вазифалари сифатида нималар кўрсатилган?

96.            Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар ва қўшимчалар қандай тартибда киритилади?

97.            Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ҳамда Қонунчилик палатасини аъзоларини сайлаш ва тайинлаш тартиби қандай?

98.            Кимлар қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга?

99.            Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қандай умум мажбурий бўлган ҳужжатларни қабул қилади?

100.        Ўзбекистон Республикасида сайлов тизимини айтиб беринг?

101.        Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ қандай ташкилотлар жамоат бирлашмалари сифатида эътироф этилади?

102.        Ўзбекистон Республикаси қайси минтақавий ва халқаро ташкилотларга аъзо?

III. Фуқаролик ва меҳнат қонунчилиги асослари бўйича

Фуқаролик қонунчилиги

103.        Фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларининг вужудга келиш асослари?

104.        Юридик шахс тушунчаси, унинг ҳуқуқ лаёқати ҳамда жавобгарлиги?

105.        Мулк ҳуқуқи нима? Мулк ҳуқуқининг шакллари, субъектлари ва объектлари?

106.        Мулк ҳуқуқининг вужудга келиш ва бекор бўлиш асослари?

107.        Битим тушунчаси, турлари ҳамда шаклларини айтиб беринг?.

108.        Қайси ҳолларда битимлар нотариал тасдиқланиши шарт?

109.        Битим ва шартномаларни фарқли жиҳатларини айтиб беринг?

110.        Даъво муддати, умумий даъво муддати ва махсус даъво муддатини айтиб беринг ҳамда қайси ҳолларда даъво муддатининг ўтиши тўхтатилади?

111.        Фуқаролик кодексига асосан “национализация” ва “реквизиция” сўзларининг таърифи?

112.        Юридик шахсни қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби?

113.        Эмансипация тушунчаси?

114.        Мажбурият тушунчаси ва мажбуриятнинг тарафлари?

115.        Неустойка ва унинг шакллари?

116.        Гаров тушунчаси ва унинг вужудга келиш асослари?

117.        Кафиллик шартномаси нима?

118.        Субсидиар жавобгарлик деганда нима тушунилади?

119.        Давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш тушунчаси?

120.        Маънавий зарар ва уни қоплаш усуллари?

121.        Муаллифлик ҳуқуқи объекти ва унинг турлари?

122.        Сервитут ҳуқуқи ҳақида нима биласиз?

123.        Корпоратив бошқарув деганда нима тушунилади?

124.        Оператив бошқариш ҳуқуқи нима?

 

Меҳнат қонунчилиги

125.        Ходимнинг асосий меҳнат ҳуқуқларига нималар киради?

126.        Иш берувчининг асосий ҳуқуқлари?

127.        Жамоа шартномаси тушунчасига таъриф беринг?

128.        Жамоа шартномалари ва жамоа келишувларининг фарқи нимада?

129.        Меҳнат шартномаси тушунчаси?

130.        Меҳнат шартномаси қандай шаклда ва қандай муддатга тузилади?

131.        Меҳнат шартномасининг тарафлари?

132.        Меҳнат таътилини бериш муддатлари?

133.        Меҳнат таътили тугамасдан олдин қайси ҳолларда ва қандай тартибда ходим таътилдан чақириб олинади?

134.        Ходимнинг пенсия ёшига етиши уни бажараётган ишига нолойиқ деб топишга асос бўла оладими?

135.        Қайси давлат органлари меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини текширади ва назорат қилади?

136.        Ишга қабул қилишда дастлабки синов муддатлари тушунчаси ва дастлабки синов муддатлари кимларга татбиқ этилмайди?

137.        Ишга қабул қилишда дастлабки синов мажбурий ҳисобланадими?

138.        Қандай ҳолларда ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолишга йўл қўйилади?

139.        Қайси сабаблар (асослар) мавжуд бўлганда меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш асосли ҳисобланади?

140.        Қонунчилиқда қайси ҳолатларда ишдан четлатишга йўл қўйилади?

141.        Судга ёки меҳнат низолари комиссиясига меҳнат низосини ҳал қилиш тўғрисида мурожаат қилиш борасида белгиланган муддатлар қандай?

142.        Меҳнат шартлари деганда нима тушунилади, қайси ҳолларда иш берувчи меҳнат шартларини ходимнинг розилигисиз ўзгартиришга ҳақли?

143.        Қайси тартибда ходим соғлиги ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ деб топилиши мумкин?

144.        Қонунчилик қайси ишларда аёллар меҳнати қўлланишини тақиқлайди?

145.        Қайси ҳолларда меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинганида касаба уюшмаларининг розилиги олинмайди?

146.        Меҳнат шартномасининг тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича бекор қилиниши?

147.        Ҳомиладор ва уч ёшгача фарзанди бор аёллар билан номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкинми?

148.        Интизомий жазо чораларининг турлари ва интизомий жазонинг амал қилиш муддати.

149.        Интизомий жазоларни қўлланиш тартиби қандай?

150.        Меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузиш деганда нима тушунилади?

151.        Қайси ҳолларда иш берувчи ходим соғлиғига етказилган зарарни тўлашга мажбур?

152.        Қайси ҳолларда ишдан четлаштирилган шахс қайта ишга тикланади?

153.        Меҳнат кодексининг 100-моддасига мувофиқ иш берувчи ходимни ишдан бўшатиб юборди. Ушбу ҳолатда меҳнат шартномасини бекор қилишни расмийлаштириш тартиби ҳақида тушунтириш беринг?

154.        Меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари деганда нимани тушунасиз?

IV. Шартномавий-ҳуқуқий фаолият соҳаси бўйича

155.        “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти?

156.        Шартнома тушунчаси?

157.        Қачон шартнома тузилган ҳисобланади?

158.        Шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш асослари, тартиби ва унинг оқибатлари?

159.        Шартномани шарҳлаш қандай амалга оширилади?

160.        Шартнома мажбуриятларини бузганлик учун мансабдор шахсларга нисбатан қандай жавобгарлик чоралари кўрилади?

161.        Оммавий шартнома нима?

162.        Оферта нима, офертага жавоб бериш муддати ва шартлари қандай?

163.        Оммавий оферта нима ?

164.        Акцепт нима?

165.        Маҳсулот етказиб бериш шартномаси ва унинг амал қилиш муддати?

166.        Талабнома билдириш, кўриб чиқиш тартиби ҳамда муддатлари?

167.        Товарларни етказиб бериш муддатларини кечиктириб юборганлик, тўлиқ етказиб бермаганлик, ишларни бажармаганлик ёки хизмат кўрсатмаганлик учун жавобгарлик?

168.        Товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўламаганлик ёки ўз вақтида тўламаганлик учун жавобгарлик?

169.        Контрактация шартномаси тушунчаси?

170.        Контрактация шартномасига асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи ва тайёрловчининг мажбуриятлари?

171.        Кўчмас мулкни сотиш шартномаси ва унинг шакли?

172.        Корхонани сотиш шартномаси тушунчаси?

173.        Мулк ижараси шартномаси ва унинг объектлари тушунчаси?

174.        Бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси тушунчаси?

175.        Корхонани ижарага бериш шартномаси тушунчаси?

176.        Лизинг шартномаси, унинг объекти ва субъектлари?

177.        Қурилиш пудрати шартномаси нима?

178.        Кредит шартномаси ва унинг шакллари?

179.        Банк ҳисобварағи шартномаси тушунчаси, ҳисобварақ бўйича операциялар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги ва пул маблағлари асоссиз кўчирилганлиги учун банкнинг жавобгарлиги?

V. Суд ишларини юритиш асослари бўйича

180.        Ўзбекистон Республикасининг суд тизимини айтиб беринг?

181.        .Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралдаги ПФ–4966-сон “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти?

182.        Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг асосий вазифалари?

183.        Судларга тегишлилик ва тааллуқлилик тушунчаларини ёритиб беринг?

184.        Маъмурий ва фуқаролик судлар судловига тааллуқли ишлар?

185.        Фуқаролик процессуал муомала лаёқати тушунчаси?

186.        Фуқаролик ишларини кўришда даъвонинг баҳоси нималарга асосан белгиланади?

187.        Қандай ҳолатлар бўйича шахс фуқаровий даъвогар деб эътироф этилади?

188.        Фуқаровий даъвогарнинг ҳамда фуқаровий жавобгарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат?

189.        Фуқаролик процессуал муддатларнинг ўтказиб юборилиши қандай ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқаради?

190.        Қайси ҳолларда фуқаролик суди иш юритишни тўхтатиб туриши шарт?

191.        Фуқаролик процессида аризани кўрмасдан қолдириш асослари?

192.        Фуқаролик ишлари бўйича судда иш юритишни тугатиш асослари ва тартиби?

193.        Қайси ҳолларда фуқаролик ишлари бўйича суд аризани қабул қилишни рад этади?

194.        Фуқаролик ишлари бўйича суднинг ҳал қилув қарори мазмуни?

195.        Қандай ишлар иқтисодий судларга тааллуқли?

196.        Иқтисодий суд томонидан ҳал этиладиган низолар?

197.        Иқтисодий судга бериладиган даъво аризасининг шакли ва мазмуни?

198.        Иқтисодий суд даъво аризасини қабул қилишни қайси ҳолларда рад этади?

199.        Иқтисодий суд апелляция инстанциясининг ваколатлари ҳамда унинг қарорларини қонуний кучга кириши?

200.        Иқтисодий судга кассация шикоятини (протестини) бериш тартиби ва унинг мазмуни? 

Изоҳ: Мазкур тахминий саволлар рўйхати аттестацияга тайёргарлик кўришда йўналтирувчи хусусиятга эга бўлиб, юридик хизмат ходимига мамлакатимизда қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари, шу жумладан амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар билан доимий равишда танишиб бориш тавсия этилади.”. 


 

Нотариус лавозимларига тайинлаш бўйича танловларда фойдаланиладиган тахминий саволлар

РЎЙХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, давлат ва ҳуқуқ назарияси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Президенти И.А.Каримовнинг асарлари бўйича

1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий принциплари нималардан иборат?

2. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ фуқароларнинг қандай шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари мавжуд?

3. Виждон эркинлиги нима ва у қандай ҳуқуқий асосларга эга?

4. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида акс этган фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқлари нималардан иборат?

5. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида акс этган фуқароларнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлари.

6. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг конституциявий бурчлари.

7. Жамиятнинг иқтисодий негизлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясида қандай акс этган?

8. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида жамоат бирлашмалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳақида қандай нормалар белгиланган?

9. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатлари нималардан иборат?

10. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси неча депутатдан иборат, уларни сайлаш тартиби?

11. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари сони қанча, уларни сайлаш ва тайинлаш тартиби қандай?

12. Кимлар қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга бўлган субъектлар ҳисобланади?

13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қандай ваколатлари бор?

14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳуқуқий мақоми ва унинг ваколатлари.

15. Қонунни қабул қилиш тартиби қандай ва у қачон юридик кучга эга бўлади?

16. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилган охирги ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида батафсил гапиринг.

17. Ўзбекистон Республикаси Давлат рамзлари, улар қачон қабул қилинган ва нималарни англатади?

18. Ўзбекистонда демократик жамият курилишининг ҳуқуқий асослари ҳақида гапириб беринг?

19. Давлат тушунчаси, унинг белгилари ва асосий функциялари?

20. Ҳуқуқий давлат тушунчаси ва унинг асосий белгилари нималардан иборат?

21. Ижтимоий шериклик нима, унинг субъектлари кимлар, ижтимоий шерикликнинг қандай принциплари бор?

22. “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонун асосида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашнинг қандай усуллари мавжуд? Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир сўровларни кўриб чиқиш муддатлари.

23. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ваколатлари. Улар қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан тартибга солинган.

24. “Фуқаролик жамияти” тушунчасини Президент асарлари асосида изоҳлаб беринг?

25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” номли асарида қандай фикр ва мулоҳазалар ўрин олган?

26. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида” асари қандай мазмунга эга?

27. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари” асарининг мазмуни нимадан иборат?

28. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” номли асарида бефарқ инсонлар ҳақида қандай фикрлар келтирилган?

29. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида маънавиятга ва маънавий таҳдидга қандай таъриф берилган?

30. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Хушёрликка даъват” китобининг мазмуни ҳамда унда илгари сурилган асосий ғоя ва фикрлар?

31. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” асарида хавфсизликка таҳдид сифатида кўрсатилган омиллар.

32. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” асарида барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари сифатида нималар кўрсатилган.

33. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг асарлари асосида миллий истиқлол мафкураси ва унинг демократик жамият қуришдаги аҳамиятини ёритиб беринг.

34. Мафкура ва мафкуравий хавф нима?

35. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Ғояга қарши фақат ғоя, фикрга қарши фақат фикр, жаҳолатга қарши фақат маърифат” деган фикрлари ҳақида гапириб беринг?

36. Ўзбекистон тараққиётининг Президент И.А.Каримов томонидан асослаб берилган ўтиш давридаги беш тамойил ва уларнинг тарихий аҳамияти кандай?

37. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир” номли маърузасида давлат қурилиши ва бошқаруви соҳаси тўғрисида фикрлари ҳақида гапириб беринг?

38. “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”да белгиланган йўналишлар ва унда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этишнинг қандай ташкилий-ҳуқуқий чоралари белгиланди?

39. 2013 йил 9 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Ўзбек халқига тинчлик ва омонлик керак” номли маърузасида илгари сурилган фикрлар ҳақида гапириб беринг.

40. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий иқтисодий ривожланиш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устивор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантиришни назарда тутувчи қандай таклифлар илгари сурилган?

41. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 22 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси мазмуни ҳақида гапириб беринг.

42. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг 2015 йил 12 январда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси биринчи ташкилий йиғилишидаги нутқида ягона мафкура сифатида қандай мафкура келтирилган ва буни амалга ошириш учун қандай ҳаркатлар амалга оширилиши кераклиги кўрсатилган?

43. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов томонидан 2015 йил 22 январда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг биринчи мажлисидаги нутқида Сенантининг ташкил этилиши мазмуни ҳақида қандай фикрлар келтирилган?

44. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов томонидан 2015 йил 23 январда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма мажлисидаги маърузасида Олий Мажлиснинг ўтган даврдаги фаолиятига баҳо берган ҳолда фаолият сифатини ошириш борасида қандай таклифлар билдирилди?

Нотариат соҳаси бўйича

1. Нотариат соҳасини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилган охирги ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида маълумот беринг.

2. Кимлар нотариус бўлиши мумкин эмас? Нотариат фаолияти билан шуғулланувчи шахслар фаолиятида қандай чеклашлар мавжуд?

3. Стажировка ўташ тартиби, стажёрнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ва у қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжат асосида тартибга солинади?

4. Муайян ҳудудда (нотариал округдаги) нотариуслар лавозимларининг сонини белгилаш тартиби ва у қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжат асосида тартибга солинади?

5. Нотариуснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, унинг касбий мажбуриятларини бажаришга тўсқинлик қилиш оқибатлари ҳақида гапириб беринг.

6. Нотариус томонидан ўз касб мажбуриятлари бузилиши оқибатида етказилган зарарни қоплаш тартиби ва у қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжат асосида тартибга солинади?

7. Нотариал иш юритиш қоидалари, нотариал ҳужжатларни сақлаш муддатлари ва тартиби ҳақида гапириб беринг. Ушбу масалалар қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан тартибга солинган?

8. Нотариал ҳаракатларнинг махфийлиги ҳақида нималарни биласиз? Амалга оширилган нотариал ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотномалар (маълумотлар) кимларга берилиши мумкин?

9. Нотариал ҳаракатлар ва нотариуслар томонидан амалга ошириладиган бошқа ҳаракатлар учун ҳақ тўлаш тартиби ва у қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида тартибга солинади? Нотариал ҳаракатларни амалга оширишда кимлар давлат божи тўлашдан озод этилади?

10. Илгари тузилган шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги шартномаларни тасдиқлашда давлат божи қандай тартибда ундирилади?

11. Уй, квартира, уйнинг, квартиранинг бир қисми, шу жумладан дала ҳовлилар, гаражлар, бошқа бинолар, иншоотлар ва иморатларнинг олди-сотди, алмаштириш, рента олиш, умрбод таъминлаш шарти билан бошқаларга бериш ва ҳадя қилиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун давлат божи ундириш тартиби.

12. Нотариал округ ва нотариал ҳаракатларни амалга ошириш жойи ҳақида гапириб беринг.

13. Нотариал ҳаракатларни амалга оширишни тўхтатиб туриш ва кечиктиришнинг фарқи. Бунинг учун қандай асослар бўлиши лозим?

14. Нотариус қандай фактларни тасдиқлайди? Қайси ҳолатларда нотариал ҳаракатни амалга ошириш рад этилади?

15. Нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштириладиган васиятномалар ва ишончномалар кимлар томонидан тасдиқланган бўлиши лозим? Консуллар томонидан амалга ошириладиган нотариал ҳаракатлар ҳақида гапириб беринг. Улар қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосланилади?

16. Васиятномани тузиш, бекор қилиш ёки ўзгартириш тартиби. Васият қилувчи саводсиз бўлган тақдирда нотариуснинг ҳаракати.

17. Эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома ва эр-хотиннинг мулкини бўлиш ҳақидаги шартномани тасдиқлаш.

18. Мулкни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ қўйиш асослари. Кимлар тақиқ қўйиш ҳуқуқига эга?

19. Мерос мол-мулкини рўйхатга олиш ва уни сақлаш учун топшириш тартиби. Мерос мулкини қўриқланишига доир чора-тадбирлар кўришда нотариуснинг ҳаракатлари.

20. Мерос қолдирувчининг қайси ҳуқуқ ва мажбуриятлари мерос таркибига кирмайди?

21. Банкка қўйилган омонат ва қимматли қоғозлар мерос таркиби объекти бўлганда нотариуснинг ҳаракатлари.

22. Меросхўрлар доирасига кимлар киради? Кимлар нолойиқ меросхўр ҳисобланади? Уларни меросдан четлаштириш тартиби.

23. Меросхўрлар томонидан мерос қабул қилиб олингунга қадар харажатларни тўлаш ҳақидаги нотариуснинг фармойиши.

24. Умумий биргаликдаги мулк бўлган мол-мулкни мерос қилиб олиш тартиби қандай? Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома учун ундириладиган давлат божи.

25. Марҳумнинг мерос мулк тариқасида қурол, ов милтиғи, портловчи моддалар бўлган тақдирда уларни топшириш тартиби.

26. Тақдим қилиш ҳуқуқи бўйича ворислик ва “мерос трансмиссияси” деганда нимани тушунасиз? Кимлар меросдан мажбурий улуш олиш ҳуқуқига эга?

27. Фермер хўжалиги бошлиғи вафот этса, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи ва мерос мулклари қандай тартибда расмийлаштирилади? Бунда давлат божи қандай ундирилади?

28. Нусхаларини нотариал шаҳодатлантириш талаб этилмайдиган ҳамда нотариал шаҳодатлантириш мумкин бўлмаган ҳужжатларга нималар киради?

29. Ҳужжатларнинг бир тилдан бошқа тилга тўғри таржима қилинганлигини ва ҳужжатлардаги имзонинг ҳақиқийлигини шаҳодатлаш қандай амалга оширилади? Ундириладиган давлат божи.

30. Жисмоний ва юридик шахсларнинг аризаларини бошқа жисмоний ва юридик шахсларга топшириш тартиби.

31. Пул суммалари ва қимматли қоғозларни депозитга қабул қилиш тартиби. Нотариус томонидан депозитга қабул қилинган пул суммаларининг сақланиш муддати.

32. Ижро хатларини ёзиш тартиби ва у қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан тартибга солинган. Ундириладиган давлат божи.

33. Фуқаронинг касаллиги, ногиронлиги сабабли нотариал идорага кела олмайдиган ҳолатда нотариал ҳаракатни амалга ошириш тартиби.

34. Нотариуслар томонидан шартномани бекор қилиш тўғрисидаги келишув шартномларини тасдиқлаш тартиби. Томонларнинг келишувига кўра кўчмас мулкка нисбатан тузилган шартномани бекор қилиш тартиби.

35. Вояга етмаганлар томонидан битим тузишнинг хусусиятлари. Нотариал ҳаракатни тасдиқлашда вояга етмаганларнинг ота-оналари, фарзандликка олувчилари ёки хомийларининг ёзма розилиги талаб этиладиган ҳолатлар.

36. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш бўйича шартномаларни тасдиқлашнинг ўзига хос хусусиятлари.

37. Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (квартирани) бошқа шахсга бериш шартномасини тасдиқлашда нотариус нималарни тушунтирмоғи лозим.

38. Корхонани сотиш шартномасини расмийлаштиришнинг ўзига хос ҳусусиятлари. Шартномага қандай ҳужжатлар илова қилинади?

39. Турар жойни алмаштиришга йўл қўйилмайдиган шарт-шароитлар.

40. Никоҳ шартномасини расмийлаштириш тартиби. Шартномага қандай ҳужжатлар илова қилинади?

41. Алимент тўлаш тўғрисидаги келишувни нотариал тасдиқлаш тартиби.

42. Тугатилаётган юридик шахсга тегишли бўлган мол-мулкни унинг муассислари (иштирокчилари) ўртасида тақсимлаш (бўлиш) тўғрисидаги шартномани тасдиқлашда қандай ҳужжатлар талаб этилади?

43. Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштиришда ундириладиган давлат божи миқдорларининг ўзига хос хусусиятлари.

44. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 мартдаги 38-сон “Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсга беришни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори талаблари нимадан иборат? Унга қўшимча равишда қандай қарор қабул қилинган ва нима ҳақида?

45. Автомототранспорт воситаларини хатлаш, бошқа шахсга беришни тақиқлаш ва тақиқни олиб ташлаш, шунингдек автомототранспорт воситаларини хатлаш ва бошқа шахсга беришни тақиқлаш тўғрисидаги маълумотларнинг ҳужжатлаштирилган банкини шакллантириш тартиби ва у қайси норматив ҳужжат асосида тартибга солинади ?

46. Гербли бланкалар билан ишлаш тартиби ва у қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан тартибга солинади?

47. Давлат нотариал идораларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини навбатма-навбат қайд этиш тартиби ҳақида гапириб беринг.

48. Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги конвенция (22.01.1993 йил, Минск ш.) бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш ва юбориш тартиби ҳақида гапиринг.

49. Апостиль нима ва у қайси норматив ҳуқуқий ҳужжат билан тартибга солинади ?

50. Нотариал ҳаракатларни амалга оширишда чет эл ҳуқуқи нормаларининг қўлланилиши.

Нотариал ҳаракатлар лойиҳаларини тузиш:

(масалан: ишончномалар (автотранспорт воситаси, уй-жой, нафақага оид ва ҳк.), автотранспорт воситасини (уй-жой, квартира) олди-сотди, ҳадя, айрибошлаш шартномаси, васиятнома, меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома, гаров (ипотека) шартномаси, қарз шартномаси, никоҳ шартномаси ва бошқа нотариал ҳаракатлар лойиҳалари).

Фуқаролик ҳуқуқи бўйича

1. Фуқаролик қонун ҳужжатлари нималарга асосланади,  улар билан қандай муносабатлар тартибга солинади? Фуқаролик қонун ҳужжатларининг вақт бўйича амал қилиши деганда нимани тушунасиз? 

2. Қайси ҳолларда фуқаролик қонун ҳужжатлари бўйича ўхшашлик қўлланилади? Фуқаролик қонун ҳужжатларида муносабатларни тартибга солувчи тегишли нормалар бўлмаганда улар қандай тартибга солинади?

3. Фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари вужудга келишининг қандай асослари мавжуд? Фуқаролик ҳуқуқлари қандай усуллар орқали ҳимоя қилинади?

4. Зарарни қоплаш деганда нимани тушунасиз? Давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан етказилган зарар ким томонидан тўланади?

5. Фуқаронинг ҳуқуқ ва муомала лаёқати. Унинг вужудга келиши. Фуқарони муомалага лаёқатсиз деб топишга сабаб бўлган асослар.

6. Васийлик ва ҳомийлик деганда нимани тушунасиз?

7. Фуқаронинг бедарак йўқолган деб топилиши, оқибатлари ва фуқарони бедарак йўқолган деб топиш ҳақидаги қарорнинг бекор қилиниши. Фуқарони вафот этган деб эълон қилиш ва бунинг оқибатлари.

8. Юридик шахс тушунчаси ва турлари. Юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқати деганда нимани тушунасиз?

9. Юридик шахсларнинг ташкил этилиши, таъсис ҳужжатлари ва уларни давлат рўйхатидан ўтказиш.

10. Юридик шахсларни қайта ташкил этишда ҳуқуқий ворислик қандай тартибда амалга оширилади?

11. Масъсулияти чекланган жамият нима? Бу турдаги жамият энг ками ва кўпи билан неча шахс томонидан таъсис этилади?

12. Акциядорлик жамиятлари, уларнинг устав фонди ҳақида гапириб беринг.

13. Акция нима ва унинг қандай турлари мавжуд? “Олтин акция” нима, қачон ва ким томонидан табдиқ этилади?

14. Давлатнинг фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар иштирокчиси сифатидаги роли. Давлат ва юридик шахслар жавобгарлигининг фарқлаб қўйилиши ҳақида гапиринг.

15. Фуқаролик ҳуқуқлари объектлари нималардан иборат? Фуқаролик қонунчилигига кўра мол-мулкнинг турлари.

16. Кўчмас мол-мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби.

17. Фуқаролик қонунчилигига кўра фуқаролар ўзларига тегишли шаън, қадр-қиммат ва ишчанлик обрўсини қандай ҳимоя қилишлари мумкин?

18. Битимлар тушунчасига таъриф беринг. Битимларнинг қандай турлари мавжуд? Шартнома билан битимнинг фарқи.

19. Битимларнинг шакллари ҳақида гапириб беринг.

20. Битимнинг нотариал шаклига ва уни рўйхатдан ўтказиш талабига риоя қилмасликнинг оқибатлари. Битимлар ҳақиқий эмас деб топилиш асослари.

21. Эмансипация нима? Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганлар томонидан битимларни тузиш шартлари.

22. Муомалага лаёқатли ва муолмалага лаёқатсиз шахслар номидан вакиллик қилишни тушунтириб беринг.

23. Ишончнома тушунчаси ва унинг шакли. Қандай ишончномалар нотариал тасдиқланган ишончномаларга тенглаштирилган ишончномалар ҳисобланади?

24. Ишончнома бўйича ваколатларни бошқа шахсга бериш (бошқа шахсга ўтказиш).

25. Юридик шахс томонидан бериладиган ишончноманинг тузилиши тартиби.

26. Ишончноманинг муддатлари ҳақида нималар биласиз? Ишончноманинг амал қилиши қайси ҳолларда бекор бўлади?

27. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига асосан муддатлар белгилаш, вақт даври билан белгиланган муддатнинг бошланиши ва тугаши.

28. Даъво муддати тушунчаси ва турлари. Даъво муддатининг ўта бошлаши қайси ҳолларда тўхтатилади?

29. Мулк ҳуқуқи тушунчаси. Мулк ҳуқуқи субъектлари ва объектлари ҳақида гапириб беринг.

30. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш (сервитут) ҳуқуқи тўғрисида қандай қоидалар белгиланган?

31. Мулк ҳуқуқини вужудга келиш ва бекор бўлиш асослари. Эгасиз ашё деганда нимани тушунасиз?

32. Хусусий мулк ҳуқуқи ҳақида гапириб беринг. Оммавий мулк қандай мулкларни қамраб олади?

33. Умумий мулк тушунчаси ва унинг вужудга келиш асослари нималардан иборат?

34. Улушли мулкдаги улушлар қандай аниқланади? Улушли мулкларни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи ҳақида нималарни биласиз?

35. Виндикация деганда нимани тушунасиз? Мол-мулкни инсофли эгалловчидан талаб қилиб олиш тартиби.

36. Мажбурият тушунчаси. Мажбуриятни бажариш муддати? Мажбуриятнинг бажарилиши қандай усуллар билан таъминланиши мумкин?

37. Гаров деганда нимани тушунасиз? Гаров нарсаси сифатида нималар муомалада бўлиши мумкин?

38. Гаров шартномасининг мазмуни ва шакли ҳақида нималар биласиз? Гаров ҳуқуқи қачон вужудга келган деб ҳисобланади? Гаров ҳуқуқи қайси ҳолларда бекор бўлади?

39. Навбатдаги гаров деганда нимана тушунасиз? Гаров нарсасини алмаштириш ва тиклаш мумкинми?

40. Ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишнинг асослари ва тартиби. Гаровга қўйилган мол-мулкни сотиш тартиби.

41. Кафиллик шартномаси нима? Кафиллик шартномасига асосан кафилнинг қандай жавобгарлиги бор?

42. Кафолат тушунчаси, кучга кириши ва бекор бўлиш шартлари ҳақида нималарни биласиз?

43. Закалат нима ва закалат пули қайси ҳолатларда қайтариб берилиши керак?

44. Мажбуриятда субсидиар жавобгарлик.

45. Мажбурият бажарилишидан воз кечиш ҳақи тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида қандай қоидалар мажуд?

46. Шартнома тушунчасини изоҳлаб беринг.Шартнома тузиш эркинлиги деганда нима назарда тутилган?

47. Ҳақ эвазига ва текинга тузиладиган шартномаларга таъриф беринг.

48. Учинчи шахс фойдасига тузиладиган шартномалар.

49. Кимошди савдосини ташкил этиш ва уни ўтказиш тартиби.

50. Бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мулк сотилганида улар жойлашган ер участкасига бўлган ҳуқуқ.

51. Корхонага мулк ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтиши.

52. Айирбошлаш шартномасига таъриф беринг.

53. Лизинг шартномаси, уни тузиш тартиби.

54. Ҳадя шартномаси. Ҳадяни бекор қилиш мумкин бўлган ҳолатлар.

55. Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (квартира)ни бошқа шахсга бериш шартномаси, унинг шакли ва шартлари.

56. Мулк ижарасининг объектлари ва уларни тасарруф этиш.

57. Мулк ижараси шартномасини бекор қилиш ва мол-мулкни ижарага берувчига қайтариш тартиби.

58. Транспорт воситасини ижарага бериш шартномаси ва унинг шакли.

59. Бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси, унинг шакли ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби.

60. Уй-жойни ижарага бериш шартномаси, муддати ва бекор қилиш тартиби.

61. Қарз ва кредит шартномалари. Ушбу шартномаларнинг шакли.

62. Суғуртанинг асосий турлари, суғурта шартномасининг шакли ва суғурта сири.

63. Интеллектуал мулк тушунчаси, интеллектуал мулк объектлари ва уларни ҳуқуқий муҳофаза қилиш. 



Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа давлат ташкилотлари юридик хизматлари

ходимларининг адлия органларида стажировка ўташ тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 24 августдаги 182-сон “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2015 йил 4 июндаги 149-сон “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари юридик хизматлари фаолиятининг янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа давлат ташкилотлари (бундай буён матнда ташкилот деб юритилади) юридик хизматлари ходимларининг адлия органларида стажировка ўташ тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:

адлия органлари – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари;

стажировка – амалий ва назарий тайёргарлик натижасида олинган касбий билим, ўқув ва амалий кўникмаларни мустаҳкамлаш ва шакллантиришга, шунингдек ишнинг ўзига хослиги, тайинланаётган лавозим бўйича функционал вазифаларни бажариш, касбий йўналтириш учун илғор тажрибани ўрганишга йўналтирилган малака ошириш шаклларидан бири;

стажировка ўтайдиган шахс (стажёр) – юридик хизмат ходими лавозимига биринчи марта тайинланган шахслар.

2. Стажировка юридик хизмат ходими лавозимига биринчи марта тайинланган шахсларнинг касбий билимлари, ўқув ва амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш
ва шакллантириш, шунингдек ишнинг ўзига хослиги, тайинланаётган лавозими бўйича функционал вазифаларини сифатли бажариши учун илғор тажрибани эгаллаб олишини таъминлаш мақсадида ўталади.

3. Юридик хизмат ходими лавозимига биринчи марта тайинланган шахс адлия органларида стажировка ўтайди. Бунда:

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари марказий аппаратлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари юридик хизмати ходими лавозимига биринчи марта тайинланган шахс стажировкани Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида;

давлат бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳамда бошқа давлат ташкилотларининг юридик хизмати ходими лавозимига биринчи марта тайинланган шахс стажировкани тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларида ўтайди.

2-боб. Стажировка ўташни ташкил этиш

4. Ташкилот раҳбари юридик хизмат ходими лавозимига биринчи марта тайинланган шахсни стажировкадан ўтказишни сўраб у лавозимга тайинлаган кундан эътиборан ўн кун ичидатегишли адлия органига мурожаат этиши лозим.

Адлия органи мурожаат келиб тушгандан сўнг уни кўриб чиқиб, икки ой ичида стажировка ўташни ташкил қилиши ва уни ўташ бўйича аниқ муддатни кўрсатган ҳолда ташкилот раҳбарини стажировка бошланишидан камида бир ҳафта олдин ёзма равишда хабардор қилиши керак.

5. Стажёрни белгиланган муддатда стажировка ўташ учун юбориш мажбурияти ташкилот раҳбари зиммасига юклатилади.

6. Стажировка ўташни ташкил қилиш адлия органларининг юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштиришга масъул таркибий бўлинмаси (бундан буён матнда масъул бўлинма деб юритилади) зиммасига юклатилади.

7. Стажёрга методик ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг амалий кўникмаларини шакллантириш учун адлия органларининг малакали ва тажрибали мутахассислари орасидан стажировка раҳбари тайинланади.

Стажировка раҳбари этиб стажёрга яқин қариндош ҳисобланган шахслар тайинланишига йўл қўйилмайди.

8. Стажировка раҳбари камида икки йиллик иш стажига эга бўлиши керак.

9. Стажировка раҳбари томонидан масъул бўлинманинг функционал вазифаларидан келиб чиқиб, ҳар бир стажёр учун у томондан бажариладиган ишлар мазмуни ва муддати кўрсатилган стажировка ўташ режаси ишлаб чиқилади.

Стажировка ўташ режаси масъул бўлинма раҳбари томонидан тасдиқланади.

10. Стажировка ўташ режасида стажёр томонидан юридик хизмат ходимининг функционал вазифалари ва уларни бажаришда билиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати, норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш, шартномавий-ҳуқуқий ва даъво ишларни юритиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, шунингдек мамлакатда амалга оширилаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ўрганиш билан боғлиқ тадбирлар белгиланиши лозим.

11. Стажировка ўташ муддати икки ҳафтани ташкил этади.

12. Стажировкани ўташдан озод қилишга йўл қўйилмайди.

3-боб. Стажировкани ўташ

13. Стажировкани ўташнинг биринчи кунида стажировка раҳбари стажёрни стажировка ўташ режаси, стажировка ўташ муддатлари, ички меҳнат тартиб ва касб этикаси ҳамда техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари, шунингдек иш режимининг хусусиятлари билан таништиради ҳамда стажёрга стажировкани ўташи учун зарур шароитлар яратади.

14. Стажировка раҳбари стажировка давомида:

стажёрга стажировка ўташ режасида белгиланган тадбирларни бажариш билан боғлиқ материаллардан фойдаланиш имкониятини таъминлайди;

стажёрнинг касбий билими ва амалий кўникмаларини шакллантириш учун унга тегишли тавсиялар беради;

стажировка ўташ режасида белгиланган тадбирларнинг бажарилиши ва сифатини мунтазам равишда назорат қилиб боради;

стажёрнинг иш вақтидан самарали фойдаланишини таъминлайди.

15. Стажёр стажировка ўташ давомида:

стажировка бўйича услубий ва кўрсатма материаллар билан танишиши;

стажировкани ташкил этиш ва ўташни назорат қилиш билан боғлиқ тадбирларда иштирок этиши;

стажировка ўташ режасида назарда тутилган барча тадбирларни стажировка учун белгиланган муддат ичида, тўлиқ ҳажмда ва сифатли бажариши;

кейинги амалий фаолиятда фойдаланилиши мумкин бўлган ҳужжатлар намуналари ва бошқа муҳим материаллар тўпламини юритиши;

стажировкани ўташ якунлари бўйича ҳисобот тайёрлаши;

адлия органларида ўрнатилган тартиб қоидаларга риоя қилиши шарт.

16. Стажёр стажировка ўташ режасида белгиланган тадбирларни бажариб бўлгач, у бўйича ёзма ҳисобот тайёрлайди. Ҳисобот стажёр томонидан имзоланади ҳамда стажировка раҳбари томонидан қабул қилинади ва тасдиқланади.

17. Стажировка раҳбари томонидан ҳисоботни қабул қилишда стажёрнинг касбий билим ва амалий кўникмаларни қанчалик ўзлаштирганлигини баҳолаш учун у билан масъул бўлинма ходимлари иштирокида суҳбат ўтказилади ва унинг ҳисоботи муҳокама қилинади. Муҳокама жараёнида стажёрга зиммасига юклатилган унинг касби билан боғлиқ вазифаларни амалиётда қўллашга доир тавсиялар берилади.

Муҳокама натижаси масъул бўлинма томонидан расмийлаштириладиган баённомада акс эттирилади.

18. Стажировка муддати тугаганидан кейин стажировка раҳбари томонидан стажёрга нисбатан тавсифнома тузилади ва унда стажёрнинг стажировка ўташ режасида назарда тутилган тадбирларни қанчалик ўзлаштирганлиги, тартиб-интизоми, стажировка давомида у томонидан эгаллаб олинган касбий билим ва амалий кўникмалар
акс эттирилган бўлиши керак.

Стажёрнинг адлия органида белгиланган тартиб қоидаларга риоя қилмаганлиги, стажировка ўташ режасида кўрсатилган тадбирларни тўлиқ бажармаганлиги, стажировкага узрсиз сабабларга кўра келмаганлиги ҳам тавсифномада акс эттирилади.

19. Тавсифнома масъул бўлинма раҳбари томонидан имзоланади ва адлия органининг йўлланма хати орқали стажёрни юборган ташкилотга жўнатилади.

4-боб. Якуний қоидалар

20. Адлия органлари масъул бўлинмаси ходимлари томонидан стажёрга стажировка ўташ режаси билан боғлиқ бўлмаган вазифа ва топшириқлар берилиши тақиқланади.

21. Стажировка ўтаган шахсларнинг ҳисоби масъул бўлинма томонидан юритилади ва стажировка ўташ билан боғлиқ барча ҳужжатлар ушбу бўлинмада сақланади.



Фотосуратлар
Видеолавҳалар
Lex.uz дан излаш


Фойдали манбалар

Orphus hatolitlarni tekshirish tizimi